Главные новости
Главная / Маданият / Мехмонга бориш ва мехмон булиш одоблари
<

Мехмонга бориш ва мехмон булиш одоблари

mehmonАввало бирон узрли сабаб ёки шаръий монеълик булмаса, чакирилган жойга албатта бориш даркор. Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) куплаб хадисларида мехмонга чакирганда бориш мусулмонларнинг бир-бирлари устидаги хакларидан эканини уктириб: “وإذا دعاك فأجبه” (Ва изаа даъаака фа-ажибху) яъни “Биродаринг сени мехмонга чорласа, бас, унга ижобат эт”, деб буюрганлар.Чакирилган жойга бормасангиз, дустингизни ранжитган буласиз, жамият муносабатларига рахна соласиз.
Мехмон мезбон курсатган уринга утиради. Бордию мехмон узбошимчалик билан жой танласа, эхтимол мезбоннинг ахли аёли куринадиган жойга утириб колиши мумкин. Бу эса мезбонга азият етказади. Агар зиёфатда ёши улуг одамлар хам утиришган булса, улардан аввал таомга кул узатмаслик лозим. Ёши улугларни хурмат килиш динимиз талабидир. Мехмоннинг овкат келадиган томонга хадеб угирилавериши хам яхши эмас.
Мехмонга борган киши уз одобини саклаган холда утириши лозим. Мезбон чой, овкат ва хоказо келтиргани чикиб кетиши билан хали уни, хали буни ушлаб томоша килиш, дарров телевизорни ёкиб, у каналдан бу каналга олиш ёки мезбоннинг уй телефонидан ёхуд стол устидаги кул телефонидан берухсат фойдаланиш мехмон булиш одобига зиддир. Лекин, китоб ва хоказоларни куриш бундан мустасно. Кискаси, хали уртада унс ва иликлик пайдо булиб улгурмасдан бурун мехмон узини уз уйидагидек хис килиб юбормаслиги керак.
Аммо, ута тортинчоклик, ута сертакаллуфлик, ута камгаплик хам ярашмайди. Аввало инсон кайси жойда узини кандай тутишни хам уддалай билиши керак. Факат ёлгиз бир киши ёки камчилик чакирилган зиёфат булса, демак бу – мезбоннинг чакирилган кишиларга алохида хурмат ва эхтироми борлигидан далолат килади. Бунда хадеб тортинавермасдан, мезбон билан якиндан сухбатлашиш максадга мувофик.
Мехмонлар олдига тортиладиган нарсалардан зиёфат давомида бахраманд булиш жоиз. Дастурхон устидаги нарсаларни мезбон рухсатисиз уйга олиб кетиш мумкин эмас. Чунки, дастурхонга куйилган нарсаларнинг барчаси хам мехмоннинг мулки хисобланмайди. Ейилгандан ортгани уй эгасининг мулкида колаверади.
Мехмондорчиликка бой ёки камбагал эканига карамасдан бориш керак. Агар нафл руза тутган киши мехмондорчиликка чакирилса, рузасини маълум килади, агар мезбон “бормасанг булмайди” деб туриб олса, боради. Зиёфатга борганида овкатланмай утириши мезбон ва бошкаларга малол келмаса, овкат емагани маъкул, агар малол курса, нафл рузасини очиб, бошка куни казосини тутиб беради.
Агар бир киши мехмонга чакирилган булса, у зиёфат эгасининг изнисиз бошка бир одамни бошлаб бориши нотугри иш хисобланади. Чунки, зиёфат маълум сонли кишилар учун мулжаллаб тайёрланган булиши мумкин. Мулжалланган микдордан ортикча одам борса, мезбон нокулай ахвода колиши мумкин. Бордию, шундай булиб колса, яъни чакирилмаган одам бошлаб борилса, бу хакда мезбондан аввалдан рухсат олиш ёки уйига борганда холатни тушунтириб, изн сураш лозим булади. Бордию, мезбон нариги одамни мехмон килишга рози булмаса, бундан хафа булинмайди.
Сахобаи киромлардан бири Набий (соллаллоху алайхи ва саллам) билан бирга бир неча кишини мехмонга чакиради. Улар зиёфат сохибининг уйига йул олишар экан, бошка бир чакирилмаган инсон хам уларнинг ортидан эргашиб боради. Мезбон уйига етиб боришганда Набий (соллаллоху алайхи ва саллам): “Мана бу киши чакирилмаган эди, лекин ортимиздан эргашиб келди агар рухсат берсанг киради, булмаса ортига кайтиб кетади”, дедилар. Шунда хонадон сохиби: Албатта рухсат бераман. У хам уйга кирсин, дея халиги кишини хам мехмон килади. Ушбу хадисдан маълум буладики, чакирилмаган мехмон мезбон изни билан зиёфатга кушилар экан. Чакирилмаган мехмон деганда кутилмаган мехмонни тушунмаслик керак. Чакирилмаган мехмон деганда, бирор жойда хос зиёфат булаётганини билиб, чакирмаса хам борган ёки бошлаб борилган кишига айтилади. Мехмоннинг хурмати учун чакирилмаган мехмонни хам икром килиш максадга мувофикдир.
Бирор кишининг хонадонида мехмон булаётган киши мезбонни кийин ахволга солиб куядиган даражада куп муддат колиб кетмаслиги керак. Мехмоннинг иззати уч кун. Бундан оширмасликка харакат килиш керак.
Имом Муслим ривоят килган бир хадисда Набий (соллаллоху алайхи ва саллам) шундай мархамат килганлар:

لا يحل لمسلم أن يقيم عند أخيه حتى يؤثمه قالوا يا رسول الله وكيف يؤثمه قال: يقيم عنده ولا شيء له يقريه به

