Главная / Жамият / Мактабдаги кабулни пулли килиш Конституцияга зидми?
<

Мактабдаги кабулни пулли килиш Конституцияга зидми?

Бугун, 19 июнь куни Узбекистон Президенти Администрацияси хузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халк таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокида матбуот анжумани утказилди.

Тадбир давомида Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 7 июндаги 469-карорида Тошкентдаги 81та мактабда 1-синфга кабул учун тажриба сифатида пулли кабулни кузда тутувчи янги тизим жорий килингани мухокама килинди.

i4b56hdte0mdyup51qvodmhji0tfa3x2

Халк таълими вазири Шерзод Шерматовнинг айтишича, пойтахтнинг 81та мактабида жорий этилаётган янги тартиб Узбекистон Конституциясига зид эмас.

«Хар ким мактабда бепул таълим олиш хукукига эга. Хеч ким, жумладан Тошкент шахрида хам болалар таълимдан мосуво килинмайди. Лекин Конституцияда ота-она исталган мактабга фарзандини бериши кайд этилмаган, балки мактаб ишлари давлат назоратида экани белгиланган», — дейди у.

Вазирга кура, хар кандай демократик давлатда кимсанинг хукуки бошка кишининг эркинликларини поймол этишни бошласа, чекланиши лозим.

Таъкидланишича, Тошкентдаги 26 фоиз мактабда шахардаги жами укувчиларнинг 43 фоизи тахсил олади. Микрохудуд кесимида якин-атрофдаги мактабга бориш имконияти йуколган болаларнинг хукуклари айнан шу масала юзасидан поймол этилиши айтилди.

Шунга кура, Тошкентдаги 309та мактабдан 81тасида 1-синфга кабул учун тажриба сифатида янги тизим жорий килинмокда.
Янги тизимга мувофик, болалар ён-атрофдаги энг якин мактабга кабул килинишда устуворликка эга булади. Бошка худудда доимий яшовчи ота-оналар фарзандини яшаш жойидан узокда жойлашган мактабга боришини истаса, буш урин пайдо булишини кутиши лозим.

Вазирлар Махкамаси карорида эса бошка микрохудуддан укишга кабул килинадиган болаларнинг ота-онаси белгиланган суммани туласагина фарзандини истаган мактабга жойлаштириш имконияти пайдо булиши баён килинганди. Вазир бу тадбир билан коррупциоген омилларни киркилишини айтди.

«Бу руйхат канака тузилган? Бу руйхат кайси мактабларга ким куп кунгирок килади, шу томондан келиб чикиб тузилган. Хеч ким бориб уни ушламаган, бошка килмаган… Мендан тортиб, мактаб директоригача исталган даражадаги рахбарни олайлик. Кайсиларига куп кунгирок булади? Кунгирок оркали жойлаштиришнинг статистикасини тахминан курсатдим, тугрими? Айрим мактабларда энди укишга кирган укувчиларнинг 50-70 фоизи кунгирок-илтимос оркасидан кирган. Бу кунгирок дегани хаммаси коррупция дегани эмас. Кунгирок дегани, кайсидир битта бошка орган бор, текширувчи бор, бошка бор ва хоказо. Илтимос киладиган оддий орган бор. Шулар оркали кирган. Энди у дегани хаммаси коррупционер дегани эмас», — дейди у.

Шунга карамай, белгиланган сумма 2019/20 укув йилида 1-синф учун кабул пайти жорий этилмаслиги билдирилди.

«Бизнинг вазирликка бу тизимга узгартиришлар киритиш, руйхатга янги мактабларни кушиш ёки камайтириш буйича, умуман бу тизимни узгартириш учун ваколатлар берилган. Шунинг учун, вазирлик сифатида биз яна узгаришлар килишимиз ва керакли механизмларни жорий килишимиз мумкин », — дейди Шерзод Шерматов.

Тошкент шахрида доимий пропискага эга булмаган, аммо оиласи билан Тошкент шахрида яшаётган болалар эса руйхат буйича 228та (колган 74 фоиз) мактабда тахсил олиш имкониятига эга.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

qcExCbuCfcfGBJhWOW-X1beLRUotTAbT

Пулат Бобожонов «Жаслик»даги махкумлар сонини очиклади

Узбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пулат Бобожонов “Узбекистон 24” телеканалига Жаслик колонияси тугатилиши хакида интервью …