Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Марказий банк 2020 йил учун инфляция прогнозини маълум килди
<

Марказий банк 2020 йил учун инфляция прогнозини маълум килди

Узбекистонда 2020 йил учун инфляциянинг базавий прогнози 12 – 13,5 фоиз даражасида белгиланган. Бу Марказий банк маълумотида курсатиб утилган.

Марказий банк раисининг биринчи уринбосари Илхом Норкуловнинг сузларига кура, йил давомидаги инфляция даражаси 15 фоизгача етиши эхтимоли хам йук эмас.

«Бизда максадли ва прогноз траекториялар бор. Прогноз траекториямиз бироз юкорирок, айрим сценарийлар буйича 2020 йилда 14-15 фоизгача боряпти. Лекин бизнинг максадимиз – бу йил инфляцияни 12 фоиздан паст даражада ушлаб туриш, 2021 йилда эса бир хонали сонга олиб тушиш, 2023 йилга бориб эса 5 фоизлик таргетга эришиш.

Бу максадли режалар кандайдир ташки шок холатлари руй бермаслиги эхтимолидан келиб чикиб белгиланган. Кандайдир узгариш булса хам, бу киска муддатли огиш хисобланади ва биз яна максадли траекторияга кайтишга харакат киламиз», – деди Норкулов «Узбекистон 2020» дастуридаги чикиши вактида.

Эслатиб утамиз, мамлакатда 2019 йилги инфляция даражаси прогноз коридорининг юкори чегарасида шаклланиб, 15,2 фоизни ташкил этган эди.

Бундан олдин, инфляцияни улчашдаги асосий мезонлардан бири – истеъмол нархлари индекси 2020 йилда 12,5 – 13 фоиз даражасида усиши кутилаётгани маълум килинганди.

  • Инфляцион таргет нега 5 фоиз этиб белгиланганига изох берилди
  • Марказий банк иктисодий ривожланишнинг асосий ва мукобил сценарийсини эълон килди
  • Марказий банк инфляция пасайиши учун бор масъулиятни буйнига олишга тайёр – Илхом Норкулов

Ҳаққимизда

Яна маълумот

3Bi4xtcUxrvzkd9d7PdrlS7OKiNETbdp

«Камал»да колган 9 оила: уларни «Узбекистон темир йуллари» ёки Паст Даргом хокимлиги куткара оладими?

Бу оилалар яшаётган уй темир йулдан бир неча ун кадам нарида. Хар сафар поезд утганда, …