Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Марказий банк раиси Узбекистон «куп олтин сотиб юборгани» хакидаги гапларга муносабат билдирди
<

Марказий банк раиси Узбекистон «куп олтин сотиб юборгани» хакидаги гапларга муносабат билдирди

Мамаризо Нурмуратов Марказий банк олтин-валюта захира таркибини узгартириб туриш ваколатига эгалигини маълум килди.

Фото: Bloomberg

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов жорий йилда рекорд даражада булган олтин экспорти мамлакат иктисодиётига кай тарзда ёрдам бера олгани хакидаги саволга жавоб берди.

«Олтин нархининг жахон бозоридаги узгариши 30 фоиз атрофида кузатилган булса, иктисодиётимизга 30 фоиз кушимча даромад кирди. Ишлаб чикарувчиларимиз бугунги кунгача 24 триллион сум кушимча даромад олди.

Олтинни сотиш, сотиб олиш масаласида «Узбекистон бир ойда шунча олтинни сотиб юборди» деган фикрларни ижтимоий тармокларда хам укиб коламан. Бир нарсани тугри тушуниш керак. Бу Марказий банкнинг сиёсати. Бизнинг максадимиз олтинни жахон бозори нархида уша ойда ишлаб чикарувчидан сотиб олиш. Уни сотишдан максадимиз эса, бизнинг уз прогнозларимиз борлиги билан боглик. Нарх кутарилганида биз уни сотиб, маълум жихатдан иктисодиётимизга, энг аввало Марказий банкка, Марказий банк оркали иктисодиётга кушимча даромад олишни максад киламиз.

Лекин буни экспорт билан боглаш маълум жихатдан сал нотугрирок. Экспорт хакида гапирганимизда доимо Марказий банкда хам, хукуматда хам хужалик субъектларининг бевосита килган экспорти тугрисида гаплашамиз.

Агар олтин нархи тушиб кетса ва биз кейинчалик олтин нархи кутарилишини кутадиган булсак, яъни шуни тахлил килаётган булсак, олтин хам сотиб оламиз. Бу Марказий банкларнинг бажарадиган нормал холати.

Биз олтин-валюта захирамиз таркибини узгартириб туриш ваколатига эгамиз ва буни мустакил равишда ажратамиз. Агар олтин нархи жахон бозорида тушиб кетадиган булса ва биз келгусида олтин нархи ошишини кутаётган булсак, олтинни сотмаслигимиз хам мумкин. Бу дегани бизнинг олтин-валюта захирамизнинг умумий хажми узгармайди, факат таркиби узгаради. Олтин кисми купаяди, валюта кисми камаяди. Шундай тамойил билан Марказий банк уз ишини ташкил килган», дея Марказий банк раисининг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Узбекистон 2020 йилнинг июль ойида олтин сотиш буйича дунёда мутлак етакчи булган, мамлакат 11,6 тонна олтин сотганди.

Сентябрь ойи бошларида Узбекистон олтин-валюта захиралари май ойидан буён биринчи бор кискарганди. Мамлакатнинг расмий захира активлари 1 сентябрь холатига кура, 34,6 миллиард долларни, халкаро захиралар – 33,8 миллиард долларни ташкил этганди. Пандемия даврида Узбекистон уз олтинларини фаол сотиши кузатилди. Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров олтин-валюта захирасини сотиб, маблагларни мамлакат иктисодиётини куткаришга ва ишсизлар сони ортишининг олдини олишга йуналтириш мумкинлигини айтганди.

Узбекистоннинг расмий захира активлари сентябрь ойига нисбатан 1,2 миллиард долларга камайиб, 1 октябрь холатига кура 33,4 миллиард долларни, халкаро захиралари 32,7 миллиард долларни ташкил этди.

Давлат статистика кумитаси маълумотларига кура, 2020 йил январь–сентябрь ойларида Узбекистон 5,8 миллиард долларлик олтин экспорт килган. Маълумотларига кура, 2019 йил январь–сентябрь ойларига нисбатан усиш 45,7 фоизни ташкил этган. 2020 йил январь–сентябрь ойларида Узбекистон экспорт таркибида олтиннинг улуши 46,5 фоизга тенг булди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

shevrale

UzAuto Motors Equinox устига 47 фоиз нарх куйиб сотаётгани маълум булди

UzAuto Motors компанияси АКШдан импорт килаётган Chevrolet Equinox кроссоверини 22,8 минг долларга сотиб олиб, 33,6 …