Главная / Спорт / Майк Тайсон энг “золим” спортчи деб тан олинмагани учун ранжиди
<

Майк Тайсон энг “золим” спортчи деб тан олинмагани учун ранжиди

Бокс буйича ута огир вазндаги собик жахон чемпион Майк Тайсон ESPN телеканали суровнома асосида тузган спортдаги энг “золим” спортчилар рейтингига изох берди. Руйхатнинг энг юкори погонасини “Барселона” футбол клуби ва Уругвай терма жамоаси хужумчиси Луис Суарес эгаллаганди. 2-уринга инглиз футболчиси Жоуи Бартон куйилган, Тайсон эса “бор-йуги” 3-уринга лойик деб топилган. Собик боксчи Киевда мухлислари билан учрашувда ушбу рейтингга айнан у бошчилик килиши кераклигини таъкидлаб утган.

9q5fdogmrgkix0myuszaq7rmzp8fms56

“Мен учинчиман? Унда ким биринчи? Суарес? Мен бу йигитни танимайман. У хам тишлаганми? У бу килмиши учун 3 млн доллар жарима тулаганига ишончим комил эмас. Бундай руйхатни тузганингизда, билингки, биринчи уринда мен булишим керак”, деб айтган Тайсон.

Олимпия чемпиони, куп карра жахон чемпиони ва бир нечта жахон рекордлари сохиби Тайсон спорт фаолиятини 2005 йилда якунлаган. У узининг тажовузкор феъли билан ажралиб турган.

1997 йил июлда “темир” Майк ва Эвандер Холифилд уртасида машхур жанг булиб утган. Жанг вактида Тайсон ракибининг аввал унг кулогини, сунгра чап кулогини тишлаб олган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uRTNao6w55JIyLOzKo7TJS0Rg-4TltO

Африка миллатлар кубогида чорак финалнниг барча иштирокчилари маълум. Гана мусобакани тарк этди

Мисрда давом этаётган Африка миллатлари кубогида нимчорак финал боскич уйинлари ортда колди. 8 июль окшомида …