Главная / Сиёсат / Марказий Осиё давлатлари рахбарлари Тошкентдаги учрашувда нималарга келишиб олишди?
<

Марказий Осиё давлатлари рахбарлари Тошкентдаги учрашувда нималарга келишиб олишди?

29 ноябрь куни Тошкентда Марказий Осиё давлатлари рахбарларининг иккинчи Маслахат учрашуви булиб утди. Унда Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Козогистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, Киргизистон президенти Сооронбой Жээнбеков, Тожикистон президенти Эмомали Рахмон ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедовлар иштирок этди.

Давлат рахбарларининг учрашувлари

Биринчи булиб 28 ноябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов амалий ташриф ва Марказий Осиё давлатлари рахбарларининг иккинчи Маслахат учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келди.

Олий мартабали мехмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халкаро аэропортида Узбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Тантанали кутиб олиш маросимидан сунг Туркманистон делегацияси узи учун ажратилган кароргохга йул олди.

Туркманистон президентининг Узбекистонга амалий ташрифи 28 ноябрь куни икки давлат рахбарларининг учрашуви билан бошланди.

Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини куриб чикдилар ва уларни кенгайтириш истикболларини мухокама килдилар.

Узбекистон ва Туркманистон уртасидаги стратегик шериклик даражасига кутарилган куп киррали хамкорлик жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан кайд этилди.

Музокаралар чогида амалий хамкорлик масалаларига, жумладан, узаро савдони купайтириш, машинасозлик, энергетика, транспорт, кишлок хужалиги ва бошка устувор тармокларда кушма лойихаларни амалга оширишга алохида эътибор каратилди.

Худудлар уртасида, шунингдек, маданий-гуманитар сохада фаол алокаларни давом эттириш мухимлиги кайд этилди.

Давлат рахбарлари халкаро ва минтакавий ахамиятга молик масалалар юзасидан хам фикр алмашдилар.

Узбекистон ва Туркманистон президентлари Тошкентда утказиладиган Марказий Осиё давлат рахбарларининг иккинчи Маслахат учрашуви минтакада дустлик, яхши кушничилик ва шериклик муносабатларини мустахкамлашга хизмат килиши хусусида якдил фикр билдирдилар.

Шу куни Гурбангули Бердимухамедовга Узбекистон Фанлар академиясининг Фахрий академиги унвонини беришга багишланган тантанали маросим булиб утди.

 

Мамлакатимиз Фанлар академияси ушбу карорни Туркманистон президенти халкаро илмий доираларда кенг танилган ва эътироф этилган олим, замонавий тиббиёт, фармакология, иктисодиёт, архитектура ва фаннинг бошка сохаларини ривожлантириш хамда Марказий Осиёнинг бой табиатини урганишга багишланган катор илмий комусий асарлар муаллифи эканлигини инобатга олган холда кабул килди.

Маросимда Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сузга чикиб, ушбу карор Туркманистон президентининг илм-фан сохаларини ривожлантириш, кардош узбек ва туркман халклари уртасидаги дустликни мустахкамлашдаги хизматларига улкан хурмат ифодаси эканини таъкидлади.

Давлатимиз рахбари охирги йиллар куп асрлик алокалар тарихида алохида ахамиятга эга булгани ва бугунги кунда Стратегик шериклик тугрисидаги шартнома асосида тобора ривожланаётганини кайд этди.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов, уз навбатида, президент Шавкат Мирзиёев ва Узбекистон Фанлар академиясига курсатилган юксак эътибор учун чукур миннатдорлик билдирди, бу Туркманистонга хурмат-эхтиром ифодаси, мамлакатнинг фан ва таълим сохаларидаги ютуклари эътирофи, халкларимиз уртасидаги дустлик мустахкамлигидан далолат эканини таъкидлади.

Туркманистон рахбари куп асрлик тарихий-маданий алокалар боглаб турган мамлакатларимизнинг яхши кушничиликка асосланган хамкорлиги узаро манфаатларга хам, бутун минтака фаровонлиги йулидаги максадларга хам мос эканини кайд этди.

Гурбангули Бердимухамедов президент Шавкат Мирзиёевнинг икки давлат уртасидаги куп киррали шерикликни мустахкамлаш, унга янги суръат багишлашга кушган шахсий хиссасини юксак бахолади. Узбекистон рахбари билан мунтазам ва самарали учрашувлар доимо дустона ва ишонч рухида утаётгани ва аник келишувларга эришишга хизмат килаётгани кайд этилди.

