Главная / Жамият / Мажбурий тиббий сугурта канчага тушади?
<

Мажбурий тиббий сугурта канчага тушади?

Согликни саклаш вазирлиги КХТБТ порталида «Мажбурий тиббий сугурта тугрисида»ги Конун лойихасини эълон килди, у 2021 йил 1 январдан кучга кириши керак. Бу хакда Norma ёзмокда.

Таклиф этилаётган конуннинг максади – Узбекистон фукароларининг малакали тиббий ёрдам олиш хамда мажбурий тиббий сугуртанинг (МТС) хукукий, ташкилий, молиявий асослари ва тамойилларини белгилаш учун фукароларнинг конституциявий хукукларини амалга ошириш максадида МТС сохасида юзага келадиган жамоатчилик муносабатларини тартибга солиш.

rgweon3yg954wi8obsw3pt3k4hllqzxr

 МТСнинг асосий тушунча ва тамойиллари белгиланди. Тушунчалар аппарати бепул тиббий-ижтимоий ёрдамнинг кафолатланган хажми, тиббиёт муассасалари, уларнинг турлари, тиббий хизмат ва бошка тавсифларни уз ичига олган.

 МТСнинг асосий тамойилларига куйидагилар киради:

• ижтимоий макоми ва киритган йигими (бадали) микдоридан катъи назар, барча сугурталанган шахслар тиббий хизматлардан тенг фойдаланади;

• тиббий хизматлардан худудларда тенг фойдаланилади;

• хамёнбоп ва сифатли тиббий хизматлар курсатилади.

 Лойиха тиббий ресурслардан тенг фойдаланишни, уз саломатлигини саклаш ва мустахкамлашдан манфаатдорликни таъминловчи мотивация дастурларини жорий этиш йули билан саломатликни саклаш учун фукароларнинг жавобгарлигини оширишга хам йуналтирилган.

 Вазирлар Махкамасининг таклифига биноан мажбурий тиббий сугурта учун йигим ва бадаллар микдорини Президент тасдиклайди.

 Конун кимларга татбик этилади

 Конун куйидагиларга нисбатан амал килади:

• бепул тиббий ёрдам ва МТСнинг кафолатланган хажми доирасида тиббий хизматлардан фойдаланиш хукукига эга булган сугурталанган шахслар;

• иш берувчи булган корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, якка тартибдаги тадбиркорлар, тиббий хизматларни етказиб берувчилар, Мажбурий тиббий сугурта жамгармаси, давлат хокимияти ва бошкаруви органлари, шунингдек МТС сохасида фаолият юритувчи бошка шахслар.

 Узбекистон фукаролари, бу ерда доимий яшовчи хорижий фукаролар, фукаролиги булмаган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек кириш «инвестиция визаси» олган хорижий инвесторлар, уларнинг ота-оналари, турмуш уртоклари ва фарзандлари мажбурий тиббий сугурталанишлари лозим булади.

 Сугурталанган шахслар, туловчилар, аккредитацияланган тиббий хизматларни етказиб берувчилар ва Жамгарма мажбурий тиббий сугурта субъектлари хисобланади.

 Жамгарма бюджети куйидагилар хисобидан шакллантирилади:

• ахолини тиббий ёрдамнинг кафолатланган хажми билан таъминлаш харажатларини коплаш учун ажратиладиган Давлат бюджети маблаглари;

• мажбурий тиббий сугуртани куллаб-кувватлаш учун давлат томонидан белгиланадиган мажбурий соликлар ва йигимлар;

• конун хужжатлари билан такикланмаган бошка манбалар.

 Узбекистон худудида булган барча жисмоний шахслар шошилинч тиббий ёрдам олишга хакли булади.

 Сугурталанган шахсларнинг хукукларини таъминлаш

Тиббий хизматларни етказиб берувчини танлаш хукукини кайд этган холда уларни курсатиш, сугурталанган шахсларни бошка етказиб берувчига кайта йуналтириш таомиллари, иккиламчи фикр олиш хукуки, сугурталанган шахслар хисобини юритишнинг асосий коидалари, биргаликда туловларни амалга ошириш ва ахборот махфийлиги тартиби белгиланади.

