Главная / Маданият / Маккий ва маданий суралар

Маккий ва маданий суралар

suraКуръони каримдаги суралар нозил килиниши жихатидан Маккий ва Маданийларга булинади.
Маккий сураларни Маданий суралардан ажратиб турувчи умумий коидалар шундан иборатки, унда пайгамбарлар киссалари, кавмларининг уз пайгамбарларига килган ёмонликлари, сузларини ёлгонга чикаришлари, бир канча ибратли ваъз ва насихатлар, етимларнинг молига хиёнат килиш ва кизларни тириклай кумиш билан мушрикларнинг жиноятлари фош этилиши, тавхид ва якка Аллохга ибодат килишга чорлаш, ширкдан сакланиш, кайта тирилиш ва жазо кунини исботлаш, киёмат ва унинг куркинчлари, жаханнам ва унинг азоблари, жаннат ва унинг неъматлари, шунингдек, мушриклар билан аклий далиллар асосида бахслашиш зикр килинган.
Маккий суралар оятлари лафзлари кувватли, жарангдор булиши билан бирга ибораларнинг киска–киска келиши, кулокларга эшитилиши жарангдор, шиддатли булиши, касам лафзининг куп ишлатилиши оркали маънони таъкидлаши билан алохида ажралиб туради. Уларда ” یا أیها الناس”лафзи билан хитоб килинади, суралари хижоийя харфлари билан бошланади.” الم، الر، حم” каби. Факатгина Бакара ва Оли Имрон суралари бундан мустасно. Купгина сураларида сажда оятлари зикри келган.
Маданий сураларнинг хазрат Мухаммад Мустафо (сав) хазратларининг Мадина шахрига хижрат килганларидан кейин нозил булган. Куръони каримнинг жуда куп оятлари бу шахарда нозил булди. Мадинада жамиятнинг узига хос хусусиятлари ва одамларнинг яшаш шароитлари Макка шахридан фарк киларди.
Мадинада мусулмонларнинг вазияти узгара борди. Улар аста-секин кудратга эришдилар. Бу шахарда ахли китоб ва мунофиклар каби гурухлар бор эди. Шу сабабли бу ерда жуда куп вокеа-ходисалар руй берди.
Маданий сура ва оятларни ажратиб турувчи умумий коидалар шундан иборатки, унда ибодат, муомалат (олди-берди ва савдо муносабатлари), жазо, шариъат хукмлари, оилавий тартиб коидалар (никох, талок ва шу каби масалалар), мерос масалалари, ижтимоий алокалар, уруш ва тинчлик холатида халкаро муносабатларнинг йулга куйилиши, идора коидалари ва конунчилик масалалари, ахли китобларга (яхудий ва насронийларга) каратилган хитоб ва уларнинг Исломга чорланиши, мунофикларнинг тутган йулларини фош килиш ва шунингдек, шариатни аник белгилаш, максад ва вазифаларини ойдинлаштириб бериш кабилар зикр килинган. Маданий суралар оятлари узунлиги, фарз амаллар ёки жазо турлари баён килингани, мунофиклар зикри келгани, ахли китоблар билан бахс мунозаралар борилгани ва оятларининг أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا يَا Яъни: Эй, имон келтирганлар! лафзи билан бошланиши билан алохида ажралиб туради.

Маданий суралар адади 20 та булиб, улар куйидагилардан иборат:

1.Бакара, 2.Оли Имрон, 3.Нисо, 4.Моида, 5.Анфол, 6.Тавба, 7.Нур, 8.Ахзоб, 9.Мухаммад, 10.Фатх, 11.Хужурот, 12.Хадид, 13.Мужодала, 14.Хашр. 15.Мумтахана, 16.Жумаъ, 17.Мунофикун, 18.Талок, 19.Тахрим, 20.Наср.

Маккий ва Маданий деб ихтилоф килинган суралар адади ун иккита:

1.Фотиха, 2.Раъд, 3.Ар-Рохман, 4.Саф, 5.Тагобун, 6.Мутаффифун, 7.Кадр, 8.Баййина, 9.Залзала, 10.Ихлос, 11.Фалак, 12. Нос.

       Колган саксон иккита (82) сура Маккий суралар булиб, Куръон сураларининг умумий сони (114) бир юз ун турттадир.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …