Главные новости
Главная / Жамият / Максим Шацких – АПЛдан таклифлар, учта орзуси ва хайрлашув уйинидан колган армони хакида
<

Максим Шацких – АПЛдан таклифлар, учта орзуси ва хайрлашув уйинидан колган армони хакида

Замонавий узбек футболининг энг машхур ва афсонавий хужумчиларидан бири – Максим Шацких десак муболага булмайди. Киевнинг «Динамо» клуби сафида нафакат Украина, балки Европада хам ном козонган, Узбекистон миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тупурар булиб турган хамюртимиз хозирда мураббийлик фаолиятини бошлаган.

Биз Максим билан Киевда учрашиб, Kun.uz ва Tribuna.uz укувчилари учун махсус интервью ташкил этдик.

Собик хужумчи Европа футболидаги карьераси, Узбекистон миллий жамоаси ва узбек футболининг хозирги холати хакидаги фикрлари билан уртоклашди.

– Футболдаги дастлабки кадамларингизни кандай ташлагансиз. Биринчи мураббийингиз, биринчи жамоа ва илк ютукларингиз хакида гапириб берсангиз.

– Сизларни Украина пойтахти Киевда куриб турганимдан хурсандман. Футболдаги дастлабки кадамларим анъанавий тарзда кучадан бошланган. Спортчилар оиласида тугилганим учун келажакда спортчи булишим аник эди.

Биринчи синфдан «Пахтакор»нинг болалар ва усмирлар спорт мактабига (БУСМ) кабул килинганман. Биринчи мураббийим – Сергей Михайлович Ковалёв. БУСМни тугатгач, «ЮТКО» клуби билан иккинчи лигада (Тошкент шахар чемпионатида – тахр.) уйнаганмиз ва якунда галаба козонганмиз. Шундан сунг, Россияга кетганман.


Ёш Максим Миржалол Косимовдан мукофотни кабул килиб олмокда

– Сиз фаолиятингиз бошидан хужумчи булмагансиз, тугрими?

– Хар доим хужумчи булганман… Аммо… болалар ва усмирлар спорт мактабида мени марказий химоячи нуктасида хам уйнатишган, чунки тезлигим юкори булган (кулади).

Сунгги химоячи булиб хам уйнаганман. Аввал «тозаловчи» химоячилар буларди, шу нуктада хам мендан фойдаланишган. Чунки мендан хеч ким кочиб кетолмасди (кулади). Кувиб етиб, хавфни бартараф килардим – болаликда бу менга ёкарди.

– Профессионал фаолиятингизнинг бошида (1996-1999 йилларда) сиз Россиянинг куйи лигалари вакиллари «Сокол», «Торпедо» (Волжский), «Лада-Тольятти», «Газовик-Газпром» ва «Балтика» каби клубларда уйнагансиз. Камдан-кам юз берадиган вокеа – Узбекистон Олий лигасида бирорта уйин утказмасдан Россияга кетгансиз. Бу холат кандай юз берган?

– Бундан олдинрок хам Россияга борганман. 1993 йили (15 ёшида – тахр.) «Лада-Тольятти» клубида курикда булганман. Бу жамоа уша пайтда Премьер-лига иштирокчиси эди. Улар мени олиб колишмокчи эди, аммо узим хохламадим ва Тошкентга кайтдим.

Кейинрок барибир «Лада-Тольятти»га утишим керак эди. Аммо «Сокол» клуби мени «угирлаб» кетди десам хам булади.

Гап шундаки, «Лада-Тольятти» клуби президенти булгуси агентим билан якин дуст булган ва мен хакимда гапириб куйган. Шундан сунг агентим Тошкентга кунгирок килиб, келажагим хакидаги фикрларим билан кизикди. Бир неча кундан кейин узи келди. У билан хаммасини бафуржа гаплашиб, келишиб олгач, 1 хафтадан сунг «Сокол» клубига кетганман.

Бирок ёш ва уйин амалиётим камлиги туфайли кейинчалик «Торпедо» (Волжский) клубига бериб юборишди. У ерда мавсумнинг иккинчи кисмида барча уйинларда майдонга тушдим. Бу мен учун айни муддао булди, чунки уйин амалиётига мухтож эдим.

Кейинги йили барибир «Лада-Тольятти»га утдим. Мавсумни яхши утказганман. Сунгра «Газовик-Газпром»да уйнадим. Кейин «Балтика»га утдим. Ярим мавсум уйнагач, «Динамо Киев»дан таклиф олдим.