Тадбирда илм-фан ва маданият намояндалари, Узбекистонда истикомат килаётган туркман миллати вакиллари сузга чикиб, Туркманистон президентини юксак унвон билан табриклади.

Маросимда икки мамлакатнинг расмий делегациялари аъзолари, академик доиралари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тожикистон президенти Имомали Рахмон 28 ноябрь куни кечкурун Марказий Осиё давлат рахбарларининг Иккинчи маслахатлашув кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келди ва Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув утказди.

Учрашувда икки мамлакат уртасида иктисодиёт, энергетика, транспорт, таълим, маданият ва сармоялар сохасидаги алокаларни ривожлантириш истикболлари мухокама килинди. Тожикистон ва Узбекистон рахбарлари икки давлатнинг куплаб сохалардаги хамкорлигидан мамнун эканлигини билдирди.

Тожикистон президенти Шавкат Мирзиёевни Душанбе шахрига расмий ташриф билан боришга таклиф килди.

28 ноябрь куни, шунингдек, Козогистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Марказий Осиё давлатлари рахбарларининг иккинчи Маслахат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга етиб келди.

29 ноябрь куни Киргизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков Марказий Осиё давлатлари рахбарларининг иккинчи Маслахат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келди.

29 ноябрь куни Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Козогистон Республикасининг биринчи президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан учрашди.

Учрашув аввалида давлатимиз рахбари Нурсултон Назарбоевни Узбекистонга ташрифи билан самимий кутлаб, унга Узбекистоннинг минтака мамлакатлари етакчилари учрашувларини утказиш ташаббусини куллаб-кувватлагани учун яна бир бор миннатдорлик билдирди.

Элбоши Нурсултон Назарбоев, уз навбатида, президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илк бор 2018 йил Остона (айни пайтда – Нур-Султон) шахрида утган Марказий Осиё давлатлари рахбарларининг маслахат учрашувлари минтакада куп киррали хамкорликни янада мустахкамлашга хизмат килаётгани хамда шерикликнинг амалий лойихаларини илгари суриш учун самарали майдон булаётганлигини таъкидлади.

Учрашувда икки томонлама муносабатларга оид, шунингдек, глобал ва минтакавий ахамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Куксарой кароргохида Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Киргизистон Республикаси президенти Сооронбой Жээнбеков билан хам учрашуви булиб утди.

Давлат рахбарлари Узбекистон ва Киргизистон уртасидаги куп асрлик дустлик ва яхши кушничилик муносабатлари изчил кенгайиб, мустахкамланиб бораётганини катта мамнуният билан кайд этдилар.

Турли даражалардаги алокалар фаоллашгани, товар айирбошлаш ортаётгани, гуманитар алмашинувлар жадаллашгани алохида таъкидланди.

Минтакавий ва халкаро ахамиятга молик долзарб масалалар юзасидан хам фикр алмашилди.

Томонлар Марказий Осиё давлат рахбарларининг Тошкентдаги маслахат учрашуви минтака мамлакатлари уртасидаги алокаларни янада фаоллаштириш хамда дустлик, яхши кушничилик ва узаро манфаатли хамкорлик муносабатларини мустахкамлашга салмокли хисса кушишига ишонч билдирдилар.

Мухим ташаббуслар илгари сурилди

Саммит ишида Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев,  Козогистон Республикасининг биринчи президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев, Киргизистон Республикаси президенти Сооронбой Жээнбеков,  Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Рахмон ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов иштирок этди.

Делегациялар рахбарларининг биргаликда суратга тушиш маросими булиб утди.

Сунг давлат етакчиларининг тор доирадаги учрашуви булиб утди. Унда Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев нутк сузлади.

Давлатимиз рахбари хамкасбларини самимий кутлаб, ушбу учрашув хаёт талаби, томонларнинг яхши кушничиликни мустахкамлаш ва шерикликни кенгайтиришга интилиши ифодаси эканини таъкидлади.

– Яратганнинг инояти билан биз кушнилармиз. Халкларимизнинг тарихи ва такдири, келажаги чамбарчас боглик. Бу эса минтакамизни бирлаштирувчи катта кучдир, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат рахбари Марказий Осиёда куп томонлама хамкорлик буйича ягона нуктаи назарни келишиш зарурлигини таъкидлаб, унинг асосий йуналишлари хакида уз фикрларини билдирди, катор мухим ташаббусларни илгари сурди.

