Главные новости
Главная / Спорт / Месси «Барса»даги ички можаро, ЕЧЛ голиблиги учун турт даъвогар ва Роналду хакида
<

Месси «Барса»даги ички можаро, ЕЧЛ голиблиги учун турт даъвогар ва Роналду хакида

«Барселона» хозирда кийин даврни утказмокда. Клуб можаро марказига тушиб колди: ОАВда директорлар кенгаши буюртмаси билан амалдаги рахбарият карашларини оклаш учун пиар-кампания бошлангани хакида хабарлар таркалди. Бу жараёнда рахбарият хатти-харакатидан норози булганларнинг барчаси нишонга олинди. Хаттоки «Барселона» футболчиларини очикчасига танкид килиш ва ижтимоий тармокларда кулгига колдириш холатлари кузатилди. Танкидлар бурони остига колиб кетганлар орасида Лионель Месси хам бор эди.

Фото: Mundo Deportivo

«Барселона»да ахвол яхши эмас. Клуб Мессини коралашга интилгани айтилмокда. Бунга далил хам бор. Бундай кийин дамда Лео Каталониянинг «El Mundo Deportivo» газетаси тахририятига келиб, катта интервью берди. Сухбат давомида аргентиналик футболчи шахсий хаёти, клуб спорт директори Эрик Абидал билан узаро можаро, янги мураббийнинг мослашуви ва пиар-можаро хакида гапирди.

 Оиласи ва шахсий хаёти хакида

– Барселонадаги илк кунларимдан Антонелла доимо ёнимда булган. У хаётимга хотиржамлик багишлайди ва футболдан бошка нарсаларга хам эътибор беришимга ёрдам беради. Одатда бу жараён менда кийин утади. Хаётим узимга ёкади: биз яшайдиган Кастельдефенс худуди, кун тартибим, оилам билан бирга булиш. Купрок вактимни оиламга сарфлайман. Кун охирида чарчок сезилади, хар холда учта фарзанд – куп. Одатда барвакт ухлаймиз. Сешанба ва пайшанба кунлари болаларимизни футбол мактабига олиб борамиз. Одатий хаёт тарзи узимга ёкади.

 «Барселона»дан кетиши хакида

– Бу борада доимо айтган фикримни такрорлайман: клуб мени жамоада колишимни истаркан, мен тарафдан хеч кандай каршилик булмайди. Бу клубда туп суриш мен учун шараф. Яна бир карра Чемпионлар лигасида голиб булишни истайман ва бунга умид килаяпман. Айни дамда клуб муваффакиятли лойихага мухтож.

Клубни текинга тарк этишим хакидаги шартнома банди? Бу банд хеч нарсани узгартира олмайди. Аввалги йилларда хам шундай холатлар булардики, ушанда клубни тарк этиш имконияти булган. Исталган маошни беришга тайёр клублар пайдо булганди. Бу борада муаммо йук. Яна кайтараман: агар клуб кетишимни истамас экан, бундай фикр мендан чикмайди.

 «Барселона» уйинидаги узгаришлар хакида

– Биз мураббийлар алмашинувидан кейин мослашиш жараёнини утказаяпмиз. Хар бир мураббийнинг уз караши бор, шу боис бизга осон тутмаслик керак. Айтайлик, Вальверде биздан бир хил уйнашни сураган булса, янги мураббий бошкача уйнашни сураяпти. Уз уйиним хакида гапирадиган булсам, Сетьен менга купрок эркинлик бермокда. Гохида туккизлик нуктасида туп сурсам, гохида канотда уйнаяпман. Тер Штегеннинг хам тупни уйинга киритишдаги иштироки аввалгидан ошмокда. Албатта бунда хавф ошади, лекин химоядан чикишда шундай уйнаш талаб этилади. Бошка узгаришлар хам бор. Масалан, прессинг. Биз юкори прессинг ва контрпрессинг оркали ракибга босим утказишимиз хамда туп йукотилгач дархол курашга кушилишимиз керак. Аввал бу тарзда уйнамаганмиз, шундай экан бундай услубга куникиш учун вакт талаб этилади. Сетьен кандай одам? У факат мураббий эмас, футболчилар учун якин инсонга айланишни истайди. Кике доим футбол хакида гапиради, уйинчилар билан мухокама килади.

 Вальверденинг истеъфоси хакида

– Чинданам, Вальверденинг жамоадан кетиши хафа килди, сабаби у нафакат ажойиб мураббий балки яхши инсон хам эди. Аслида, мухим очколар кулдан бой берилган уйинларда мураббийдан кура, купрок биз жавобгар эдик. Аммо футболда бутун жамоадан кура, биргина мураббийни алмаштиришни осон куришади. Айтайлик, уша Суперкубок ярим финалидаги уйинда хам биз бутун уйин давомида барчасини назорат килдик, аммо сунгги беш дакикада «Атлетико»га имкониятни бой бериб, турнирдан чикиб кетдик. Якунда эса хаммаси истеъфо билан тугади. Бу ачинарли.

