Главные новости
Главная / Спорт / Месси бир узи хал киладими? Кун уйинларидаги интригалар
<

Месси бир узи хал киладими? Кун уйинларидаги интригалар

25 февраль 2020 окшомида Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида узаро уйнайдиган жамоаларнинг мураббийлари учун бу турнирдаги дебют плей-офф уйинлари хисобланади.

Фото AFP

Мухлисларни катта уйинлар кутмокда — Чемпионлар лигаси плей-офф боскичида бошкачаси булмайди. Бу боскичга тенг кучли жамоалар етиб келишади. Клубларнинг максадлари хам ухшаш, таркиблар ва ундаги юлдузлар хам тенг кучли. Куйида бугун узаро тукнашадиган жамоаларнинг хозирги холати, тактикалари, сунгги натижалари ва таркиблардаги йукотишлари асосида имкониятлари тахлил килинади. «Барселона» сафар уйинида Суарессиз кандай куринади, асосий химочисини йукотган «Наполи» Кулибалисиз кандай уйнайди?

Бу окшомда купчиликнинг эътибори жамоалар мураббийи ишига хам каратилади. Аникрок айтганда, бу мутахассислар максимал даражадаги босим остида узларини кандай хис килишади. Бу мавзу хаддан ташкари долзарб, чунки бугун уйнайдиган 4 жамоанинг мураббийлари учун бу уйинлар Чемпионлар лигаси плей-офф боскичидаги дебют хисобланади.

«Наполи» – «Барселона» (Тошкент вакти билан 26 февраль куни соат 1:00, жавоб уйини 18 март)

«Наполи» ва «Барселона»да мавсум давомида мураббий алмашган: Женнаро Гаттузо Карло Анчелотти урнига, Кике Сетьен — Эрнесто Вальверде урнига келган.

«Наполи» асосан 4-3-3 схемасида харакатланади ва тупга эгалик килишга эътибор каратади. Неаполитанликлар жамоасида яхшигина ижрочилардан таркиб топган хужум чизиги мавжуд: Лоренцо Инсинье, Дрис Мертенс, Аркадиуш Милик ва Маттео Политано. Гаттузо кишда «Лейпциг»дан таянч яримхимоячиси Диего Деммени сотиб олди ва майдоннинг марказий кисмини мустахкамлади. Мудофаа чизиги марказида жарохат туфайли Холид Кулибали уйнамайди, унинг йуклигини Никола Максимович ва Костас Манолас билинтирмасликка харакат килишади.

«Наполи» — балансга эга жамоа, колаверса, футболчиларда курашувчанлик етарли, жамоани еврокубокларда футболчи сифатида катта тажрибага эга булган, икки марта ЕЧЛда голиб булган мураббий бошкаради. У кучли ракибга осонликча таслим булмаслиги аник. Хозирги «Наполи» «Милан»нинг олтин даврларидаги жамоадан таркиб сифатида кучсизрок, лекин неаполитанликлар Карло Анчелотти кетгач узига кела бошлади ва А Серия етакчилари сафига кайтмокда.

Чемпионлар лигасида савияли футболчиларни таркибга жамлашнинг узи кифоя килмайди. Харизма хам керак. Гаттузода эса бу керагидан ортик. Буни футбол нуктайи назаридан тугри куллай олиш муваффакият келтириши мумкин чунки Чемпионлар лигаси — гоялар ракобатидир. Бу турнирда даража куп нарсани белгиламайди, Хосеп Гвардиоланинг «Барселона»си уз вактида Жозе Моуриньонинг «Интер»и каршисида ожиз колганди.

61 ёшигача бирорта топ-клубда ишламаган, «Бетис»да барселонача услубни куллашга харакат килган, лекин икки йил мукаддам Европа Лигасининг дастлабки плей-офф боскичидаёк «Ренн»дан маглуб булиб турнирни тарк этган Кике Сетьен бу сафар осонлик билан муваффакиятга эришадими?

«Барселона» Сетьен даврида тики-такага кайта бошлади: аввалгидек киска масофага паслар, прессинг ва карши прессинг, тупга эгалик килиш буйича хаддан ташкари устунлик. Лекин айни вактда каталонияликларда хужум чизигида муаммо юзага келган – жарохат туфайли Усмон Дембеле ва Луис Суарес уйнай олмайди. Шошилинч равишда «Леганес»дан жамоанинг асосий хужумчи Мартин Брэйтуэйтни катта можаро билан сотиб олишга тугри келди. Лекин у ЕЧЛга заявка килинмаган ва бугун майдонга туша олмайди.

Колган чизикларда муаммолар йукдек, Лионель Месси эса уша-уша. «Барселона» Ла Лиганинг сунгги турида Мессининг покери эвазига «Эйбар»ни маглуб этди ва турнир жадвалида «Реал»дан узиб кетди. Жамоа Италияга жуда яхши кайфиятда ташриф буюрган.

Катта эхтимол билан каталонлар сафар уйинида галаба козонишади: улар таркиб буйича кучлирок, баланс яхширок, шунингдек уйин такдирини ёлгиз узи хал килиши мумкин булган дахо футболчига эга. «Наполи» эса жавоб голи уриши мумкин — «Барселона» мудофаа чизиги хамон Сетьен услубига мослашиш жараёнини утамокда.