Бу, аввало, савдо-иктисодий ва инвестициявий алокаларни ривожлантиришдир. Катта бозорга эга, табиий хомашё ва инсон ресурслари салмокли булган минтакамизнинг ракобатдош устунликларини имкон кадар тулик ишга солиш мухим. Кушилган киймат занжирини шакллантириш, минтака ичидаги савдони кенгайтириш, иш уринларини яратиш максадида иктисодиётнинг турли тармокларида янги имкониятларни аниклаш ва кооперация лойихаларини амалга ошириш лозим.

Узбекистон кишлок хужалиги машинасозлиги, автомобилсозлик, электротехника, тукимачилик саноати, аграр тармокда фаол хамкорлик килишга тайёр экани билдирилди.

Президент шу максадда Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари инвестициявий форумини ташкил этиш, савдо-саноат палаталари рахбарлари учрашувларини хар йили утказишни таклиф килди.

Иккинчи мухим йуналиш – минтаканинг транспорт жихатидан узаро богликлигини мустахкамлаш ва транзит салохиятини руёбга чикариш.

Марказий Осиёнинг транспорт тизими яратилаётган замонавий логистика инфратузилмасидан фойдаланган холда минтака ичида узлуксиз коммуникацияни таъминлаши, шунингдек, тобора ортиб бораётган транзит окимларига самарали хизмат килиши лозимлиги таъкидланди.

Транспорт коммуникациялари буйича минтакавий кенгаш тузилишини, Марказий Осиё транспорт тизимини биргаликда ривожлантириш буйича дастур ва битимнинг келишилишини тезлаштириш мухимлиги кайд этилди.

Учинчидан, минтаканинг узок муддатли манфаатларини хисобга олган холда энергетика сохасидаги хамкорликни кенгайтириш зарурлиги, Узбекистон кайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини ошириш, замонавий энергетика инфратузилмасини яратиш борасидаги кушма лойихаларни амалга оширишга тайёр экани таъкидланди.

Мамлакатларнинг улкан туризм салохиятини амалга ошириш яна бир истикболли йуналишдир. Давлат рахбари бунинг учун Марказий Осиёнинг ягона, купчилик танийдиган туризм бренди, минтака учун умумий булган жозибадор туризм махсулотларини шакллантириш лозимлигига эътибор каратди.

Шу максадда президент “Марказий Осиё буйлаб саёхат” халкаро туризм конференциясини утказиш таклифини билдирди.

Шавкат Мирзиёев сувдан фойдаланиш борасидаги муаммоларни хал этишга доир узаро келишилган ёндашувларни ишлаб чикишни таклиф этди, Афгонистонда тинчлик, миллий муроса ва иктисодий тикланишга эришишга кумаклашиш йулида минтака мамлакатларининг саъй-харакатларини мувофиклаштириш мухим эканини таъкидлади.

Мирзиёев: Марказий Осиё давлатларининг узаро якинлашуви – ортга кайтмайдиган жараён

Марказий Осиё давлатлари рахбарларининг музокаралари кенгайтирилган таркибда давом этди.

Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мажлис иштирокчиларини кутлар экан, иккинчи Маслахат учрашувининг утказилиши манфаатларнинг узаро муштараклиги, мамлакатларимиз минтакавий тараккиётнинг энг долзарб масалалари буйича очик мулокот ва биргаликда карорлар кабул килишга тайёр эканини яна бир бор яккол тасдиклашини таъкидлади.

– Сиёсий ирода ва амалий кадамларимиз туфайли биз хамкорликнинг янада юкори боскичига кутарилмокдамиз, – деди давлат рахбари. – Бизнинг хамжихатлигимиз ва фаол саъй-харакатларимиз купкиррали минтакавий хамкорлик учун янги имкониятларни очиб берди. Биз киска муддатда биргаликда, амалда олдинга силжишга эришдик.

Хусусан, Узбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айирбошлаш хажми сунгги йилларда 2 баробарга, кушма корхоналар сони 4 баробарга усди. Биргаликдаги саъй-харакатлар билан чегараларнинг хукукий расмийлаштириш ишлари якунланиш арафасида, олтмишга якин утиш пунктларининг тулаконли фаолияти таъминланди, визалар бекор килинди. Ишбилармонлик ва худудлараро алокалар, транспорт катновлари, маданий-гуманитар алмашинувлар кенгайиб бормокда.

