Главные новости
Главная / Маданият / Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди
<

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори кабул килинди. Бу хакда Адлия вазирлиги хабар бермокда.

Карор билан Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шериклик тугрисидаги конунчилик асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектларининг руйхати тасдикланди.

Шунингдек, карор билан Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шериклик тугрисидаги конунчилик асосида амалга ошириладиган лойихаларни молиялаштириш учун алохида очиладиган шахсий газна хисобвараги маблагларини жамлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тугрисидаги низом тасдикланди.

Унга кура, махсус хисобваракдаги маблаглардан давлат-хусусий шериклик тугрисидаги битим объектларини куриш, реконструкция килиш ва таъмирлашга имтиёзли кредит бериш учун маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш максадида фойдаланилади.

Бундан ташкари, карор билан Давлат-хусусий шериклик тугрисидаги конунчилик шартлари асосида фаолият юритадиган маданият ва санъат нодавлат муассасаларига Узбекистон Республикаси Давлат бюджети маблагларидан субсидиялар ажратиш тартиби тугрисидаги низом тасдикланди.

Мазкур низом нодавлат театр ва цирклар, хайвонот боглари, маданият саройлари, концерт заллари, маданият марказларига татбик этилади.

Бюджетдан субсидиялар маданият ва санъат нодавлат муассасалари харажатларининг бир кисмини коплаш учун йиллик даромадлари ва харажатлари хажмидан, маданий хизматлар курсатиш буйича тузиладиган шартномалардан келиб чикиб ажратилади.

Унга кура, тадбиркор субсидиялар ажратиш учун молия органига тегишли хужжатларни илова килган холда ариза билан мурожаат килади.

Маданият ва санъат нодавлат муассасаси бюджетдан субсидия олишга буюртманомани хисобот ойидан кейин икки ой давомида такдим этиши мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Она мехрин хис килолмаган: Шеър

Она мехрин хис килолмаган, Ота мехрин эх билолмаган. Кувонч ила хеч кулолмаган, Гунохи йук етим …