Маъноси: “Мусулмон киши уз биродарининг хонадонида уни гунохга куядиган даражада узок муддат мехмон булиб турмасин. Сахобалар: Ё Расулаллох, кандай килиб, уни гунохга куяди, деб сурашди. Шунда Набий (соллаллоху алайхи ва саллам) бу сузни изохлаб: “биродарининг хузурида уни мехмон килишга хеч нарсаси колмагунча туради, (ана шунда уни гунохга куйган булади)”, дедилар.
Махмуд Кошгарий айтади: “Бефахм мехмон уй эгасини хижолатга куяди”.
Бир улуг кишини мехмонга чакиришганида: “Таклифингни уч шарт билангина кабул киламан. Биринчиси – бозордан атайлаб нарса сотиб олмайсан. Иккинчиси – уйингда борини яширмай олдимга куясан. Учинчиси – аёл ва болаларингнинг хакини менга едирмайсан”, деган экан.
Мехмонга борган одам мезбон томонидан тортик килинган таомларни танкид килмасдан, халк тили билан айтганда палтакам укимасдан тановул килиши лозим. Гарчи, таом унинг нозик таъбига мос равишда аъло даражада пиширилмаган булса хам мезбоннинг кунглига хар-хил фикр келиб колмаслиги учун буни билдирмасликка харакат килади.
Мехмон мезбонни турли юмуш ва илтимослар билан кийнаб куймаслиги лозим. Мехмон зиёфат сунгида хонадон сохибининг хаккига хайрли дуолар килади. Мехмондорчилик учун миннатдорлик изхор килади ва “Ассалому алайкум”, дея хайрлашади. Бу борада бизларга Пайгамбаримиз (алайхиссалом) энг гузал намунадирлар. Ул зот (соллаллоху алайхи ва саллам) узларини таомлантириб, зиёфат берганларни чиройли дуолар билан мукофотлар эдилар. Жумладан шундай дуоларни укирдилар:

أللهم أطعم من أطعمني واسق من سقاني

       (Аллохумма атъим ман атъаманий, васки ман саконий). Маъноси: “Эй Аллох, мени таомлантирган кишиларни Сен хам таомлантиргин, мени сув билан сугорган кишиларни сен хам сероб килгин!”. Ушбу хадиси муборак катта маъноларни уз ичига олади Аллохнинг таомлантириши ва сугориши бу дунёда булиши хам мумкин ва охиратда жаннатда булиши хам мумкин.
Анас (розияллоху анху)дан ривоят килинган хадисда шундай хабар берилади: Набий (соллаллоху алайхи ва саллам) Саъд ибн Убоданикига мехмон булиб келдилар. У нон ва ёг келтирди. Набий (соллаллоху алайхи ва саллам) улардан тановул килдилар ва:

“أفطر عندكم الصائمون وأكل طعامكم الأبرار وصلت عليكم الملائكة”

Афтара индакуму-с-соимувн ва акала тоаъмакумул-аброр ва соллат алайкумул-малоика дея дуо килдилар. Бу дуонинг мазмуни шундай: “Хонадонингизда рузадорлар огиз очсин, таомингизни яхшилар есин ва сизларга фаришталар саловот айтиб, хакингизга дуо ва истигфор айтсин!”. (Абу Довуд ва бошкалар ривояти)
Жобир (разияллоху анху)дан ривоят килинади: Бир куни Абул-Хайсам ибн Тийхон исмли киши Набий (соллаллоху алайхи ва саллам) ва у кишининг асхоблари учун зиёфат уюштирди. Таомланиб булишгач, Набий (соллаллоху алайхи ва саллам) асхобларига караб: “أثيبوا أخاكم” (Асийбуу ахокум) яъни “биродарингизни такдирланг, (ажрини беринг)”, дедилар. Сахобалар: Ё Расулаллох, унинг ажри кандай булади, деб сурашди. Шунда Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) шундай дедилар: “Киши биродарининг уйига кириб, унинг таомидан еса, сувидан ичса, сунгра унинг хаккига дуо килса, ана шу унинг мукофоти ва ажри булади”.
Набий (соллаллоху алайхи ва саллам) узларини мехмон килган кишининг хаккига мана бундай дуо хам килардилар:

اللهم بارك لهم فيما رزقتهم واغفر لهم وارحمهم

       Маъноси: “Эй Аллох, бу хонадон ахлининг ризкига барака бер, уларнинг гунохларини магфират кил ва уларга рахм айла!” (Муслим ривояти)

       Мехмоннинг икроми борасида бир ибратли хикоят: Хикоя килишларича, бир пайтлар уч юз асирни амир Муъмин ибн Зоиднинг олдига келтиришди. Амир асирларнинг барини улимга хукм килди. Шу пайт асирлар орасидан бир йигит отилиб чикди-да, амирга: “Эй амирим, сизни Худога топширдик, айтинг, улимимиз олдидан сув беришсин, деди. Амир асирларга сув беришни мулозимларига амр килди. Шунда уша йигит яна урнидан туриб, амирга куллук килди ва: “Эй улуг амир, бугун энди сизнинг мехмонингиз булдик, мехмонга мурувват ва иззат-икром курсатиш эса мезбоннинг бурчи. Сиз бурчингизга содик булинг”, деди. “рост сузладинг, йигит”, деди амир ва барча асирларни озод килиб юборди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Муносабат: Хукумат мамлакатда фавкулодда холат эълон килиши керак

Коронавирус пандемияси хавфи ортиб бориши билан катор давлатларда фавкулодда холат эълон килинди. Узбекистон хукумати махсус …