Утган йили Узбекистонда биринчи Марказий Осиё иктисодий форуми хамда мамлакатларимизнинг бош вазирлари уринбосарлари даражасида Ишчи гурухнинг дастлабки учрашуви булиб утди.

Буларнинг барчасида баркарор бир тенденция – давлатларимизнинг мустакил роли ва умумий келажак учун масъулияти кучайиб бораётгани намоён булмокда, деб таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев. Давлатимиз рахбари Марказий Осиё давлатлари минтакавий ва глобал масалалар буйича тобора купрок умумий позициядан туриб фикр билдираётганини мамнуният билан кайд этди.

– Бизнинг минтакадаги узаро якинлашувимиз ва хамкорликни кенгайтиришимиз – бу замон талаб килаётган ва оркага кайтмайдиган жараён эканини таъкидламокчиман. У катъий сиёсий карорга асосланган булиб, чукур тарихий омилларга эга ва кимнингдир манфаатларига карши каратилган эмас, – деди президент.

Давлат рахбари учрашув иштирокчиларини савдо-иктисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва энергетика сохаларидаги вазифаларни амалга ошириш учун бутун куч ва имкониятларни сафарбар этишга чакирди.

Шу муносабат билан, Марказий Осиё инвестиция форуми ва мамлакатларимиз савдо-саноат палаталарининг илк йигилишини утказиш, шунингдек, Транспорт коммуникациялари буйича минтакавий кенгаш тузишни тезлаштириш, “Бир саёхат билан бутун минтака буйлаб” тамойили асосида кушма дастурларни илгари суриш учун Халкаро туризм конференциясини ташкил этиш таклиф этилди.

Бундан ташкари, Марказий Осиё мамлакатлари Парламентлараро дустлик гурухини таъсис этиш хамда “Марказий Осиё – ягона утмиш, умумий келажак” шиори остида маданий-гуманитар алмашув платформасининг яратилиши бизнинг барча халкларимиз манфаатларига жавоб бериши таъкидланди.

Президентимиз илм-фан, маданият ва санъат сохаларида эришилган салмокли ютуклар учун Марказий Осиё мукофотини таъсис этиш, шунингдек, университетлар форумлари ва минтакавий спорт уйинларини ташкил этиш таклифини илгари сурди.

– Хар йили Навруз байрами арафасида навбати билан хар бир мамлакатда Марказий Осиё маданият кунларини утказишни мухим деб хисоблаймиз. Буларнинг барчаси кардош халкларимизни янада якинлаштиришга хизмат килади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Сувдан биргаликда фойдаланишнинг долзарб масалаларини,  минтаканинг мураккаб сув ва экологик муаммоларини хал килишнинг барча учун макбул ечимини излаш узаро келишилган ёндашувларни талаб этади. Инновацион технологияларни жалб килиш, “яшил иктисодиёт” тамойилларини татбик этиш, чуллашишни бартараф килиш ва бошка комплекс чора-тадбирларни кабул килиш максадида Узбекистон президенти БМТ шафелигидаги Оролбуйи минтакаси учун Траст фонди имкониятларини самарали ишга солишни таклиф этди.

Энг мухим устувор вазифа – минтакавий баркарорлик ва хавфсизликни таъминлашдан иборат эканини хисобга олиб, давлатимиз рахбари Узбекистон замонавий тахдид ва хавф-хатарларга кенг микёсда карши туриш учун мамлакатларимизнинг хукукни мухофаза килувчи идоралари ва махсус хизматларининг оператив хамкорлик килиши буйича ишчи механизмларни яратиш тарафдори эканини таъкидлади.

– Афгонистон минтакамизнинг узвий бир кисмидир. Ушбу диёрга тинчлик ва тараккиёт йулига катъий кадам куйиши учун ёрдам бериш – барчамизнинг умумий манфаатларимизга тулик мос келади. Муаммони сиёсий йул билан хал килиш борасидаги асосий тамойилларга амал килиш зарур деб хисоблаймиз. Авваламбор, бу – зуравонликдан воз кечиш, ут очишни тухтатиш, мулокот ва муросага тайёрликни намоён этишдан иборат, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бундан ташкари, давлат рахбари Афгонистонда мухим инфратузилма ва ижтимоий лойихаларни амалга ошириш, шунингдек, ушбу мамлакатни минтакавий савдо-иктисодий алокаларга фаол жалб этишга каратилган келишилган ёндашувларни ишлаб чикиш ута мухимдир.

