Главные новости
Главная / Жамият / Марказий банк «кредит таътили»ни эълон килмокда
<

Марказий банк «кредит таътили»ни эълон килмокда

Узбекистон Марказий банки карздорларнинг кредит туловлари билан боглик рискини юмшатиш юзасидан кушимча чоралар курмокда, деб хабар бермокда Kun.uz мухбири.

Фото: Марказий банк

Марказий банк карори билан республикадаги барча тижорат банкларига, жорий йил 1 октябрга кадар, асосий карзни кайтариш буйича берилган имтиёзлар буйича пул окими фоиз туловларига етмаган корхоналарга, зарур холларда, хисобланган фоиз туловларини кайтариш буйича имтиёзли давр бериш юзасидан кредит шартнома шартларига узгартиш киритиш масаласини куриб чикиш тавсия килинди.

Таъкидланишича, Марказий банк коронавирус хавфи ва карантин режими туфайли фаолияти салбий таъсирга тушган карздор-жисмоний шахс хамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатлари асосида кредит буйича туловларни кайтариш юзасидан “кредит таътили”ни эълон килмокда.

Ушбу чора карздор шахснинг мурожаати асосида, унинг реал даромадлари ва имкониятлари хамда вактинча молиявий кийинчиликларни бартараф этилиш муддатларидан келиб чикиб, амалга татбик этилади. “Кредит таътили” туловларни кайтариш юзасидан имтиёзли давр ва якуний туловлар муддатларини берилган имтиёзли даврга мос равишда узайтиришни уз ичига олади.

Айни чогда карздорларнинг кредит буйича муддати утган карздорликларини кечиктирилишида жарима санкцияларини кулламаслик ва ундирувчи кредит таъминотига каратмаслик тавсия этилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

T9qET7N7u-x35Gvn5l4yvNR12JJDx_AW

Тошкент вилоятидаги шахарларда карантин тартиблари янада кучайтирилади

Эртага, 9 апрелдан бошлаб, Тошкент вилоятининг Олмалик, Ангрен, Янгийул ва Чирчик шахарларида карантин тартиблари янада …