Главные новости
Главная / Жамият / «Мавхумлик кийнаяпти». Сардобаликлар билан сухбат
<

«Мавхумлик кийнаяпти». Сардобаликлар билан сухбат

1 май куни «Сардоба» сув омбори 6-пикет девори ёрилиши окибатида йирик тошкин руй берганди. Биринчи куннинг узида карийб 70 минг одам хавфсиз худудга эвакуация килинди.

Хозирга кадар бошпанасини йукотган ахоли сони аник хисобланмаган. Негаки, айрим уйлар тошкиндан сунг батамом йук булса, бошкалари яшаш шароитига эга эмас. Жойларда тошкин окибатларини бартараф этиш ишлари жадал давом этяпти. Аммо пайдо булган манзара дилни хира килади.

Машъум вокеадан 12 кун утиб, Сардобадаги сув босган махаллалар оралаб, жабр курган ахолини сухбатга тортдик.

Лазиз Санакулов

«Юртдош» махалласида истикомат килган сардобалик Лазиз Санакулов оила аъзоларини хавфсиз жойга кучириб, харобага айланган уйини тартибга солмокчи.

«Отам рахматли шу ердаги хужаликларда мехнат килган. Мен хам шу ерда тугилиб, улгайдим. Олий маълумотлиман, Тошкент давлат аграр университетини тамомлаб, уз йуналишим буйича ишладим. Икки йилдан бери бекорчи булиб колдим, ерларимизни кластер узига олди. У ерга мени ишга кабул килмади.

Касбга кайта тайёрлаш курслари ташкил этилганди, у ерда муаллимлик килишни бошлаганимда пандемия туфайли ишлар тухтади. Уч фарзандимнинг каттаси мактаб укувчиси, уйда теледарсларни колдирмай томоша килиб, дарсларни килаётганди. Хеч ким кутмаганди бу вокеани. Хеч нарса кузга куринмай, болаларни кулга олиб, катта кучага чикдик», – дейди у.

Ундан бошпанани кандай тиклаши, даромад топиши ва бу йилги кишдан омон чикиш учун уйлаб куйган режалари хакида сурадик.

«Тасаввуримга сигдиролмайман, бир нима дейиш хам кийин. Каттарок, тушунадиган одам келиб, ундай булади ё бундай иш киламиз, дея йуналтирса экан, майли эди. Иш тартиб билан кетмаяпти. Уйлаб уйимга етолмаяпман. Фарзандларимиз укиши-чи? Бундан кейинги ахвол-чи?

Кизим хар куни кунгирок килиб: дада, качон уйга кетамиз, дейди. Нега бизнинг уйимиз олдида сув омбор куришган, деб савол беради. Халк кийналди-да, нима булсаям», – дея куздаги ёшни яширолмади у.

Шу махаллада истикомат килган Бобур эса тошкин туфайли уйлаб куйган режалари барбод булганидан тушкун кайфиятда колган.

Бобур Хурсандов

«Дарвозахонада икки хонали уйим бор эди. Мехмонхоналарга кириб булмайди. Тизза буйи лой тулган. Барча мебел яроксиз булибди, утинга айланган. Узим Гулистон давлат университетида 4-боскич талабасиман. Шу шароитда дарсларни онлайн топширяпман. Алока йуколиб колганди, энди пайдо булди. Имтихонлар топширишим керак.

Тошкинга кадар режаларим куп эди. Лекин хозир бошпанани тиклаб олишим керак. Колаверса, укишда диплом химоясини бажаришим керак. Хамма нарса номаълум. Оиламизнинг асосий даромади ховлида томорка ва чорвадан эди. Улар хам йук, укиш учун тулов килишим керак. Маблагни каердан оламан? Аммо шу шароитга кунишга мажбур буляпман», – деди у.

Университетни хали битирмаган талаба Бобур фожиадан омон колган кучугининг бошидан силаб, хул босган китобларни офтобда куритмокда.

«Бу китоблар жуда киммат. Ундан ташкари, бир канча бадиий асарларни саклаб колдим. Негаки, китобларни топиш жуда кийин. Уткир Хошимов ижодига кизикаман, Ойбек, Каххор, Абдулла Кодирий – хар хил китоблар бор. Аммо улардан кейин фойдаланиш мумкинми, билмайман», – дея ачиниш хиси билан китобларига каради талаба Бобур.

Умуман олганда сардобаликларни мавхумлик кийнаяпти: бундан кейин ахоли турмушини кайта тикланиши учун нималар килиниши хакида аник режа йуклиги одамларни сикиб куйган.

Кимдир сизларга куп каватли уй куриб берамиз, деб кетади. Бошкаси ховли жойни таъмирлаймиз, деса, яна бири бу уйларда энди яшаб булмаслиги, барчаси бузилиши хакида гапиради. Вакт эса утиб боряпти…

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jV-jWyKWhY3R86LxSr9qbcB1_zRh8T5

Узбекистонда тиббий никоблар ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди

Фото: KUN.UZ Узбекистонда 18 май холатига химоя никоблари ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди. …