Главные новости
Главная / Жамият / Марказий Осиё энергетика бозорларига бизнес жалб этилади
<

Марказий Осиё энергетика бозорларига бизнес жалб этилади

Узбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Осиё тараккиёт банки (ОТБ) делегацияси билан учрашув булиб утди. Унда МОМИХ (Марказий Осиё мамлакатлари иктисодий хамкорлиги) ва минтака давлатлари энергетика вазирларининг сентябрь ойида Тошкент шахрида булиб утадиган мулокотига тайёргарлик куриш масалалари мухокама этилди.

Узбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кура, учрашувда Осиё тараккиёт банки Узбекистон Республикасининг энергетика сохасидаги узгаришларга алохида эътибор каратаётгани ва бу жараёнда фаол иштирок этаётгани, бунинг ёркин мисоли сифатида жорий йилнинг 20-21 сентябрида Узбекистон пойтахтида МОМИХ мамлакатлари энергетика вазирлари мулокоти ва МОМИХ Энергетика инвестицион форуми утказилаётгани таъкидлаб утилди.

tixfaainchjkipjn0ro0jhlbbikkcfav

Марказий Осиё минтакасида иктисодий хамкорлик (МОМИХ) дастури Осиё тараккиёт банки (ОТБ)нинг ташаббуси билан 1997 йилда ишга туширилган.

Хозирги вактда МОМИХда минтаканинг 11 мамлакати – Узбекистон, Хитой, Озарбойжон, Козогистон, Киргизистон, Мугилистон, Тожикистон, Афгонистон (2005 йилдан бери), Покистон, Туркманистон (2010 йилдан бошлаб) ва Грузия (2016 йилдан бошлаб), шунингдек, халкаро донор ташкилотлар: ОТБ, Жахон банки, ЕТТБ, ХВФ, БМТ Тараккиёт дастури, Ислом тараккиёт банки иштирок этмокда.

Шу муносабат билан биринчи марта утказилаётган МОМИХ энергетика вазирларининг минтакавий мулокоти узида мамлакатлар ва компанияларни бирлаштиргани хамда ушбу худуднинг энергетик хавфсизлигини таъминлашга хизмат килиш билан мухим ахамиятга эга.

Ишончли электр таъминоти ахоли фаровонлиги учун зарур булиш билан бирга, замонавий иктисодиётнинг асосини ташкил этади. Ва ушбу максадга эришиш МОМИХ энергетика вазирларининг умумий вазифаси хисобланади.

Сентябрь форуми доирасида энергетика сохасидаги долзарб масалаларни хал этиш учун минтакавий хамкорлик имкониятларини мухокама килиш кузда тутилган. Тадбир мавзуси буйича Халкаро энергетика агентлиги (ХЭА), Халкаро энергетика кенгаши, дунёнинг етакчи компаниялари рахбарларининг чикишлари режалаштирилган.

Хукуматлараро мулокотнинг биринчи кунида энергетика вазирларининг декларациясини кабул килиш ва имзолаш кутилмокда.

Куннинг иккинчи ярмида Энергетика инвестицион форуми (ЭИФ) уз ишини бошлайди. Мутахассислар унда бизнесни энергетика, хусусан, Марказий Осиё энергетика бозорларига жалб этиш масалаларини мухокама этадилар.

Узбекистон энергетика сохасида тизимли ислохотлар давом этмокда. Бу 2030 йил учун янги минтакавий энергетика стратегиясини ишлаб чикиш жараёнида МОМИХ энергетика сиёсатининг ривожланиши билан хамохангдир. Шу муносабат билан, ЭИФ-2019 инвесторларга утиш давридаги тез узгарувчан шарт-шароитларга  мослашишга ёрдам беради, хукуматлар, инвесторлар ва келгуси авлод тадбиркорларининг бизнес лойихаларини рагбатлантиради.

Форум доирасида шунингдек, ОТБ МОМИХ биринчи стартаплар танловини такдим этади. Танланган финалчилар уз бизнес гояларини TedTalk форматида намойиш этишади ва голиблар томошабинларнинг овозлари сони билан аникланади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги: зуравон тренер ишдан бушатилди

Ижтимоий тармокларда жорий йил 23 сентябрь куни кураш буйича тренер Аббос Хасановнинг 21 сентябрь кунги …