Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Махсус автомобилларга урнатилган фоторадар комплекси синовдан утказилади. У соатига 250 километр тезликни аниклайди
<

Махсус автомобилларга урнатилган фоторадар комплекси синовдан утказилади. У соатига 250 километр тезликни аниклайди

Президентнинг “Йул харакати хавфсизлигини таъминлаш сохасида инвестициявий лойихани амалга ошириш чора-тадбирлари тугрисида”ги карори билан йул харакати коидалари бузилишини фото-видео кайд этишнинг автоматлаштирилган тизимини дастлаб Андижон, Наманган, Тошкент ва Фаргона вилоятлари худудида жорий этиш белгиланган.

Узбекистон Республикаси ИИВ ЙХХ Бош бошкармаси хабарига кура, карор талаблари асосида 10та “Нексия” русумли автомашиналар Германиянинг JENOPNIK Robot GmbH фирмасида ишлаб чикарилган замонавий тезлик улчаш мосламалари билан жихозланди. Тез кунларда махсус автомобилларга урнатилган фоторадар мосламаларини синовдан утказиш ишлари бошланади. Бунинг учун эса ушбу мосламани ишлатишга жалб этиладиган йул патруль хизмати инспекторлари махсус укув курсларида тайёргарликдан утишади хамда синов имтихонларини муваффакиятли топширганлар янги технология билан ишлашга жалб этилади.

Автомобилнинг ташки олди кисмига харакатда, шунингдек, стационар тартибда ишлашга мослаштирилган фоторадар комплекси урнатилган. Автомобиль салонига эса 16 мегапикселли фото камера урнатилган. Бу комплекс 1 тадан 6 тагача харакат булаклари булган йулларда йуналиш буйлаб, карама-карши йуналишда харакатланаётган ва белгиланган тезлик талабларини бузган транспорт воситаларининг коидабузарлигини автоматик тарзда кайд этади. Комплекс таркибига кирувчи ва автомобилнинг олди кисмига урнатилган махсус чирок коронги ва етарлича куринмаслик шароитида автомобиль давлат ракам белгиларини таниб олишга ёрдам беради.

Радар комплекси соатига 10 километрдан бошлаб 250 километргача булган тезлик коидабузарлигини 100 метр масофадан кайд этиш имкониятига эга.

Автомобиль салонига урнатилган монитор ёрдамида радар комплексининг иши уни бошкараётган йул-патруль хизмати инспектори томонидан кузатиб борилади.

Ушбу радар комплекси дастлаб синов тарикасида, мавжуд конун ва коидалар талаблари асосида тезлик талабларини бузиш билан боглик коидабузарликларни аниклашга жалб этилади.

Ички ишлар вазирлиги томонидан мобил комплекс автотранспорт воситалари учун тураргох хамда тегишли техник иншоотларни тайёрлаш ва таъмирлаш ишлари нихоясига етказилмокда.

Шунингдек, жорий йил якунига кадар кушимча мобил комплекс, стационар ускуналар, маълумотларни саклаш ва кайта ишлаш маркази курилмалари келтирилиши хамда тест режимида ишга туширилиши кузда тутилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

swgGBWonoai1fylvJ2Chj-JEJztG4qxc

Умидворлик холатидамиз. Устоз журналистлар узбек журналистикаси бугуни, муаммолар ва зарур ислохотлар хакида

Kun.uz мухбири касб байрами муносабати билан Узбекистондаги бир гурух устоз журналистларни йуклади ва уларнинг бугунги …