Ораликда «Спартак Москва» ва «Зенит»да хам курикда булганман. «Спартак» мени кабул килмади. «Зенит» олиб колмокчи эди, аммо негадир кунглим булмади, рад жавобини бердим.


Максим Шацких «Динамо Киев» либосида

– 1999 йили «Динамо Киев» клубининг дунёга машхур мураббийи Валерий Лобановскийдан таклиф олгансиз. Шу хакда гапириб берсангиз.

– «Балтика» клубида биринчи давра якунланишига 2 тур колган эди. «Динамо Киев»дан икки селекционер келди. Бафуржа гаплашдик, улар курикдан утказиш учун эмас, балки аник таклиф билан келишган экан. Хуллас, гаплашиб олдик. 2 турни утказиб Киевга йул оладиган булдим.

Шундан кейин Москванинг «Спартак» клубидан хам вакиллар келиб, «олтин тоглар»ни ваъда килишди. Аммо аввал хам айтганман, «Динамо Киев»да туп тепиш болалик орзум булгани учун, хатто «Спартак» таклифини мухокама хам килмаганман.

Киевга борганимдан кейин, 1 кун ичида шартномани келишиб олганмиз. 2 кун утгач, асосий жамоа машгулотига кушилганман.

– Бош мураббийи Валерий Лобановский сизни кандай кутиб олди, у билан нима хакда гаплашдингиз?

– Клуб кароргохига бордим. Хамма шу ерда экан – рахбарият, мураббийлар штаби, жамоа. Валерий Васильевич билан юзма-юз гаплашдик. Уни соф футболга оид масалалар кизиктирди. Менга 2-3 савол берди. Макетда баъзи вазиятларни курсатиб, фикрим билан кизикди. У ёки бу холатда нима килишимни суради. Яъни, футболдаги карашларим уники ва жамоаникига канчалик мос келишини урганди. Жавобларим уни кониктирди, фикрларимиз бир жойдан чикди деб уйлайман.

10-12 дакика гаплашиб олдик. Шундан кейин рахбарият билан учрашдим, колган масалаларни мухокама килдик.


«Динамо Киев» бош мураббийи Валерий Лобановский 

– Андрей Шевченко уз интервьюларидан бирида Валерий Лобановский хакида гапира туриб, булимлар оралигида унинг кийим алмаштириш хонасига деярли кирмаслигини, кирса хам факат бир гапни: «Нега утирибсизлар, туринглар, майдонга чикинглар ва уйнанглар», деб айтишини таъкидлаган эди?

– Ха, тугри. Ортикча гапирмасди. «Дам олдингизларми? Туринглар ва майдонга чикиб уйнанглар!» дерди.

Хаммаси рухиятга бориб такалади. Чунки одамлар хар хил булади. Кимнидир савалаш керак, кимнидир бошини силаш керак. Кимгадир бакирсангиз, узини йукотиб куйиши мумкин. Кимнидир жонлантирмокчи булсангиз, таёк билан уриш керак.

Масалан, Пеп Гвардиола танаффусда мураббийлар хонасида утиради, кийим алмаштириш хонасига, футболчилар олдига умуман кирмайди. Чунки, бу – футболчилар худуди. Улар дам олиб, кейин иккинчи булимга чикишади.

Тугри баъзан жуда кийин вазиятлар булиши мумкин. Шунда мураббий кириб, футболчиларни рухини кутаришга уриниши – табиий хол. Албатта буни истисно килиб булмайди.

– «Динамо Киев»да уйнаганингизда бошка клублардан таклиф булдими? Агар булса, нега жамоани тарк килмагансиз?

– «Ньюкасл» ва «Вест Хэм»дан, 2008 йилда «Галатасарой»дан таклифлар булган. Аммо рахбарият мени куйиб юборишга эрта деб хисоблаганми ёки умуман куйиб юборишни истамаганми, хуллас бу таклифлар факат гап-сузлар даражасида колиб кетган.

«Ньюкасл»да Бобби Робсон бош мураббий эди. Чемпионлар лигасида улар билан 2та уйин утказганимиздан сунг, мени олиб кетмокчи булди. Буни аник биламан. Аммо клублар нега келишиб олмаганини тугриси билмайман. Балки молиявий таклиф кониктирмаган булиши мумкин.

Агар футболчи клубдаги фаолиятини давом эттиришини истамаса, уни куйиб юбориш керак. Чунки кейинчалик ундан хеч кандай фойда келмайди. Аммо менда бундай истак булмаган. Инглиз клублари билан музокара утказмаганман. Рахбарият музокара утказган.

