Главная / Сиёсат / Миллий гвардия кумондони ва Ички ишлар вазирига хам янги харбий унвонлар берилди

Миллий гвардия кумондони ва Ички ишлар вазирига хам янги харбий унвонлар берилди

Узбекистон президенти фармонига биноан Узбекистон Миллий гвардияси кумондони Баходир Тошматов, Ички ишлар вазири Пулат Бобожонов хамда президент маслахатчиси, Фавкулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Турсунхон Худойбергеновга турли даражадаги генераллик унвонлари берилди.

Хусусан, Миллий гвардия бошлиги Баходир Тошматов Узбекистонда даражаси жихатидан иккинчи уринда турадиган (армия генерали унвонидан кейин) генерал-полковник харбий унвони билан такдирланган. У Узбекистоннинг янги тарихида бундай даражадаги унвонни олган еттинчи киши булди.

Баходир Тошматов
Баходир Тошматов

Ички ишлар вазири Пулат Раззокович Бобожоновга ва президент маслахатчиси Турсунхон Худойбергеновга генерал-лейтенант унвони берилган.

Пулат Раззокович Бобожонов
Пулат Раззокович Бобожонов
Турсунхон Худойбергенов
Турсунхон Худойбергенов

Бундан аввалрок Узбекистон Республикаси Мудофаа вазири Абдусалом Азизовга генерал-лейтенант унвони берилгани хабар килинганди.

 

Яна маълумот

VkJrM3E1SSWRTvMBydDG4D9SFsS5zO5W

«Худудингда кимдир вафот этса, тобутини кутар, шунда хурмат килишади» – Алматов ички ишлар органи ходимларининг урни хакида гапирди

Kun.uz сизни кизиктирган мавзуларда сухбатлар уюштиришда давом этади. Бу галги сухбатдошимиз Узбекистоннинг энг таникли инсонларидан …