Главные новости
Главная / Жахон / Майами полициячиси маст мухлисанинг шапалогига мушт билан “жавоб берди”
<

Майами полициячиси маст мухлисанинг шапалогига мушт билан “жавоб берди”

Майамида полициячи икки нафар хамкасби билан американча футбол учрашуви вактида мухлисалардан бирини трибунадан кутариб олиб чикиб кетаётганда, кизнинг юзига мушт тушириб колди. Бу хакда The Independent нашри хабар бермокда.

Ушбу холат видеода кайд килинди. Тахмин килинишича, мухлиса маст холатда булган ва узини ножуя тутган. Полициячилар уни стадиондан олиб чикиб кетишаётганда, мухлиса полициячига шапалок туширган. Полициячи хам андиша килиб утирмай, мухлисага мушт билан жавоб кайтарган. Тахмин килинишича, бундай зарбадан кейин киз хушини йукотган.

Полиция маълумотларига кура, киз стадионда узини номакбул тутиб, колган мухлислар билан жанжаллашиб, сукинган. Уйиндан кейин кизга жамоат тартибини бузиш айблови куйилган.

Ушбу роликни ун минглаб одамлар узаро булишган. Купчилик полициячи “чегарадан чикиб”, уз ваколатини суистеъмол килган деган карорга келишган ва унинг бушатиб юборилишини талаб килишган. Бирок киз “килган ишига яраша таъзирини олди” деганлар хам топилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

7QKyz0fEK-GvL-GSL9vFUXz990JIL-8

Саудия Арабистони подшохи уз углини энергетика вазири этиб тайинлади

Саудия Арабистони подшохи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд энергетика вазирини узгартирди. У бу лавозимга уз …