Главные новости
Главная / Спорт / Месси «Барселона»дан кетмокчи. Бу сафар жиддий
<

Месси «Барселона»дан кетмокчи. Бу сафар жиддий

«Барселона» афсонаси, аргентиналик хужумчи Лионель Месси карийб бутун футболчилик фаолияти утказган клубидан кетишга карор килди. Каталонияликлар клуби ушбу муносабат билан шошилинч йигилиш чакирди.

Фото: Reuters

Нима булди
Бу сафар барчаси жиддий куриниш олган. Дастлаб TyC Sports нашри, «Барселона» футболчиси Лионель Месси клуб билан шартномасини бекор килишга карор килгани хакида ёзди. Манба маълумотига кура,  33 ёшли футболчи клубга факс оркали узининг кетиш истагини билдириб, суров юборган. Бу сафар форвард каталонияликлар жамоаси сафини тарк этишга катъий карор килган ва шартномани бир томонлама тартибда бекор килмокчи.

Месси шартномада белгиланган махсус банддан фойдаланмокчи, унга кура футболчи исталган мавсум якунида «Барселона» билан шартномани бекор килиш хукукига эгалиги белгиланган.

«Барселона»нинг реакцияси
Куп утмай AP нашри «Барселона» Месси рахбариятга клубни тарк этиш истаги хакида маълум килганини тасдиклади. Аммо клуб рахбарияти аргентиналик футболчини фикридан кайтишга кундириш ниятида. Onda Cero маълумотига кура, клуб ушбу масалани мухокама килиш учун директорлар кенгашининг шошилинч йигилишини чакирган. «Барселона»дагилар жамоа сардори клубни эркин агент макомида тарк этишини исташмаяпти.

Лекин бу масалада чигаллик бор, шартномага кура Лео келишувни 2020 йил июлига кадар бузиши мумкин булган. Аммо мавсум якуни коронавирус туфайли ортга сурилган, шу туфайли Месси ушбу пунктни хозир ишга туширмокчи.

Жамоатчилик реакцияси
«Барселона»нинг собик футболчиси Карлес Пуйоль Месси хакидаги хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

«Хурматим ва хайратим, Лео. Сени тулик куллаб-кувватлайман», — дея ёзган Пуйоль твиттердаги сахифасида.

Унинг твитига Луис Суарес карсаклар белгиси билан жавоб ёзган.

Каталония президенти хам Месси билан хайрлашган.

«Каталония хамиша сенинг уйинг булиб колади. Бахтиёр дамлар ва акл бовар килмас уйинлар учун катта рахмат. Олижаноб спортчи ва дунёдаги энг буюк футболчи», дея ёзган у.

Англиялик собик футболчи Гари Линекер Мессининг «Барселона»дан кетиш карорини куйидагича изохлади.

«Агар Месси шартномадаги бандни ишга тушириб «Барселона»дан кетмокчи булса, умид киламанки, клуб унга халал бермасдан, балки ёрдам беради. Месси «Барселона»га содик эди, клуб тарихидаги энг буюк футболчи. Агар барчаси футболчи ва ва клуб уртасидаги жангга айланиб кетса, бу жуда кайгули буларди», — деган Линекер твиттерида.

«Барселона» ва «Реал» клубларининг собик футболчиси Луиш Фигу хам беэътибор колмаган.

«Вау! Яна бир тарихий лахза!» — дея ёзган Фигу твиттерида.

«Барселона» Месси билан судлашишга тайёр
«Барселона» аргентиналик футболчисини осонлик билан куйиб юбормокчи эмас. Журналист Вероника Брунатининг ёзишича, каталонияликлар клуби футболчи учун 700 млн евро талаб килишда давом этади. Агар Месси шартномани бир томонлама тартибда бекор килишга уринса, «Барселона» у билан судлашишга тайёр.

The Telegraph хабарига кура, «Барселона» Месси томонидан клубга юборилган суровда, узини текинга куйиб юборишларини сураганиини маълум килган.

Шу билан бирга, клубдагилар ушбу бандни ишга тушириш муддати июнь ойида якунланганини таъкидлаб, юридик йул тутмокчи.

Буёгига нима булади
Аргентиналик футболчи каерга кетмокчилиги хозирча маълум эмас. ESPN нашри маълумотига кура, «Манчестер Сити» ушбу футболчи трансферига жиддий равишда кизикмокда. Манба маълумотига кура, «шахарликлар» айни вактда 33 ёшли футболчининг шартномасида курсатилган 700 миллион евро микдоридаги бадал пулини туламокчи эмас, аммо трансфер масаласида каталонлар клуби билан музокара утказмокчи. Аввалрок ушбу юлдузли форвардга Италиянинг «Интер», Франциянинг «ПСЖ» ва Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клублари хам кизикаётгани хакида хабарлар таркалганди.

Месси кетмокчилиги хакидаги хабарлар ортидан таниклик инсайдер Фабрицио Романо «Челси» хам Месси ва «Барселона» уртасидаги вазиятни синчковлик билан кузатаётгани хакида ёзди.

Англиялик яна бир собик футболчи ва айни вактда футбол эксперти хисобланган Рио Фердинанд «Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпарднинг Мессига кизикиши хакида ёзган.

Месси Инстаграмда «Манчестер Сити»нинг сахифасига обуна булган.

Deportes Cuatro’нинг ёзишича, «Барселона»нинг янги бош мураббийи, нидерландиялик мутахассис Роналд Куман Месси билан сухбатда узининг каттиккул эканлигини, кийиниш хонасида хеч ким имтиёзларга эга булмаслигини айтган. Таъкидланишича, учрашув кескин рухда утган.

Месси Кумандан бундай хатти-харакатларни кутмаган ва ундан норози булган. Шу билан бирга, мураббий аргентиналикни «Барселона»нинг асосий футболчиларидан бири деб хисоблашини маълум килган.

Учрашувдан кейин ОАВда ушбу учрашув тафсилотлари чикиб кетгани Мессини каттик даргазаб килган.

  • Месси «Барселона» тарбияланувчиси хисобланади. У каталонлар клуби сафида барча турнирлар доирасида 731 уйинда майдонга тушиб, 634 гол урган ва 285 голга узатма берган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзига кадар тузилганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

FYbRd2AweHY7_jZ0RwqzEYcAoIFzDyQf

«Хорижликка фукаролик бериб, миллий жамоада уйнатиш узбек футболига катта минус». Одил Ахмедов Купернинг хатоси, Машариповга маслахати ва «саботаж» хакида

Пандемия даври барча сохалар катори футболда хам кескин узгаришлар даврига сабаб булди. Kun.uz сайти мухбири …