Главные новости
Главная / Жамият / Мамлакатдаги психиатрия касалхоналарида психиатрлар етишмаяпти
<

Мамлакатдаги психиатрия касалхоналарида психиатрлар етишмаяпти

Психиатрия муаммолари Олий Мажлис Сенатида мухокама килинди.
Психиатрия муаммолари Олий Мажлис Сенатида мухокама килинди.

Узбекистонда 25 та психиатрия муассасаси фаолият юритмокда, улар томонидан доимий равишда профилактика ва даволаш ишлари олиб борилмокда. Шунга карамай катор муаммолар хал этилмай колиб кетмокда. Энг долзарб муаммолардан бири сифатида жойларда психиатр шифокорларининг етишмаслиги хамда психиатрия муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш ишлари суст олиб борилаётганлигидир. Бу маълумотларни Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати эълон килди.

Урганиш курсатишича, иш хакининг пастлиги, шифокорларнинг соглиги ва хаёти ижтимоий сугурталанмаганлиги сабабли куплаб кадрлар, айникса ёшлар ишдан бушаб, хусусий клиникаларга утиб кетмокда.

Мисол учун, 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида республика буйича 74 нафар мутахассис, шу жумладан уларнинг 16 нафари олий таълим муассасалари битирувчилари сохада ишлашни бошлаган булса, ярим йилликнинг охирига келиб уларнинг 89 фоизи, яъни 66 нафари сохани тарк этган.

2018 йилнинг 26 октябрь куни Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Фан, таълим ва согликни саклаш масалалари кумитасининг мажлисида соха учун мухим булган мутахассислар – суицидолог ва психиатрияга алокадор бошка тор ихтисосликлар буйича шифокорлар етишмаётганлиги кескин танкид остига олинди.

 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

agCkoYZuMMFytud3lRmV09wdqqZxhe_D

Узбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олинади

Узбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олиниши режалаштирилмокда. Шу муносабат билан 2020 йилда Самарканд, …