Главные новости
Главная / Жамият / Мингбулок туман хокими маъмурий жавобгарликка тортилди
<

Мингбулок туман хокими маъмурий жавобгарликка тортилди

Наманган вилояти Мингбулок туман хокими вазифасини бажарувчи Нуршод Худойбердиев маъмурий жавобгарликка тортилди. У 4 млн 460 минг сум микдорида жарима тулайди. Бу хакда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берган.

«2019 йил 27 декабрь куни «Facebook» ва «Telegram» ижтимоий тармокларида “Мингбулок туман хокими фермерларни сукиб ташлади” мавзусида таркатилган аудиоёзувдаги холатлар юзасидан Наманган вилоят прокуратураси томонидан терговга кадар текширув утказилди.

Аникланишича, 2019 йил 9 декабрь куни соат 10:00да Мингбулок тумани, «Мехнатобод» МФЙ худудидаги «Гигант» мукобил машина трактор парки саройида Мингбулок туман хокими вазифасини бажарувчи Н.Худойбердиев рахбарлигида техника ва кузги-кишки агротехник тадбирлар юзасидан йигилиш утказилиб, унда тумандаги «Гигант», «Гулистон», «Гулбог-1» ММТП худудлари раислари хамда кишлок хужалиги техникаси мавжуд фермер хужаликлари рахбарлари иштирок этган.

Йигилиш давомида туман хокими вазифасини бажарувчи Н.Худойбердиев «Гулистон дача» фермер хужалиги иш бошкарувчиси М.Халилов ва бошка фермер хужаликлари рахбарларини кишлок хужалиги техникаларини таъмирламаётгани, сусткашликка йул куйиб келаётганлари хусусида танбех бериб, сунг хакорат килгани хамда уларнинг шаъни ва кадр-кимматини касддан камситганлиги аникланган.

Текшириш натижасига кура, Наманган вилоят прокуратураси томонидан Н.Худойбердиевга нисбатан Узбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодекснинг 41-моддаси билан маъмурий хукубузарликка доир иш кузгатиш хакида карор кабул килиниб, маъмурий чора куллаш учун тупланган хужжатлар Мингбулок тумани маъмурий судига юборилган.

Мингбулок тумани маъмурий судининг 2020 йил 10 январдаги карорига кура, Н.Худойбердиев МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган хукукбузарликни содир этган шахс деб топилиб, унга нисбатан кайд этилган модда билан базавий хисоблаш микдорининг йигирма баравари микдорида, яъни 4 млн. 460 минг сум микдорида жарима жазоси тайинланган», дейилади Бош прокуратура хабарида.

Эслатиб утамиз, 2 январь куни ижтимоий тармокларда Наманган вилояти Мингбулок тумани хокими Нуршод Худойбердиевга мансублиги таъкидланган аудиоёзув таркалганди. Унда туман хокими кул остидагиларни турли сузлар билан хакоратлагани курсатилганди.

3 январь куни Наманган вилояти хокими Хайрулла Бозоров иштирокида утказилган йигилишда ушбу холат мухокама килинган, туман хокими уз хатти-харакатлари учун танкидга учраган, Нуршод Худойбердиев пушаймонлигини айтган, йигилганлардан хамда туман халкидан кечирим сураганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

pNm7h-50FywgyeiIsrDRpjrK9Sfzzdtw

Узбекистонда йил учун давлат дастури, АКШда сараланаётган номзодлар, Сурияда янги уруш хавфи ва хафтанинг бошка хабарлари

Якунланаётган хафта хам барча хафталарда булганидек мухим жараёнларга бой булди, жахоннинг турли нукталарида хам, Узбекистонда …