 Лойихага мувофик, тиббий ёки бошка курсатмалар мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан катъи назар, сугурталанган шахслар тиббий хизматлардан фойдаланиш учун суралаётган тиббий хизматларни курсатиш шартномаси тузилган етказиб берувчига мурожаат килишга хакли. Сугурталанган шахс етказиб берувчига мурожаат килганда шахсини тасдикловчи гувохномани ва, мавжуд булган такдирда, сугурта полиси, тиббиёт картаси ёки уларнинг урнини босувчи хужжатларни такдим этиши шарт, шошилинч ёрдам курсатиш холлари бундан мустасно.

 Етказиб берувчи сугурталанган шахсда тиббий курсатмалар, сугурта полиси, тиббиёт картаси ёки уларнинг урнини босувчи хужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли кабул килишни рад эта олмайди. Етказиб берувчи тузилган шартномага мувофик суралаётган тиббий хизматни курсатмаса, мурожаат килиш далилини кайд этади, шунингдек суралаётган тиббий ёрдамни олиш учун шахс кайта йуналтирилган етказиб берувчини курсатади. Шахс кайта йуналтирилган етказиб берувчи сугурталанган шахсга суралаётган хизматни курсатиши шарт.

 Алохида хизмат учун биргаликда тулов назарда тутилган булса, шахс етказиб берувчига белгиланган микдорда хак тулаши, у сугурталанган шахс томонидан биргаликда туловни олганидан кейин уни курсатиши шарт. Конун лойихасига кура: биргаликда тулов – Жамгарма ва сугурталанган шахс томонидан солидар тартибда курсатилган тиббий хизматлар учун туланиши лозим булган сумма.

 Маблаг каердан олинади

 Узбекистонда тиббиётнинг бюджет модели амал килади. Ахоли соликларни тулайди, уларнинг бир кисми согликни саклаш тизимига йуналтирилади. Согликни саклаш вазирлиги МТСни жорий этиш заруратининг иктисодий асосланмасида согликни саклашга жами харажатлар кушимча хажмини шакллантиришнинг 2 та вариантини келтирган.

 1. «МТСга ажратмалар ва катъий белгиланган бадаллар микдори – 2% ва 1 ЭКИХ». У 2021 йилдан Узбекистонда ёлланма ходимлар номинал иш хакидан 2% микдорида ажратмалар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан 1 ЭКИХ микдорида катъий белгиланган бадаллар МТС тизимига жорий этилишига асосланган.

 Чунончи, 2021 йилда жами тушумлар 1 211 млрд сумни, 2022 йилда 1 297 млрд сумни, 2025 йилда 1 576 млрд сумни ташкил этиши мумкин. 2021 йилда согликни саклашга жами харажатлар ахоли жон бошига 444 минг сумни, 2022 йилда 453 минг сумни, 2025 йилда 570 минг сумни ташкил этади. 2017 йилги даража билан солиштирганда 2025 йилда улар 2,5 баравар ошади.

 2. «Тамаки ва алкоголли ичимликлардан, Пенсия жамгармаси хисобидан – МХТФнинг 0,5%и, якка тартибдаги тадбиркорларнинг бадаллари хисобидан – 2 ЭКИХ МТСга ажратмалар ва катъий белгиланган бадаллар микдори».

 Якка тартибдаги тадбиркорларнинг бадалларидан Жамгармага тушумлар хажми 2021 йилда 161 млрд сумни, 2022 йилда 175 млрд сумни, 2025 йилда 224 млрд сумни ташкил этиши мумкин. Согликни саклашга жами харажатлар ахоли жон бошига 2021 йилда 511 минг сумни, 2022 йилда 524 минг сумни, 2025 йилда 652 минг сумни ташкил этади. 2018 йилги даража билан солиштирганда 2025 йилда улар 2,9 баравар ошади.

 Лойиха узгартирилиши, унга кушимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

qcExCbuCfcfGBJhWOW-X1beLRUotTAbT

Пулат Бобожонов «Жаслик»даги махкумлар сонини очиклади

Узбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пулат Бобожонов “Узбекистон 24” телеканалига Жаслик колонияси тугатилиши хакида интервью …