guterishЖорий йил март ойининг учинчи ун кунлигида Тошкентда “Афгонистон — тинч келажак сари йул” мавзуида халкаро вазирлар конференцияси утказилади. Унинг асосий максади: Афгонистондаги тинчлик музокараларининг асосий тамойилларини мувофиклаштириш, Афгонистон хукумати ва куролли мухолифат уртасида музокаралар олиб бориш механизмини ишлаб чикиш, музокаралар жараёнини куллаб-кувватлаш учун халкаро кушма тадбирларни мувофиклаштириш, деб ёзмокда “Халк сузи”.

Узбекистон ташки ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг маълум килишича, Тошкент конференциясининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш максадида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, БМТ Бош котибининг Афгонистондаги махсус вакили Тадамичи Ямамото, Европа Иттифокининг Ташки ишлар ва хавфсизлик масалалари буйича Олий вакили Федерика Могерини, шунингдек, Россия, Хитой, АКШ, Хиндистон, Эрон, Покистон, Туркия, Саудия Арабистони ва Марказий Осиё мамлакатларининг ташки ишлар идоралари рахбарлари иштирок этиши кутилмокда.

Хорижлик экспертларнинг айтишича, 1999 йилда Тошкентда Узбекистоннинг ташаббуси билан “6 + 2” мулокот гурухи йигилиши низолашаётган томонлар вакиллари, хусусан, “Толибон” хамда Афгонистоннинг кушни мамлакатлари ташки ишлар вазирлари уринбосарлари, Россия ва Америка Кушма Штатлари иштирокида булиб утган эди. Музокаралар якунида Афгонистондаги можароларни тинч йул билан хал этиш юзасидан Тошкент декларацияси кабул килинди. Халкаро кузатувчилар Узбекистоннинг Афгонистонда тинчлик жараёнини таргиб килиш буйича муваффакиятли тажрибасини хисобга олган холда, олдинда турган навбатдаги йигилиш афгон муаммосини хал этишда мухим кадам булиши мумкин, деб таъкидлашди.