Главная / Сиёсат / «Масъуллар коча олмайдиган хукукий тизим керак» – Эксперт Сардоба вокеаси хакида

«Масъуллар коча олмайдиган хукукий тизим керак» – Эксперт Сардоба вокеаси хакида

Нагоя иктисодиёт университети профессори, «Буюк келажак» экспертлар кенгаши аъзоси Алишер Умирдинов Kun.uz мухбири билан сухбатда Сардобада руй берган фожиа сабаблари ва окибатлари, айбдорларни жазолаш механизми, чикариладиган хулосалар хакида суз юритди.

– Сардоба фожиасида нафакат узбекистонликлар, балки кушни Козогистон ахолиси хам зарар курди. Кушни давлатда 30 мингга якин киши эвакуация килинди, мингдан зиёд уй, экин майдонлари сув остида колди. Сув тошкини окибатларини бартараф этиш учун Узбекистондан хам ёрдам гурухи юборилган. Козогистон президенти Косим-Жумарт Тукаев тугон упирилиши натижасида бошпанасидан махрум булган козогистонликларга янги уйлар куриб берилишини маълум килган.

Шу уринда узбекистонликларни кизиктираётган савол: Узбекистон Козогистонга товон тулайдими? Туласа, бунинг хажми кандай булади? Сардоба тугон сувининг Козогистонга окиб кириши кандай халкаро хукукий окибатларга олиб келиши мумкин?

– Тугон упирилиб, сув Козогистонга хам ёпирилганидан кейин козогистонлик юкори мансабдаги амалдор Узбекистонга нисбатан 5та масаланинг даъвосини килди. Биринчи уринда, бундай трансчегаравий дарёларда гидротехника иншоотларини куришдан олдин Узбекистон Козогистондан рухсат сураши керак деган масала. Иккинчиси, курганда хам бизга етарли даражада маълумот бермагани деган масала.

Бундан ташкари, Узбекистон томони Козогистонга етказган моддий товонни тулаб бериш масаласи. Энг охири, яна хам нозикрок масала – бундан кейин Узбекистон Сардоба тугонини тулдирмаслиги, тулдирса хам сувни камрок хажмда тулдириши лозимлиги айтилди.

Хуш, энди халкаро хукукий асос кай даражада, дейдиган булсак, давлатлар уз худудида юз берган табиий офат, хар кандай ходиса туфайли кушни давлатларга зиён етадиган булса, зарар келтиргани аниклашадиган булса, халкаро хукукий жавобгарликни олишади. Шунинг учун Узбекистон томони хам Козогистондаги кушни дустларимизга етказилган зарар буйича халкаро хукукий жавобгарликни олиши лозим ва маълум даражада товон пуллари тулаб берилиши керак.

Бир нарсани айтиб утишим керакки, козогистонлик юкори мансабли амалдорнинг Узбекистон томони бундай тугонларни куришда Козогистон томонини келишиши керак деган масалада бироз ошириб юборгани аник. Чунки давлатлар кандай тугон, гидроиншоот куришни узлари хал килишади.

– Тугонда хатто авария тизими хам мавжуд булмагани айтилмокда. Тугондан сув сизиб чикаётганини уша пайтда уша худудда бедана овига чиккан овчилар пайкаб колишган, улар одамларни огохлантиришган ва шундан кейингина холат хакида Фавкулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошкармасига хабар беришган. Бу тугон курилишида энг зарурий авария-куткарув чоралари етарли таъминланмаганини курсатяпти.

– Албатта, бунга шубха йук. Чунки биз Японияда орол давлатда яшаймиз. Япония дарёларга жуда хам бой. Биз чумилиш, пикникка дустларимиз билан дарёларга борганимизда, кунига 3-4 марта уша худуддагиларга хабар беришади: яъни сув келиб колган вактда диккат килинглар деган маънода. Хар бир жойда шунака огохлантириш тизимлари жуда хам яхши ишлайди, етарлича урнатилган.

Агар бундай тизимлар урнатилмайдиган булса, уша ердаги вилоят, ёки жавобгар компаниялар бунинг жуда катта жавобгарликни зиммасига олиши шарт. Биз бу масалани кайтадан, тубдан куриб чикишимиз керак. Нафакат куллар, дарёлар, балки тоглар атрофи ва бошка масалаларни хам кайта куздан кечиришимиз керак.

– «Узгидроэнерго» АЖ рахбари Абдугани Сангиновнинг Сардоба фожиасини тафтиш килувчи хукумат комиссияси таркибига киритилгани айни пайтда ижтимоий тармокларда мухокамаларга сабаб буляпти. Вахоланки, журналист ва блогерлар томонидан очик маълумотлар асосида тайёрланган суриштирувларнинг узиёк ушбу шахс шубха доирасида экани, то номини оклаб олмагунча комиссия таркибига жалб этилмаслиги, шунингдек, бевосита шу тизимнинг рахбари булгани учун фожиага оид далиллар йук килинишининг олдини олиш учун вактинча фаолиятидан четлаштирилиши керак эмасмиди? Хозирги холатда тафтишнинг холис утказилишига ишонч борми?

