ilon-maskSpaceX ва Tesla компанияси рахбари Илон Маск Twitter’даги уз сахифасига обуна булганларга тасодифан телефон ракамини ёзиб юборди. Бу хакда CNBC хабар бермокда.

Таъкидланишича, телеканал журналистлари эълон килинган ракамга кунгирок килишнинг уддасидан чикишган. Гушакни хеч ким кутармаганидан сунг автоматик жавоб кайтаргич ишга тушган ва God of War’дан видеоуйинида мусика янграган.

«Сизлар илохий кучлар ёрдамида буни амалга оширдингиз. Сиз кандайдир йул билан мен билан богланишга муваффак булдингиз. Мен сизни табриклайман ва хурматимни изхор этаман», – дейилган автоматик жавоб кайтаргич хабарида.

Аниклик киритилишича, Маск узининг телефон ракамига эга хабарни Oculus компанияси техник директори Жон Кармакка юбормокчи булган.

Эслатиб утамиз, аввалрок Boeing Марс буйича Илон Маскни ортда колдирмокчи экани хабар килинганди.