Главная / Иктисодиёт / Мардикор аёлар– дарбадар аёл
<

Мардикор аёлар– дарбадар аёл

Тошкент шахрининг турли нукталаридаги мардикор бозорларида эркаклар билан бир каторда иш берувчиларни кутаётган аёлларни хам курамиз. Бундай манзара куп йиллардан буён узгармай колмокда. Ижодий гурухимиз билан Тошкент шахридаги ноконуний мардикор бозорларида булдик. Кайси нуктага бормайлик иш берувчилар машинаси эшигига ёпишаётган аёллар сони эркакларникидан кам эмаслигига гувох булдик. 

Бу аёллар огир шароитларда ноконуний фаолият билан шугулланишларига нималар сабаб буляпти? Факат ишсизликми?

Масалага чукуррок назар ташлайдиган булсак, муаммонинг бошка томонлари хам борлигини курамиз.

Тошкент вилояти Оккургон туманида тугилган Замира Мамадалиевна Сулаймонова деярли 20 йилдан буён мардикор аёллар бозорида ишлайди.

«Укимаганим туфайли фермерларнинг ерини чопик киламан, пахта ва бугдой етиштиришда ёрдамлашаман. Иш хаки урнига 10-15 сотих ер беришади. Уша ерга ловия экиб кун кураман. Утган йили бир фермернинг икки гектар ерини чопик килиб, эвазига ижарага берган ерига ловия экдим. Аммо сув кам булгани сабабли атиги 400 минг сум даромад олдим. Килган харажатим хам копланмади. Хозир 55 ёшдаман. 10 ёшли фарзандим бор. Узим фарзанд куролмаганим сабабли уни асраб олганман. Нафака пулим 193 минг сум. Бу пул ейиш-ичишга хам етмаяпти. Камига уй-жой масаласи кийнаб юборди. Наманганга турмушга чикканим сабабли пропискам Наманганда. Турмуш уртогим билан ажрашганмиз. Шунинг учун уёкка боролмайман. Тошкентда эса пропискага куйишмаяпти. Аросатда колдим. Шу муаммоларим юзасидан утган йили Хотин-кизлар кумитасига мурожаат килгандим. Арзимни эшитиб, жунатиб юборишди. Бироздан кейин хат келди. Хат мазмунига тушунолмадим», дейди у.

Мардикор аёллар бозорида мактаб ёшидаги кизлардан тортиб, пенсия ёшидаги аёлларгача учратиш мумкин. Турли муаммолар сабаб оналар мактаб ёки коллежда дарсда утириши керак булган кизларини хам мардикор бозорларига олиб чикишяпти. Бу холатга укув муассасалари маъмурияти нима дейди? Мактаб ёшидаги кизлардан бу саволга жавоб олмокчи булдик. Лекин улар жавоб беришдан бош тортишди. Ота-она узи ташаббускор булган бундай холатларда укув муассасалари заифлик килади, албатта.

Кузатувлар давомида мардикор аёллар уч тоифага булинишига гувох булдик. Биринчи тоифа чиндан хам кийналган, хар кандай ишдан бош тортмай, халол мехнат киладиган аёллар, иккинчи тоифа маълум маънода дангасалик, бокимандаликка урганиб колганлар. Бу тоифа вакиллари ишсизлик ва бошка муаммоларни рукач килишади. Маълум булишича, уларга узлари истикомат килаётган худуддан иш топиб берилиши ваъда килинса хам шахарда мардикорлик килишни маъкул куришади.

«Хотин-кизлар кумитаси ва унинг худудий булимлари томонидан мавсумий ишлар билан шугулланадиган аёллар учун сайёр кабуллар ташкил этилган. Аёлларнинг уз яшаш жойларида бандлигини таъминлаш учун мавсумий пилла курти бокиш, фермер хужаликларидаги богдорчилик, полизчилик ва иссикхоналарда ишлаш кабиларга йуналтирилади. Масалан, Узбекистон Республикаси Президентининг 2856-сонли карорига мувофик, пилла куртини бир ой парвариш килган хотин-кизларга 1 йиллик мехнат стажи берилади. Шунингдек, хотин-кизларни «устоз-шогирд» тизими доирасида оилавий касаначиликни ривожлантиришга жалб килиш оркали касб эгаллашлари борасида, томоркадан унумли фойдаланиш оркали хам даромад килиш усуллари буйича жойларда киска укув курслари оркали истаги бор аёлларга укув жараёнлари ташкил килинмокда. Лекин шуни эътиборга олиш керакки, баъзи бир аёллар таклиф этилган ишларда ишлашни хохламайдилар. Бу албатта уларнинг хукуклари. Биз аёлларга мавжуд иш уринларидан иш таклиф киламиз. Иш топиш истагидаги аёллар кумитага ва унинг худудий булимларига мурожаат килишлари мумкин. Кумитанинг 1146 ишонч телефонига мурожаат килса хам булади», дейди Узбекистон Хотин-кизлар кумитаси булим бошлиги Гуллола Исакова.

