Главные новости
Главная / Жахон / Макрон Алиев ва Пашинян билан гаплашиб, Корабогда Франция ёрдамини таклиф килди
<

Макрон Алиев ва Пашинян билан гаплашиб, Корабогда Франция ёрдамини таклиф килди

Фото: AFP

Франция президенти Эммануэл Макрон Озарбойжон президенти Илхом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон оркали сухбатлашди.

Франция президенти маъмуриятининг хабар беришича, Макроннинг Озарбойжон ва Арманистон президентлари билан сухбатида икки давлат уртасида имзоланган сулх битимидан кейинги устувор вазифалар кайд этилган.

Баёнотда таъкидланишича, можаро тугагач, Тогли Корабогдаги одамларни химоя килиш ва сунгги хафталарда уйларини ташлаб кетган ун минглаб одамларни уйларига кайтариш учун музокаралар самимий тарзда давом этиши керак.

Шунингдек, Макрон Франция Тогли Корабог минтакасига гуманитар ёрдам курсатиш, диний ва маданий меросни химоя килиш учун барча чора-тадбирларни куришга тайёр эканлигини таъкидлаган.

9 ноябр куни Озарбойжон президенти Илхом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Россия президенти Владимир Путин 2020 йилнинг 10 ноябридан Тогли Корабог худудида ут очишни бутунлай тухтатишни назарда тутувчи баёнотни имзолаганди. Олдинрок Озарбойжон Корабогдаги йирик шахарлардан бири Шушани эгаллагач, Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат жангда таслим булишини тан олганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

xPfedXB5XmoKwJP-kftYj1axjdXuV_Md

Ливаннинг собик бош вазирига Байрутдаги портлаш иши буйича айблов билдирилди

Ливан прокуратураси 4 августда Байрутда юз берган портлашни тергов килиш давомида Ливаннинг собик бош вазири …