Главные новости
Главная / Жамият / Мехмон шундай кутиладими — Ёшлар нимага иттифок килишган?
<

Мехмон шундай кутиладими — Ёшлар нимага иттифок килишган?

yoshlarТуркманистон президентининг юртимизда кутиб олиниши ижтимоий тармокларда ва миллий веб-сайтларда кизгин мухокама килинмокда. Кимдир оклаяпти, яна кимдир танкид килмокда. Хуш, узи нимага бундай булди?

Биринчидан, хаммаси хукумат даражасида бажарилган. Давлат аралашмаган жой колмади. Вазирлар махкамаси – тегишли таълим вазирликлари – таълим муассасалари – ректорат – деканат – ТАЛАБА. Ва мана натижа:

Биринчидан, бу нарса конуний эмас. Фикримизча, таълим сохаси вазирликлари бу кунни «дам олиш куни» деб эълон килиб, айрим таълим муассасаларига бир-икки кунга рухсат бериши кийин иш эмасди. Нахотки шундай буйрук чикариш кийин булса?

Масалан, (балким мисол куполрокдир, бирок биз харакат килдик) тубандагидек буйрук чикариш мумкин эди:

Буйрук №123

Туркманистон президентининг ташрифи муносабати билан хамда дипломатик ва дустона алокаларни мустахкамлаш максадида 1, 2, 3, 4 ва 5-таълим муассасаларига **-** апрель кунлари Туркманистон президентини кутиб олишга рухсат берилсин.

Кайд этиб утилсинки, шу кунлари номлари курсатиб утилган таълим муассалари талабалари дарслардан озод этилсин. Колдирилган дарслар кушимча соатлар хисобига тулдирилиши белгилаб куйилсин.

Ва х.к. ва ш.к.

Вазир А.Б.В

Имзо. Сана.

Киш аллакачон тугади, айиклар хам аллакачон киш уйкусидан уйгониб булишган. Ёшлар ташкилотлари качон уйгонишади? Узбекистон Ёшлар иттифоки, уйгонинглар ахир, ташкарида аллакачон апрель.

Нахотки таълим муассалари билан хамкорликда #meetthepresident ёки #friendshipturkmenistan хэштеглари остида кутиб олиш маросимини ташкиллаштириш шу кадар кийин булса? Трасса буйлаб чиройли кутиб олиш маросимини ташкиллаштириш мумкин эди.

Ташкилот расмий веб сайтининг рус тилидаги версиясини очамиз. Сунгги янгилик:

Ха, 2018 йил 20 апрелдан жуда долзарб янгилик, лекин Узбекистон ёшлари сизнинг «канотингиз» остида-ку? Хеч булмаганда, назарий жихатдан. Сизларнинг хаттоки номларингизни узгартириб беришди — Ёшлар иттифоки деб. Мархамат килиб, ёшларни бирлаштиринг.

Нахотки Ёшлар иттифокига кутиб олишни ташкил килиш учун креативлик ва куч-гайрат етишмаган? Агар ташкилот уз ортидан ёшларни эргаштира олмаса бу кандай ташкилот булди?

Боз устига, Туркманистон президенти ташрифи хакида 20 апрелдаёк эълон килишди (миш-мишлар бир ойча аввал пайдо булган эди). Буйрукни 20 апрель куни чикариб, тайёргарлик ва йигинни 21-22 апрель кунлари утказиб, 23 апрель куни эрталаб флэшмоб уюштириш мумкин эди.

Ёшлар эса бундан факат хурсанд булишарди, чунки:

– улар расман дарслардан озод этилган;

– улар флэшмобда катнашишади;

– хаммаси конуний!

Энди эса, мана, кул ковуштириб утирибмиз. Буйрук йук, хаммани кувишган, ёшлар интернетда турли ижобий ва салбий ахборотларни ёйишмокда.

Дарвоке, матнда «мумкин эди» иборасини куп ишлатдик, лекин барибир хаммаси бундан-да яхширок булиши мумкин эди!

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ToV0Ww1BO3VfW1bxlZMIHySI0N3NhO4K

Кувасой шахрига янги хоким тайинланди, Фаргона вилоятида яна узгаришлар булиши кутилмокда

Фаргона вилоятининг Кувасой шахрига хам янги хоким тайинланди. Вилоят уй-жой ва коммунал хизмат курсатиш бошкармаси …