Президентимиз бу устувор вазифалар Марказий Осиёда хамкорликни ривожлантириш буйича Ягона караш хужжатида уз аксини топишига ишонч билдирди.

Шавкат Мирзиёев учрашув иштирокчиларини узаро хамкорликнинг асосий максад ва тамойилларини келишиб олишга, инсон, капитал, товар ва хизматларнинг харакати, шунингдек, кенг маданий-гуманитар алмашинувлар учун кулай шароитлар яратиб бериш, Марказий Осиёда дустлик, яхши кушничилик ва шерикликни мустахкамлашнинг амалий механизмларини шакллантириш ва йулга куйишга чакирди.

Туркманистон президентининг таклифига биноан давлат рахбарлари Козогистоннинг биринчи президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевни Марказий Осиё давлатлари рахбарлари Маслахат учрашувининг Фахрий раиси этиб бир овоздан сайладилар.

Навбатдаги Маслахат учрашуви Киргизистонда утказилади

Марказий Осиё давлатлари рахбарларининг иккинчи Маслахат учрашуви якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг утказилди.

Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев музокаралар анъанавий дустлик ва узаро англашув рухида утганини, давлат рахбарларининг минтакада ишонч ва яхши кушничилик мухитини янада мустахкамлашга булган интилиши ва катъий сиёсий иродасининг яккол ифодаси булганини таъкидлади.

– Биз узаро хамкорликнинг долзарб масалаларини атрофлича мухокама килдик. Мамлакатларимиз уртасидаги алокаларни хар томонлама кенгайтириш йулида бутунлай хамфикр эканимизни яна бир бор тасдикладик. Учрашув долзарб минтакавий ва халкаро масалалар буйича бизнинг караш ва ёндашувларимиз, узаро жуда якин эканини намойиш этди, – деди давлатимиз рахбари.

Учрашувда савдо тусикларини бартараф этиш, саноат кооперациясини янада кучайтириш, энергетика инфратузилмасини модернизация килиш ва минтаканинг транзит имкониятларини кенгайтириш масалалари куриб чикилгани маълум килинди.

Томонлар худудлар даражасида фаол алмашинувлар ва  мулокотни куллаб-кувватлаш, шунингдек, илм-фан, таълим, туризм, маданият ва спорт сохаларида кушма тадбирларни мунтазам утказишга келишиб олдилар.

Музокаралар чогида минтакада хавфсизлик ва баркарорликни таъминлаш учун куп томонлама хамкорлик масалаларига жиддий эътибор каратилгани айтилди.

Куннинг биринчи кисмида булиб утган музокаралардан кейин Марказий Осиё давлатлари рахбарлари Куксарой кароргохидаги фахрий мехмонлар хиёбонига кучатлар утказди. Шундан кейин сиёсатчилар Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди ва Узбекистоннинг биринчи президенти хайкали пойига гулчамбар куйиш маросимида иштирок этишди.

Саммит якунида Кушма баёнот кабул килинди хамда Маслахат учрашувларига тайёргарлик куриш ва уни утказиш регламенти маъкулланди.

– Бизни муштарак тарих ва маданият, ягона мукаддас дин, ухшаш менталитет, маънавий-ахлокий кадриятлар ва анъаналар, хамда ажралмас дустлик чамбарчас боглаб туради. Буларнинг барчаси, халкларимиз фаровонлиги ва равнаки йулида Марказий Осиё давлатлари салохиятини бирлаштиришга каратилган узаро манфаатли хамкорлигимизга мустахкам пойдевор булиб хизмат килади, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Марказий Осиё давлатлари рахбарларининг иккинчи Маслахат учрашуви доирасидаги тадбирлар якунига етди.

Делегациялар рахбарлари аэропортга биргаликда келдилар. Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев минтака давлатлари рахбарларини шахсан кузатиб куйди.

Марказий Осиё давлатлари рахбарларининг навбатдаги Маслахат учрашуви келгуси йили Киргизистонда утказилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

KGkxNenheepNw1681oiehaKvhBs7QgQ1-1

АКШ Шавкат Мирзиёевнинг амалдорлар ва ОАВ хакидаги сузларига муносабат билдирди

АКШ Давлат департаменти Узбекистон Республикаси президентининг давлат органлари ва оммавий ахборот воситалари хамкорлиги тугрисидаги баёнотига …