Учинчи тоифа эса, афсуски, мардикорликни никоб килиб, фохишалик билан шугулланаётган аёллардир. Тасвирга олиш жараёнида мардикорлар бозорларида бундай аёллар хам кам эмаслигини курдик. Энг ачинарлиси, бундай жойлардаги носоглом мухит, жаргонларга бой сузлашув услуби онаси билан мардикорлик килишга чиккан ёш кизлар тарбиясига салбий таъсир курсатяпти.

«Мардикор аёллар орасида бузуклик билан шугулланувчилар хам куп. Тугиб-тугиб ташлаб хам кетишяпти. Айникса, ёш кизлар орасида бузуклик жуда купайган. Куриб ёка ушлайман. Шунинг учун милиция ходимлари бизни доим назорат килади. Бозор тепасига камера хам урнатилган. Биз тугри ва халол ишласак, хеч кандай муаммо булмайди», дейди Замира Сулаймонова.

Муаммо сабабларини излаш жараёнида Тошкент шахридаги учта ноконуний мардикор бозорида булдик. Булар Тошкент тумани Келес дахаси, Ибн Сино мавзеси катта халка йули, Бектемир тумани Куйлик бозори худудларида жойлашган мардикор бозорлари. Ибн Сино мавзеси катта халка йули худудидаги ноконуний мардикор бозорида факат эркаклар иш кутиб туриши, колган икки худуддаги бозорларда мардикорликка даъвогар аёллар хам купчиликни ташкил килишини курдик.

«Хар куни тахминан 50 нафар аёл булиб бозорда тупланамиз. Йигим-терим мавсумида 70-80 нафаргача етамиз», дейди аёллардан бири.

Бу холатлар мамлакатда ишсизлик муаммоси хали хам долзарблигича колаётганини курсатади. Мардикор аёлларни доимий иш билан таъминлаш борасида килинаётган ишлар юзасидан берган саволларимизга Мехнат вазирлигидан жавоб ололмадик.

Аксар холатларда мардикорлик килаётган аёлларнинг турмуш уртоги рузгор хуржунини нозик жинс вакилларига топшириб куйишган. Улар уз рафикаларидан ташкари фарзандларини хам ишлашга мажбур килишяпти.

Куп йиллардан буён мардикорчилик билан шугулланаётган Ойгул Исматова бу муаммони уз хаёти мисолида очиб беришга харакат килди. Бухородан Тошкентга келиб мардикорчилик киладиган бу аёл камера каршисида узининг бошидан кечирганларини сузлаб берди.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

«Бухоро вилояти, Гиждувон туманида яшайман. Огир ижтимоий холатим туфайли иш топишда ёрдам беришларини сураб, махаллага мурожаат килганман. «Уз кунингни узинг кур», дейишган. Яшайдиган жойимда иш йук. Иш булса хам ойлик 300-400 минг сум атрофида. Бу эса хеч нарсага етмайди. Катта шахарда мардикорлик килиб ойига тахминан 1,5 млн сумгача топаман. Мардикорлик килиш хам кийин булиб колди. Милиция ходимлари холи жонимизга куйишмайди. Прописканг йук дейишади. Вактинчалик руйхатдан утишга хам пул кетади. Топган пулимни кайсисига етказаман?

Эрим ишламайди. 11 синфда укийдиган кизим билан ишлаймиз. Бир куни уйга келсам, кизимни ишга чикмагани учун уласи килиб урибди. Ахир эркак-ку! Нега ишламайди?! Мен канча кийналиб пул топиб келаман. У эса пулларимни арокка сарфлайди. Ажрашаман десам, пичок укталиб, куркитади. Одамзод хайвонни циркда томоша куйишга ургатар экан-у, унинг узига ниманидир ургатиш жуда кийин экан», дейди бу аёл.

«Ориятимиз, виждонимиз сусайиб бораётгани – мардикор аёллар. Биз авлиёларнинг авлодларимиз. Бизга бу нарса ор, уят. Хотинимизни кучага чикариб, мардикор килишдан улганимиз афзал».

Фозил кори Ёсин угли бу мавзуда гапирганига хам куп йиллар булди. Бу вакт ичида мардикор аёллар хакида куплаб маколалар эълон килинди. Аммо холат уша-уша. Аёлларнинг купчилиги масъулиятсиз эркаклар туфайли шу куйга тушишган.

Муаммони бартараф этиш учун махалла, укув муассасалари, жамият ва энг мухими оила ишлаши керак. Узи ишламай, аёли мардикорлик килишига куйиб берган, оилага масъулиятсиз карайдиган эркаклар бор экан, мавзу долзарблигича колаверади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

8_vxVIdBTs5nRQggSPPfBBwLjcya-Od_

Айрим ташкилотлар «Узбекнефтгаз» таркибига кушилади

Узбекистон Республикаси президенти “Ахоли ва иктисодиётни энергия ресурслари билан баркарор таъминлаш, нефть-газ тармогини молиявий согломлаштириш …