Главные новости
Главная / Технологиялар / Microsoft Windows Phone’дан воз кечиб куя колди
<

Microsoft Windows Phone’дан воз кечиб куя колди

Microsoft ижрочи директори Жо Бельфиорнинг маълум килишича, компания Windows 10 Mobile учун янги курилмалар ва янгиланишларни яратмайди. Бу хакда у Twitter’да ёзган.

«Албатта, биз платформани куллаб-кувватлашда давом этамиз… Хатоларни тугирлаб борамиз хамда хавфсизлик тизимлари янгиланишларини чикариб борамиз ва хоказо, – дея маълум килди Бельфиор. – Лекин янги функциялар ва курилмаларни чикариш режалаштирилмаган».

Шунингдек, унинг айтишича, компания иловалар ишлаб чикувчиларини жалб килишга харакат килмокда: «Биз уларга пул тулаганмиз, уларнинг урнига иловаларни яратганмиз». Бирок, фойдаланувчилар сонининг камлиги куплаб компаниялар платформага сармоя киритишни истамаслигига олиб келди.

Утган йилнинг май ойида Microsoft мобиль булинмалардан 1,8 мингдан зиёд ходимни ишдан бушатиш ниятида эканини маълум килганди. Шу билан бир вактда корпорация Lumia смартфонларини чикаришдан воз кечди ва бор эътиборини Surface бренди остидаги янги махсулотлар каторига каратди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

05-2

Apple пульсни улчовчи ва тез ёрдам чакирувчи “аклли” адёлга патент олди

Apple инсоннинг юрак уриши, тана харорати ва нафас олиши тезлигини тахлил килувчи “аклли” адёлга патент …