Главные новости
Главная / Жамият / Махсус комиссия карантинни кайтаришга сабаб булган 6 муаммони маълум килди
<

Махсус комиссия карантинни кайтаришга сабаб булган 6 муаммони маълум килди

Чекловлар кайтадан кучайтирилишига бир катор муаммолар сабаб булгани келтириб утилди. Республика махсус комиссиясининг билдиришича, булар куйидагилар:
  • 2020 йилнинг 10 июлига келиб Узбекистоннинг согликни саклаш тизими катта босимга дуч келди. Мавжуд согликни саклаш муассасалари куввати янги Covid-19’га чалинган беморларни кабул килиш учун етарли эмас;
  • айни вазиятда Узбекистон согликни саклаш тизими учун Covid-19 билан зарарланганлар сонини кискартириш хамда касалланиш занжирини хеч булмаганда бир ойга узиш ва тизимни кайта тиклаш хаётий заруриятдир;
  • Катъий карантин чораларини кулламаслик — коронавирусга чалинганларни стационар даволаш учун касалхоналарда жой колмаслиги ва улар билан ишлаш учун шифокор ва тиббий ходимларнинг етишмаслигига олиб келади;
  • бошка касалликлардан содир буладиган эхтимолий улим холатларини хисоблашнинг имкони булмайди, сабаби барча тиббиёт ходимлари ва ёток уринлари Covid-19 беморлари билан банд булади.
  • Covid-19 билан касалланган шифокорлар сони купаймокда. Купчилик карантинда булгани сабабли ходимлар етишмовчилиги юзага келган. Шифокорлар ва тиббиёт ходимларига булган психологик босим энг юкори нуктага етди;
  • расмий статистика факат аникланган касалланиш холатларини кайд этмокда. Хакикий холат бошка мамлакатлардаги каби бир неча баробар фаркли булиши мумкин. Сабаби хамма беморлар хам тиббий ёрдамга мурожаат килишмаяпти, симптомсиз беморларни эса хисобга олишнинг имкони йук.

Шу сабабли бу муаммоларнинг ечими сифатида тиббиёт муассасаларининг фаолиятини енгиллаштириш учун беморларни уйда даволаш ва карантинни уйда утказиш буйича баённома кабул килинди. Карантин марказига купрок фукароларни кабул килиш ва уларнинг карантинда булиш муддатини камайтириш имконини берувчи янги киска муддатли карантинда саклаш протоколи кабул килинди.

Таъкидланишича, 20 кунлик танаффус согликни саклаш муассасалари, шифокорлар ва тиббиёт ходимларига булган босимни юмшатиш ва август ойида мамлакат иктисодиётини тиклашда давом этиш учун зарурдир.

Эслатиб утамиз, Республика махсус комиссиясининг 8 июлдаги карори билан Узбекистонда 10 июлдан 1 августга кадар карантин чекловлари кайтадан кучайтирилмокда. Туйлар, оилавий ва оммавий тадбирлар такикланади, автотранспорт харакати чекланади, буюм бозорлари ва болалар богчалари ёпилади, халкаро авиакатновлар икки бараварга кискартирилади.

Президент жойларда «яшил», «сарик» ва «кизил» худуд тамойили тулик ишламаётганини айтиб, карантин чораларига енгил караш холатларини танкид килди.

Ички ишлар вазирлиги Узбекистоннинг барча худудлари эпидемиологик тоифаси «кизил» булишини билдирди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

gSVsd8VHSBxWXbR-8yle8ewnTSf6MLc

Танловдан олинган ер: Окдарёда тадбиркор 4 йилдан буён кутмокда, низом бузилган, хокимлик уз даъвосини узгартирган

Самарканд шахридан Улугбек Мансуров тадбиркорлик фаолияти билан шугулланиш максадида ер олиш учун бундан турт йил …