– Бетарафлик нихоятда мухим. Халкимизни ишонтириш, жавобгар ташкилотлар етарли даражада масъулиятни буйниларига олаётганликларини билдириш учун хам бетарафлик нихоятда мухим.

Сиз айтган холат буйича мен шахсан таниш эмасман. Факат бу холатни куриб, мен уйлаган нарса – Узбекистонда хали хамон совет иттифокидан колган, хали хам давом этаётган масала бор. Хусусий мулк билан оммавий ваколатнинг бир-бирига жуда хам бирлашиб кетгани халиям кузга ташланмокда.

Яъни кайси маънода? Баъзи бир мансабдорлар олдинги йиллардан бошлаб узларининг якин кариндошларига хусусий фирмалар очиб берган холда, керак булса, соликдан кочиш, тендерларда ютиш, ёки маъмурий буйруклар чикариш оркали монополияларни тузиб олиш каби холатларни юзага чикариб келишган. Бу нарса чет элларда «conflict of interest» (манфаатлар тукнашуви) хам дейилади. Яъни мансабдор шахс уша сохада, ёки сохага алокадор сохаларда оиласи ёки узи хеч кандай хусусий фирма тузмаслиги керак. Узининг оиласи, уз оиласи бизнесидан буткул ажраб чиккан холда узига юклатилган оммавий ваколатларини амалга ошириши керак. Бу нарса бизда хали хам бор.

Жуда куп марта эшитаман: мисол учун, чет элдан хусусий фирмалар келиб, уша ишни олмокчи булса, оз микдордаги пул ва сифатли ишни бажармокчи булса, биздагилар, маълум бир ташкилотлар, хаммаси хам эмас, уша пудратчига ишни бермасдан, сифатсиз ва кимматга киладиган бошка корхонага бериш холлари хали хам учрамокда. Бундан давлатимиз хам, халкимиз хам жабр куради.

Шунинг учун биз хусусий ва оммавий шерикчилик масаласида чизикни, чегарани аник тортиб олишимиз керак. Мансабдор шахслар бизнесга умуман якинлашмаслиги, якинлашадиган булса хам конун доирасида булиши ва уларнинг оила аъзолари орттираётган пуллари хам жамоатчилик куз унгида туриши керак.

Мисол учун, Хитойда бу иш сунгги саккиз йил мобайнида Си Цзиньпин бошчилигида жуда хам яхши амалга оширилди. Чунки шу пайтгача факат уша инсоннинг узи жавобгар булган, лекин оиласи орттирган мол-мулки билан жавобгарликдан кутулиб колган. Лекин хозирда улар жавобгарликни кенг камровли тарзда олиб боришмокда.

Шунинг учун биз хукукий принцип жихатидан оммавий хусусий шерикчилик масаласини нихоятда аник чизиб олишимиз керак. Булмаса, мана бундай хунук холатлар такрорланаверади. Бу нарса хали аниклашгани йук, жиноий процедура давом этмокда. Факат умумий манзара масаласида фикримни билдирдим.

– Сухбатимиз аввалида Сардобадаги офатда етказилган зарар ким томонидан копланиши хакида фикр билдириш асносида Фукусима фожиасига тухталиб утдингиз. Шу уринда уз-узидан кейинги савол юзага келади. Узбекистонда тендерсиз амалга оширилган яна бир лойиха бу – Россия билан хамкорликда курилаётган атом электр станцияси курилишининг хам тендер хужжатларини очиклаш, Сардоба фожиаси бу лойихада хам юз бермаслигига ишонч хосил килиш учун менимча жамоатчиликка ошкор килиниши керак. Кайси шартлар буйича бу тендер «Росатом»га ишониб топширилган? Томонлар нималарга келишишган? Авария содир булганда жавобгарликни ким буйнига олади? Агар бу масалалар хал килинмаган булса, кайтадан халкаро тендер утказиш керак. Чунки жамоатчилигимиз бу масалада икки томонга булиниб колган. АЭС курилишига каршилар хам, буни ёкловчилар хам бор. Худо курсатмасин, атом электр станциясида Фукусимадагига ухшаш фожиа юз берадиган булса, унинг куламини Сардобадаги офат билан киёслаб булмайди, тугрими?

– Шак-шубхасиз. Хатто шу даражада технологиялари булган Япония хукумати хам маълум даражада довдираб колган. Яъни келтирилган зиённинг хажми шу даражада каттаки, масалани кайси томондан хал килишни хукумат хам билолмай колган.

Натижада уша пайтдаги демократик партия хукуматдан кетиб колган, хокимият алмашган. Масала шу даражада мухимлигидан.

Айтиш керакки, бу сафар сув масаласини тегишли ташкилотлар узанни бошка дарёларга ёки каналларга узгартириш оркали бир бало килиб, холатни бошкара олишди.

