Главные новости
Главная / Жамият / Марказий Осиёда кашшоклик даражаси пасайишда давом этмокда, аммо пасайиш суръати секинлашмокда
<

Марказий Осиёда кашшоклик даражаси пасайишда давом этмокда, аммо пасайиш суръати секинлашмокда

Марказий Осиёда кашшоклик даражаси пасайишда давом этаётган булса-да, минтакада унинг пасайиш суръати секинлашган. Кашшокликнинг энг юкори даражаси ишга жойлашиш имконияти чекланган кишлоклар ва чекка худудларда кайд этилмокда.

bpg-qxvap4vmca626otlf2bxmuwopskq

Жахон банки томонидан хар йили 17 октябрда нишонланадиган Халкаро кашшокликни тугатиш куни арафасида Марказий Осиёдаги кашшоклик даражаси тугрисидаги янги маълумотлар эълон килинди.

“Ижобий холат сифатида айтиш мумкинки, Марказий Осиёда кашшокликни камайтириш сохасидаги жараён давом этмокда. Шу билан бирга, бу жараён хозиргидан аввалгига нисбатан анча секин. Шу боис баркарор ва хар томонлама усишни таъминлаш буйича кушимча саъй-харакатлар минтака мамлакатларидаги устувор йуналишлардан бири булиши лозим”, – дейди Жахон банкининг Марказий Осиё буйича минтакавий директори Лилия Бурунчук.

2000-йиллардан бошлаб Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари кашшокликни камайтириш борасида сезиларли ютукларга эришдилар, аммо бунинг аксарият кисми утган ун йилликнинг дастлабки йилларига тугри келади.

2002 йилдан 2009 йилгача булган саккиз йил давомида Тожикистон ва Киргизистонда кашшоклик даражаси йилига уртача 7 фоиз пунктига камайди – Тожикистонда карийб 70 фоиздан 25 фоизгача ва Киргизистонда 20 фоизгача. Бирок шундан сунг кашшоклик даражаси пасайиши кескин секинлашди ва Тожикистонда йилига уртача 1 фоизга пасайган (2019 йилда 25 фоиздан прогноз килинаётган 13 фоизгача) ва Киргизистонда 2009 йилдан хозирги кунгача 20 фоиз даражасида колмокда.

Козогистонда 2000-йиллар бошларида кашшоклик даражаси аллакачон паст булган ва 2002 йилдан 2009 йилгача йилига 4 фоиз пунктидан пасайган. Бу вактга келиб, мамлакатда кам таъминланган давлатларга нисбатан кулланадиган кунига 3,20 доллар микдор курсаткичи буйича кашшокликка деярли бархам берилди.

Бирок Козогистон мансуб булган даромади уртача даражадан юкори булган (кунига $ 5,5) мамлакатлар учун кулланиладиган курсаткичдан фойдаланилса, кашшоклик даражаси 2013 йилда энг паст 6 фоизга етган ва ушандан буён 7 фоиздан юкори даражада сакланиб келмокда.

Марказий Осиё мамлакатларида кашшокликни камайтириш суръатларининг секинлашиши катор иктисодий муаммоларни акс эттиради, шунингдек, ахолининг ижтимоий химояга мухтож катламлари учун иш билан таъминлаш ва муносиб хак тулаш борасидаги кийинчиликларни курсатади. Минтакада ишсизлик ёки иш хаки камлигидан ёшлар ва аёллар энг куп азият чекади.

Жахон банки маълумотларига кура, 2018 йилда Узбекистонда 15-24 ёшдаги аёллар уртасидаги ишсизлик 25 фоиздан купрокни, шу ёшдаги эркаклар орасида эса 13 фоизни ташкил этган. Киргизистонда 15-28 ёшдаги аёлларнинг 15 фоизи ишсиз булган ва шу ёшдаги эркаклар орасида бу курсаткич 9 фоизни ташкил этган.

Якинда эълон килинган Марказий Осиё мамлакатларининг кашшоклик хариталари шуни курсатадики, кашшоклик асосан урбанизация марказлари (йирик шахарлар) билан якин алокада булмаган кишлок жойларида учрайди. Бу, айникса, Тожикистон ва Киргизистоннинг кашшоклик даражаси 40 фоиздан юкори булган энг чекка худудларида долзарб.

Вазият тахлили шуни курсатадики, Марказий Осиёда урта катлам деярли тулалигича бир канча йирик шахарлар ва уларнинг атрофида, жумладан Нур-Султон, Олмаота, Тошкент, шунингдек, бир оз камрок микёсда Душанбе ва Бишкекда жойлашган. Минтаканинг барча давлатлари дуч келаётган асосий муаммолардан бири – бу барча фукароларнинг ривожланган ва усувчи мехнат бозорига эга булган ушбу шахар марказларига кира олишини таъминлаш заруриятидир.

Жахон банки одамларга ишга жойлашиш имкониятини берувчи, ривожланаётган ва иктисодий жихатдан гуллаб-яшнаётган шахарларда уй-жой сотиб олишни таъминлаш , иш хаклари усишини рагбатлантирувчи бир катор сиёсий чораларни амалга оширишни ва ахолининг заиф катламлари мехнат бозорида янада ракобатбардош булиши учун уларни куллаб-кувватлашни тавсия килади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги: зуравон тренер ишдан бушатилди

Ижтимоий тармокларда жорий йил 23 сентябрь куни кураш буйича тренер Аббос Хасановнинг 21 сентябрь кунги …