 Ла Лига ва Чемпионлар лигасидаги имконият хакида

– Ушбу мавсумда биз хам, «Реал» хам куп очко йукотаяпмиз. Икки жамоанинг уйинида хам баркарорлик куринмаяпти. Уйлашимча, чемпионатдаги кураш сунгги тургача давом этади. Дейлик, «Сельта» каби жамоалар билан уйинда хам очко йукотаверсанг, «класико»даги хеч кандай натижа чемпионлик йулида устунлик бермайди. Биз билан хам шундай холат кузатилиш мумкин. Чемпионлар лигаси хакида гапирадиган булсам, биз усишимиз керак. Хозирги холатимизда Чемпионлар лигаси бош соврини учун курашишда имкониятларимиз яхши эмас. Бизга ишонч етишмаяпти. Баркарор уйнай олмаяпмиз – мавсум давомида кузатилаётган ахмокона хатоларимизни тухтатишимиз керак. Худди «Рома» ва «Ливерпул»га карши уйинда майдонга чикиб, жамоадошлар билан алокани бутунлай йукотиб куйгандек уйнамаслик лозим. Чемпионлар лигасида кичик бир вазият сенга хукм укилиши учун етарли булади, шундай экан биз тезрок янги мураббийнинг гояларини амалга ошириб, энг яхши спорт формамизни тиклашимиз керак.

 «Рома» ва «Ливерпул» билан уйин хакида

– Очигини айтсам, хозиргача ушанда нима булганини англолмайман. Тугри, бундай хайратланарли натижалар учраб туради. Аммо биз билан бундай дахшатли натижалар кетма-кет икки марта содир булди. Буни хеч качон тушуна хам, тушунтира хам олмасам керак.

(«Энфилд»даги уйин олдидан Мессининг «Рома» билан бахсдаги натижа такрорланишига йул куймаймиз», – дея айтган фикри эслатилгач) «Ливерпул»нинг уз уйида куп гол ура олишини тушуниб тургандик. Уларнинг тажовузкор уйин услубига тайёр булсак-да, якунда йирик хисобда маглуб булдик. Улар хар жабхада биздан устунлик килишганди. Хаттоки ута ёмон уйинимизга карамай, бизда гол киритиш учун имкониятлар булганди, бирок биз фойдалана олмагандик.

 Роналду хакида

– Криштианунинг кетишидан сунг «Реал» нима йукотди? Куплаб голларни! У гол уришдан тухтамаяпти. Криштиану яримта имкониятдан хам гол уриб кетадиган йирткич хужумчи. «Реал»да жуда яхши футболчилар тупланган, аммо бир мавсумда 50тадан гол киритадиган Роналдудек футболчи энди улар сафида эмас. «Реал»даги фарк шу.

 Клуб спорт директори билан можаро борасида

– Уни (Абидални) бундай гапиришга нима мажбурлаган билмадим-у, аммо узимни менга кимдир ташлангандек хис килдим. Клубимиздаги ички холат хакида шусиз хам тинмай гапиришмокда. Кандай килиб футболчилар мураббийни тайинлаши ёки истеъфога чикариши мумкин? Худдики карорни мен кабул киладигандек. Бу хакда кучадаги одам эмас, клуб директорларидан бири гапириши мени ташвишлантирди. Футболчиларга мураббийни истеъфога чикариш ташаббускорлари сифатида караш шахсан менга пасткашликдек куринди. Директор карорни кабул килади, жавобгарлик айнан унинг гарданида булиши керак. Футболчиларнинг мураббийдан норози булганлиги хакида гапириб, уларнинг номини айтмаслик бу – жамоадаги барча футболчиларга килинган хужумдир.

 «Барселона» президенти атрофидаги пиар-можаро хакида

– Тугриси, клубдаги умумий вазият мени ташвишлантирди. Барча футболчилар клуб президенти билан учрашдик, сухбат давомида у матбуотда айтилган гапларини такрорлашдан нарига утмади. Шу боис хозир далил исботни куриш учун кутишимиз керак. Ушандан кейин бу маълумотлар ёлгон ёки хакикат эканлигига ишонч хосил килиш мумкин.

Клуб президентининг тушунтириши мени ишонтирдими? Биласизми, бундай холатлар жуда кам учрайди. Баъзи далил ва исботлар бор дейишмокда. Кутайлик-чи, уларни куришимиз керак. Умуман олганда, йилнинг бошидан буён бизда доимо нимадир юз бераяпти. Клубдаги айрим муаммолар диккатимизни уйинга каратишга тускинлик килади. Футболчилар бу гап-сузлардан узоклашиб, бор эътиборни олдиндаги хал килувчи ойдаги уйинларга каратишимиз шарт.

 Чемпионлар лигасидаги ракиблар хакида

– «Манчестер Сити»нинг четлатилиши? Тугриси, бу карор мени хайрон колдирди. Барча иш шу даражага етиб боришини кутмаганди. Адашмасам, «ПСЖ» шунчаки жарима пулини тулаш билан чекланганди. «Сити»дек клуб ажойиб таркиби, шунча пуллари билан охир-окибат мусобакадан четлатилса бу жудаям галати булади. Бундай вазиятда Агуэро «Барселона»га келадими? Дунёдаги хамма футболчилар бизга утишини истамайсизми? Билмадим, эхтимол Чемпионлар лигасисиз куплаб футболчилар жамоадан кетишни истаса керак. Мусобакадаги энг кийин ракиблар хакида гапирадиган булсам, биринчи уйинлар курсатдики, исталган жамоа кийинчилик тугдира олади. «Ливерпуль» ютказди, «ПСЖ» маглуб булди. Уйлашимча, голиблик учун асосий даъвогарлар – «Реал», «Ювентус», «Ливерпуль» ва «ПСЖ». «Ливерпул»га карши яна бир марта тукнаш келишни истардимми? Бунинг учун энг аввало «Наполи»га карши майдонга тушиб, галаба козонишимиз керак.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ER6_pogW4AAd4HG-orig-680x453

Санжар Рахмонов Хантер билан реванш жангида маглубиятга учради

Флойд Мейвезер билан хамкорлик килаётган узбекистонлик боксчи Санжар Рахмонов (12-3-1, 6 КО) профессионал рингдаги навбатдаги …