Лекин АЭС умуман бошка масала. Инсоннинг атомни буйсундириши нихоятда кийин. Мен мутахассис эмасман, лекин шу нарсани айтиб утиш керак. Балки Сардоба фожиаси АЭС курилишини йиллар, бир неча йиллар ортга сурар. Умумий маънода шуни айтишим керакки, бу сиёсий карор булган. Хукукшунос сифатида бу нарсага изох беролмайман.

Россия билан бизнинг алохида стратегик хамкорлигимиз бор. Агар «Росатом» билан Узбекистонда АЭС куриладиган булса, нафакат узбекистонлик ва россиялик мутахассислар, балки дунёда АЭСлар буйича энг сунгги тажриба ва технологияга эга булган япониялик, франциялик мутахассисларнинг албатта иштирок этиши ва тулик шаффофлигини таъминлашлари лозим.

Шу билан бирга, алохида конунчилик нормалари тузилиши, менимча бу масала буйича ишлар кетяпти, кадрлар тайёрланиши, АЭСга боглик офатлар юзага келадиган булса, уша станцияни куриб берган «Росатом» етарлича моддий жавобгарликни олиши керак. Моддий жавобгарликни олмасдан бу АЭСнинг пойдеворини курмаслик, ёки охирига етказмаслик керак.

– Президент Шавкат Мирзиёев «Сардоба» сув омбори тугони халкаро экспертларни жалб этган холда кайта куриб чикилишини, чукур экспертизадан утказилишини маълум килди. Бундан ташкари, Узбекистондаги барча гидроиншоотлар кайтадан текширилишини хам маълум килди. Бу албатта кувонарли хол.

Аммо мени уйлантирадиган нарса бу – Узбекистон шароитида фожиалар юз берганидан кейингина килиниши. Биз качонгача фожиалар юз беришини кутамиз, деган савол тугилади. Бу фожиагача килиниши учун Узбекистонда нималар узгартирилиши керак деб хисоблайсиз?

– Сунгги йилларда юртимиздаги вокеаларни диккат билан кузатиб боряпман. Мисол учун, кунгилочар боглардаги техникалар кулаши натижасида инсонлар улими, ёш кизлар, болалар улими юз бериши. Ёки Тошкентдаги метро курилишидаги ёш углонларнинг лой остида колиши. Ва мана турт инсон окиб кетиши ва бир инсон бедарак йуколиши билан карама-карши турибмиз.

Биринчи уринда халкимизнинг ёнида туриш билан биргаликда кушни давлат билан чиройли дипломатик мулокотни йулга куя олгани учун хукуматимиз рахбарлари ва президентимизни табриклашимиз керак. Чунки нихоятда яхши мулокот йулга куйилди, дустлик янада мустахкамланди.

Иккинчи уринда халкимиз маълум даражада бирдамлик, жипсликни намойиш килди. Хозиргача хайрия карвонлари Сирдарё вилоятига томон окяпти. Бу нихоятда яхши. Сардобадан бизнинг кулга киритадиган масалаларимиз нихоятда куп деб уйлайман.

Ечимларга келадиган булсак, юкорида айтиб утганимдек, юридик шахсларнинг жиноий жавобгарлик масаласини аниклаштиришимиз керак. Бундан кейин масъуллар коча олмайдиган хукукий тизимни барпо килмагунимизча бу масала булмайди.

Тендерларнинг шаффофлиги, одиллиги масаласини куйишимиз керак. Бу ерда мени бир нарса кучли хавотирга солади: бизда Ракобат кумитаси бор. Хар 3-4 йилда номи алмаштириб келинган, кайтадан ташкил килинган. Шу кумита тендерларни доим назорат килиши керак. Лекин билишимча, бу кумитанинг фикрлари бошка давлат ташкилотлари томонидан инобатга олинмайди. Вахоланки, бу кумита иктисодимизнинг локомотиви булиши керак. Качонки ракобат тугрисидаги конун ишласа, тендерлар етарлича назорат килинса, одил, шаффоф, соглом ракобат булсагина, хакикий, бузилмайдиган объектларни кутишимиз мумкин.

Яна бир масала – табиий офатлар биз биламизми ёки билмаймизми баъзан кулимиздан келмаган холда юз бериши мумкин. Иклим узгараётган пайтда бу нарсани кутмасликнинг иложи йук. Шундай пайтда бундай холатларда огохлантириш тизими билан тезкор технология оркали инсонларга хабар бериш ва улар иложи борича камрок талафот куришлари олдини олиш тизимини вужудга келтиришимиз керак. Шу уч масала хозирги кунда Сардоба фожиасидан урганадиган мухим хулосаларимиздир.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Hx0hBrQ8W6FcsRQWPRkQ44WY3sfosCCI

Махсус комиссия карори: Узбекистон халкаро авиакатновларни тикламокда

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги ахбороти эълон килинди. Унга кура, Узбекистон 15 июндан халкаро авиакатновларни кисман …