Главные новости
Главная / Жамият / Максадли докторантурага кабулни ташкил этиш тартиби тасдикланди
<

Максадли докторантурага кабулни ташкил этиш тартиби тасдикланди

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни максадли тайёрлаш тартиби тугрисидаги низом тасдикланди, деб хабар килмокда Norma.

Максадли докторантура — бир олий таълим ёки илмий муассаса (буюртмачи ташкилот) учун етишмаётган илмий даражали кадрларни бошка муассасада тайёрлашни уз ичига олади. Максадли докторантура идора ичида, идоралараро ёки давлатлараро шаклида амалга оширилади. Дастлабки икки холатда тайёрлашни амалга оширувчи ташкилот, буюртмачи ташкилот ва докторант уртасида уч томонлама шартнома тузилади, давлатлараро шаклида – халкаро шартномалар ва бошка норматив-хукукий хужжатларга асосан тартибга солинади.

3ugabl6_ip7lak7-xcrpui8-httv5vsk

Максадли докторантурага номзодлар буюртмачи ташкилот томонидан тавсия этилади, бир уринга номзодларнинг сони камида 2 нафар булиши лозим.

Идора ичида ва идоралараро максадли докторантурага кабул килинган изланувчиларга таянч докторантура ва докторантурага кабул килинган изланувчилар учун конун хужжатларида белгиланган микдорда стипендия туланади хамда таътил берилади.

Диссертация иши химоя килиниб, диплом олинганда ёхуд тегишли илмий кенгаш томонидан химояга кабул килинганда докторантура муваффакиятли якунланган хисобланади. Максадли докторантурани муваффакиятли якунлаган докторантлар уни укишга юборган буюртмачи ташкилотда камида 3 йил ишлаб бериши лозим.

Шунингдек Низомда максадли докторантурада кадрлар тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим ёки илмий-тадкикот муассасаси хамда буюртмачи ташкилотнинг хукук ва мажбуриятлари белгиланган.

Хужжат 22.07.2019 йилдан кучга кирди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

n5aFd6Cf70jDzH24iG6Z0D_1YcIxXtdC

Куролли Кучлардаги харбий унвонларда узгариш юз беради

Узбекистон Куролли Кучларидаги харбий унвонларда узгариш юз беради. “Узбекистон Республикасининг айрим конун хужжатларига узгартиш ва …