Главная / Жамият / Малакали мактаб ва олий укув юрти укитувчилари маоши 20-45 фоизга оширилади

Малакали мактаб ва олий укув юрти укитувчилари маоши 20-45 фоизга оширилади

Узбекистондаги Олий таълим муассасалари рахбарлари ва профессор-укитувчиларининг маоши, 2019 йил 1 январидан бошлаб, 20 фоизга, 2019 йилнинг 1 июлидан эса 25 фоизга оширилади.

УзА агентлиги берган хабарга кура, Молия вазирлигида утказилган матбуот анжуманида бу хакда маълум килинган.

Шунингдек, 2019 йил 1 январидан умумий таълим мактабларида ишлаётган 1-тоифали укитувчининг базавий тариф ставкаси 45 фоизга оширилади. Шунда директор жамгармасидан уртача 10 фоизгача устама хамда дафтар текширгани, синф рахбарлиги учун кушимча хаклар йигилганда, бундай укитувчининг кулга оладиган ойлиги 2 миллион 200 минг сум (260 АКШ долларидан оширок) булади.

Хабарда айтилишича, малака тоифасига эга булмаган мутахассис укитувчи ва олий тоифали укитувчи уртасидаги фарк 21 фоиздан 38 фоизга ошади.

Президент Мирзиёев шу йилнинг 14 августида умумтаълим мактаблари укитувчиларининг тоифасига кура маошини ошириш, малака тоифасини бериш тартибини такомиллаштириш тугрисидаги карорни имзолаган.

Айни пайтда, президент 2 ноябр кунги хукумат мажлисида мактабларда укитиш тизимини кескин танкид килди.

Президентга кура, тизимдаги 422 мингдан ортик педагогнинг 65 минг нафари урта махсус маълумотли, атиги 11 минг нафар укитувчи олий тоифалидир.

Мирзиёев уз чикишида, шунингдек, 3-, 5-, 8-синф укувчилари учун 33 мингдан зиёд дарслик етишмаслиги, дарсликларда хатоликлар куплиги хам ачинарли эканини кайд этди.

Президент инвестиция дастури доирасида 35 та мактабда курилиш-таъмирлаш ишларини тезрок якунлаш, 5 мингдан зиёд физика, кимё ва биология укув-лаборатория жихозлари, 43 минг туплам укув мебели зарурлигини таъкидлаб утди.

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …