Главные новости
Главная / Маданият / Миришкор хокими махалла раисларини сукди, вилоят хокимлиги ва бош прокуратура муносабат билдирди
<

Миришкор хокими махалла раисларини сукди, вилоят хокимлиги ва бош прокуратура муносабат билдирди

Миришкор тумани хокими Бахтиёр Ражабов уятли сузлар билан кул остидаги хамда йигилишда иштирок этган шахсларни хакорат килгани Кашкадарё вилояти хокимлиги ахборот хизмати томонидан тасдикланди. Узбекистон Бош прокуратураси хам ушбу хабар буйича баёнот берди.

Фото: Кашкадарё вилояти хокимлиги ахборот хизмати

Ижтимоий тармокларда Кашкадарё вилояти Миришкор тумани хокими Бахтиёр Ражабов кул остидагиларни жуда купол сузлар билан хакоратлагани аудиоёзуви таркалди.

Маълум булишича, хоким 28 февраль кунги йигилишда махаллалар раисларини сукиб хакоратлаган.

Аудиоёзувда хоким йигилиш иштирокчиларини пул тушумларини уз вактида таъминламагани учун турли сузлар билан хакоратлагани ва суккани, шунингдек, баъзиларни ургани эшитилади.

Кашкадарё вилоят хокимлиги ахборот хизмати мазкур ходиса юзасидан расмий муносабат билдирди.

«Аудиода турли уятли сузлар билан йигилганларни «сийлаган» [шахс] туман хокими [Бахтиёр Ражабов] эканлиги аник, инкор этиш фикридан йирокмиз. Бу борада ички тартибда чора куриш билан чекланиш хам мумкин эди.

Аммо, конуний равишда чора курилиши, «Нега оддий халк хато килса — жазо ёки жарима, хоким хато килса — кечиришми?» каби табакалаштирувчи гап-сузлар келиб чикмаслиги тарафдоримиз.

Тегишли ташкилотлар томонидан урганишлар якунланиши билан холат буйича кушимча маълумотларни эълон киламиз», — дейилади Кашкадарё вилоят хокимлиги расмий муносабатида.

Узбекистон бош прокуратураси матбуот хизмати хам мазкур ходиса буйича муносабат билдирди.

«Кашкадарё вилояти прокуратураси органлари томонидан Интернет нашрларида ва ижтимоий тармокларда 2020 йил, 2 март куни Миришкор тумани хокими Б.Ражабовга мансублиги таъкидланиб таркатилган аудиоёзувларнинг хакконийлиги, качон, каерда ва кандай холатларда юз берганлиги хамда бошка холатлар урганилмокда.

Урганиш натижалари хар томонлама конун доирасида куриб чикилиб, улар юзасидан кушимча баёнот берилади», дейилади баёнотда.

Маълумот учун, Бахтиёр Эштемирович Ражабов 2018 йилгача Кашкадарё вилоятининг Косон туманига рахбарлик килган, 2018 йилнинг декабрида ишдан олинган, аммо 2019 йилнинг мартида у Карши шахри хокими уринбосари лавозимига тайинланган, куп утмай вилоят хокимининг кишлок ва сув хужалиги масалалари буйича уринбосарига айланган, аммо 2019 йил октябрида вилоят хокими Зафар Рузиев ишдан кетгач, унинг уринбосарлари каторида Бахтиёр Жураев хам лавозимидан озод этилган ва Миришкор тумани хокими лавозимига тайинланганди. Ушанда Бахтиёр Ражабовга ва Хуррам Жураевга Узбекистон президенти «сунгги имкон» бераётгани таъкидланганди.

Эслатиб утамиз, Миришкор туманининг аввалги хокими Равшан Комилов маккажухори суталарини юлган бобони неваралари олдида изза килиб, хакоратлагани интернетда таркалгач, гарчи у узр сураган булса-да, куп утмасдан вазифасидан озод этилган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lwH9HtBV7_JC-z9ZsaiJjMHJ-KozPKNu

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул хеч кимга буюрмайди!» — Президент чайковчиларни танкид килди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни махалла ва оила масалаларига багишланган видеоселектор йигилишининг …