Главные новости
Главная / Маданият / Мазлумга ухшаган золим
<

Мазлумга ухшаган золим

zolimСамода содир этилган аввалги гунохнинг сабаби хасаддир. Иблис Одам алайхиссаломга хасад килиб, Аллохга осий булди, лаънат тавки буйнига илинди. Ерда содир этилган аввалги гунох хам хасад туфайли руй берди. Одам фарзанди Кобил укаси Хобилни хасад туфайли улдирди.
Адиблардан бири айтган экан: “Хасадгуйдан кура мазлумга ухшаган золимни курмаганман”. Ажиб! Узи золим булсаю, яна мазлумга ухшаса, буни кандай тушуниш мумкин?! Хасадгуйнинг золимлиги аник. Аллохнинг такдирига рози булмайди, берганига каноат килмайди. Бирорта таниши ёки кушниси ё хамкасбидаги фазилатни тортиб олиш илинжида бор кучини сарфлайди. Бундан ортик зулм булмаса керак. Аммо айни пайтда хеч нарсага эришолмайди. Мана шу нуктада унинг мазлумлигини кузатиш мумкин. Уз дустига нисбатан гийбат-бухтонлар уюштиряпти, кушнисининг эшигига “магзава”лар тукяпти, хамкасбининг муваффакиятини куролмасдан, йулини тусяпти. Натижада эса нукул узининг обрусизланиши, соглом доирада мавкеининг кескин пасайиши, ракибларинниг иши юришиши билан тугаяпти. Албатта, бу тескари таъсирлар хасадгуйнинг калбида из колдирмаслиги мумкин эмас. Бас, у каттик сикилади, кон босими ошади, охир-окибат, юрагини чангаллаб колади. Энди айтинг-чи, кай бири “мазлум”рок: хасадгуй кушнисининг гийбат-бухтонларига парво килмасдан бамайлихотир яшаётган кишими ёки тинимсиз курашиб, иззат урнига юрак хуружини орттирган “хаста”ми?

 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

tojik-soniya

Тожикча шеърлар / Шерхо

Дуст хакида тожикча шеър Бархез, то нихем сари худ ба пои дуст, Чонро фидо кунем, …