«Челси» — «Бавария» (Тошкент вакти билан 26 февраль куни соат 1:00, жавоб уйини 18 март)

1/8 финал уйинлари орасида энг кизик карама-каршилик «Челси»нинг «Бавария»га карши уйини булиши мумкин. Албатта, купчилик 8 йил мукаддам уша вактда куклар жамоаси сардори булган Фрэнк Лэмпард мюнхенликларнинг уз уйидаги финал уйинини кандай килиб бузганини эслайди (2011/2012 йилги мавсумда ЕЧЛ финалида асосий вакт 1:1 хисобида якунланган, пенальтилар сериясида Лэмпард уз имкониятидан фойдаланиб, жамоаси галабасига хисса кушганди). Ушанда хам «Челси» фаворит хисобланмаган, аммо лондонликлар ёш ва жушкин эдилар, уларнинг устози эса катта уйинларда узини кучли тактик сифатида курсатганди.


Фото: UEFA Champions League

Бугун Лэмпарднинг Флик билан дуэли хам кизик утиши кутилмокда, купчилик бу мураббийларнинг кучига юкори бахо бермаяпти ва улар бугун ниманидир исботлашлари мумкин.

«Челси» — Тэмми Абрахам, Мэйсон Маунт ва Рис Жеймс каби футболчилар уйинига асосланган ёш жамоа. Кукларда дарвозабон билан муаммо мавжуд: сунгги вактларда футбол тарихидаги энг кимматбахо дарвозабон Кепа Аррисабалага (у 2019 йил ёзида 80 миллион еврога сотиб олинганди) мураббий билан келишмай колгани туфайли захира уриндигида утирибди, дарвозани эса 38 ёшли Вилли Кабальеро курикламокда.

Шунингдек, майдон марказида бугунги кун футболининг энг яхши таянч яримхимоячиларидан бири — Н’Голо Канте уйнамайди, у жарохат туфайли сафдан чиккан, аммо Матео Ковачич — Жоржиньо жуфтлиги (тупни олдинга етказиб бериш — ракиб хужумларини бузиш) майдонда харакат килади. Катта эхтимол билан, Лэмпард уч нафар марказий химоячи билан уйнайди — кучли хужум чизигига эга ракибга карши химоя чизигининг шундай жойлашиши мантиклидир.

Ёшлик шижоати ва тактик хилма-хиллик — «Челси»нинг кучли томонлариди.

«Бавария» мавсум давомида бош мураббийни алмаштирди: Нико Ковач урнига мюнхенликлар бошкарувига Ханс-Дитер Флик тайинланди. Унинг жамоаси туп назоратига куп эътибор каратади ва 4-2-3-1 ёки 4-3-3 схемаларида уйнаганида ракиб дарвозаси олдида купрок хавфли вазиятлар яратади.


Фото: UEFA Champions League

Йоахим Лёвга 2014 йилги мундиалда ёрдамчи булган Флик «Бавария» бошкарувига келгунича бош мураббий булиб ишламаган. Бразилиядаги жахон чемпионатидан кейин эса у ёрдамчиликдан маъмурий ишларга утганди. Аммо энди у «Бавария» учун карийб идеал мураббийга айланди.

Бундеслигада кишки танаффус арафасида унинг лавозимидан «в.б.» кушимчаси олиб ташланди. У хозирча — мавсум якунига кадар бош мураббий хисобланади, аммо хар бир галабали уйин Фликнинг куп йиллик шартномага эга булиш имкониятларини оширади. Рахбарият у жамоа футболчилари билан кандай килиб бу кадар якин алока урната олганидан хайратда, ушбу мураббий ёшлар ва тажрибали футболчилар уртасида балансни саклаб турибди хамда аввалги мураббийлардан фаркли равишда фахрий футболчилардан хеч бирининг норозилигини келтириб чикармаяпти. Уни Юпп Хайнкесга таккослашмокда, фахрий мураббий хам уни уз меросхури деб атаган.

«Бавария»нинг асосий устунлиги — унинг тупурар хужумчиларидир: Роберт Левандовски ва Серж Гнабри. Филиппе Коутиньо, Томас Мюллер, Жошуа Киммих, Давид Алаба — булар хам еврокубокларда катта тажрибага эга футболчилар саналишади ва бундай даражада туп суриш масъулиятини тула хис килишади. Факатгина Мануэль Нойер навбатдаги кулгили хатога йул куймаслигига (Бундеслига аутсайдери — «Падерборн» билан уйиндаги каби) умид килиш колади холос, чунки Чемпионлар лигасидаги хато кимматга тушиши аник.

Куп эхтимол билан, «Бавария» сафар уйини булса хам галаба козонади: Лэмпарднинг ёшларида Левандовски ва унинг компаниясига карши дош бериш учун куч етмаслиги мумкин.

Шу кунларда 55 ёшни каршилаган Флик «Бавария»ни янада кучайтирган бир катор гояларини татбик этди. Энди унинг ишлари Чемпионлар лигасида кандай кечишини кузатиш колди. Худди шу гапни Гаттузо, Сетьен ва Лэмпард хакида хам айтиш мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

HBHUgeSuPANChH2DZ-DWKo1zVLqILRoT

Отабек Умаров халкаро ташкилот рахбарига айланди

Узбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров янги тузилган Урта Осиё ММА конфедерацияси президенти …