Главная / Иктисодиёт / Марказий банк Узбекистонда накд хорижий валюта качондан сотила бошланишига ойдинлик киритди

Марказий банк Узбекистонда накд хорижий валюта качондан сотила бошланишига ойдинлик киритди

Марказий банк Kun.uz’га накд хорижий валютани банкларда сотиб олишнинг иложи йуклиги буйича изох берди ва бундай имконият качон пайдо булишини маълум килди.

Маълумки, жорий йилнинг 23 мартида президентнинг «Банк хизматлари оммабоплигини оширишга доир кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги карори кабул килинди. Ушбу хужжатга биноан, жисмоний шахсларга халкаро тулов карталарига сотиб олинган хорижий валютани мамлакат худудида накд шаклда ечиб олиш хукуки берилди.

Шу билан бирга, узбекистонликларнинг купчилиги баъзан уз эхтиёжлари учун 50-100 АКШ доллари сотиб олмокда ва пластик карта очишни мулжалламаяпти. Улар накд валюта олишда кийналмокда хамда «кора» бозордаги валютафурушларга мурожаат килишга мажбур.

Марказий банкдан маълум килишларича, президентнинг «Валюта сиёсатини либераллаштириш буйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тугрисида»ги фармони ижросини бажариш асосида, Марказий банк томонидан янги тахрирдаги «Валютани тартибга солиш ва валюта назорати тугрисида»ги конун лойихаси ишлаб чикилди хамда хукуматга такдим этилди. У юридик ва жисмоний шахсларнинг валюта маблагларини эркин тасарруф этиш буйича хукукларини амалга оширишни назарда тутади.

Юкорида кайд этилганларни хисобга олиб, накд валютани сотиш масаласи «Валютани тартибга солиш ва валюта назорати тугрисида»ги янги тахрирдаги конун кабул килингандан кейин куриб чикилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

6X8nUdWnCpzpKBJ2chpR-jEiK5h8GdOB

Узбекистоннинг умумий ташки карзи 29 млрд доллардан ошди

Узбекистоннинг умумий ташки карзи 2020 йилнинг 1 октябрь холатига 29,3 млрд. долларни ташкил этган. Бу …