Билмадим, балки рахбарият мени хали ёш, жамоага фойда келтира олишга кодир деб хисобладими, хуллас, уша пайтда бу гап-сузларга жиддий эътибор бермаганман.

Хозирги вактда бахо берадиган булсак, ха, балки кетган булармидим… Аммо уша пайтда нима юз беришини хеч ким билмасди. Хозир куплаб ёшлар Европага кетяпти, лекин жуда озчилиги уйин амалиётига эга буляпти, муваффакият козоняпти.

Инглиз чемпионати менга ёкади, у ерда уз кучимни синаб куришни истардим. Агар рахбарият мени чакириб: «Сени таклиф килишяпти, кетасанми?» деб сураганида, балки кетишим мумкин эди. Аммо, кайтараман, бундай булмаган. Шу туфайли бу хакда ортикча уйлаб, бошимни огритиб утирмаганман.


Максим Шацких «Динамо Киев» сафидаги уйинлардан бирида

– Нима учун 16-ракамни танладингиз?

– Тасодифан (кулади). Шу ракам буш тургани сабабли беришган.

Кейинчалик, 2 йилдан сунг клуб рахбарияти майдондаги футболчилар 1-11 ракамлар остида булишини сурашган. Шунда 10-ракамни олдим ва бир давра уйнадим. Аммо негадир ишим юришмади, жуда кам гол урдим. Кейин 16-ракамни кайтариб беришларини сурадим.

Кандайдир иримларга ишонмайман, аммо 16-ракамни кайтарганимдан сунг, умуман узгартирмадим.

Миллий жамоада эса хаммаси оддий. Клубда 16-ракамда уйнаганим сабабли, миллий жамоада хам шу ракамни сурадим.

– «Динамо Киев» сафидаги энг мухим голингиз?

– Хар бир уйиндаги голнинг уз ахамияти бор, кайсидир бирини ажратиб курсата олмайман. Мен учун Чемпионлар лигаси финалида урилган хал килувчи гол – энг мухим буларди.

Учта орзум булган – «Динамо Киев»га утиш, миллий жамоа билан жахон чемпионатига чикиш ва Чемпионлар лигасида галаба козониш.

Бир орзум амалга ошди. Колган иккитаси хали олдинда булиши мумкин. Албатта, футболчи сифатида эмас, балки мураббий сифатида.


Шацкихнинг «Динамо Киев» сафидаги сунгги уйинида мухлислар томонидан кутарилган баннер. Унда Максимнинг клубдаги уйинлари ва голлари сонига киёс берилиб, «Макс 16 кирувчи самолёти. 328та учиш, 142та ракиб уриб туширилган» деб ёзилган.

– 2009 йил 26 май куни сиз «Динамо Киев» сафида сунгги уйинни утказдингиз. Чемпионатнинг якуний туридаги «Шахтёр»га карши ахамиятсиз бахс эди. Аммо бош мураббий Юрий Сёмин негадир сизни майдонга туширмаган?

– Такрор айтаман, хар бир мураббийнинг уз карашлари булади. Албатта, жамоани тарк этишимни ва бу сунгги уйин эканини билардим. Мана хозир узим хам мураббийман. Шу нуктайи назардан оладиган булсак, бундай килмаган булардим. Бу ахамиятсиз уйин эди, биз чемпионликни хал килиб куйгандик.

Бир неча йиллар давомида шу клуб шарафини химоя килган ва озми-купми унинг ютукларига хисса кушган футболчи трибунада эмас, балки яшил майдонда мухлислар билан хайрлашса – бу тугри ва чиройли булар эди.

Бу мен учун тушунарсиз ягона вокеа булди. Кайсидир маънода алам килади. Балки атиги 2-3 дакика имкон берилганида, мухлислар билан майдонда хайрлашиб, уларга футболкамни совга килиб, чиройли тарзда кетган булармидим… Бу вокеа мен учун тушунарсиз жумбок булиб колди.

Интервьюнинг иккинчи ва учинчи кисмлари Максим Шацкихнинг Узбекистон миллий жамоасидаги фаолияти ва узбек футболининг хозирги муаммоларига багишланди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ToV0Ww1BO3VfW1bxlZMIHySI0N3NhO4K

Кувасой шахрига янги хоким тайинланди, Фаргона вилоятида яна узгаришлар булиши кутилмокда

Фаргона вилоятининг Кувасой шахрига хам янги хоким тайинланди. Вилоят уй-жой ва коммунал хизмат курсатиш бошкармаси …