Главная / Маданият / Маданият ва санъат муассасаларида васийлик кенгашлари ташкил этилади

Маданият ва санъат муассасаларида васийлик кенгашлари ташкил этилади

Улар тугрисидаги намунавий низом Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 17 августдаги 687-сон карори билан тасдикланган, деб ёзмокда Norma.

Васийлик кенгаши – бу маданият ва санъат муассасаларининг вазифалари ва муаммоларини хал этишга жамоатчиликни жалб этиш, бюджетдан ташкари маблагларни жалб этишда уларга кумаклашиш, пулли хизматлар курсатилишини ташкил этиш максадида ташкил этиладиган жамоатчилик-маслахат органи.

ljm_tdup5jvogrv3zesmukftmff4v426

Ушбу холда театрлар, цирклар, филармониялар, концерт ташкилотлари (профессионал ижодий жамоалар, мусика жамоалари, ансамбллар ва шу кабилар), маданий-маърифий муассасалар (маданият марказлари, музейлар, бадиий галереялар (кургазмалар), кургазма заллари), идоравий мансублигидан катъи назар моддий маданий мерос объектлари ва архитектура ёдгорликлари хусусида суз боряпти.

Васийлик кенгаши таркиби муассасанинг рахбари томонидан тасдикланади. Унга давлат ташкилотлари, ННТ, хужалик юритувчи субъектлар вакиллари, шунингдек, бошка манфаатдор шахслар кириши мумкин. Маданият ва санъат муассасаси рахбари кенгаш аъзоси булиши мумкин эмас.

Кенгаш юридик шахс хисобланмайди, жамоатчилик асосида иш куради, барча аъзоларининг ихтиёрий иштирок этиши ва тенг хукуклилиги принциплари асосида ташкил этилади. Кенгашнинг сон таркиби (агар унинг низомида узгача хол белгиланмаган булса) регламентлаштирилмайди, таркиби ва рахбариятдаги узгаришлар, коидага кура, бир йилда бир марта утказилади.

Кенгаш мажлислари заруратга кура, бирок ярим йилда камида 1 марта утказилади ва унинг аъзоларининг камида 2/3 кисми хозир булса, у хукукий ваколатли булади (кворум). Карорлар оддий купчилик овоз билан кабул килинади, маблаглар тушуми ва харажатларнинг йиллик молиявий режасини тасдиклаш масалалари буйича эса – хозир булган аъзоларининг 2/3 кисмининг овози билан кабул килинади.  Овозлар тенг булганда – раиснинг овози хал килувчи овоз хисобланади. Мажлис баённомаларининг электрон версиялари маданият ва санъат муассасасининг сайтида эълон килинади.

Васийлик кенгаши бир йилда камида бир марта муассаса рахбарининг кабул килинган карорлар ижроси холати тугрисидаги хисоботини эшитади. Жалб этилган маблаглар ва бошка кумаклашиш маблагларидан максадли ва самарали фойдаланиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш учун молиявий назоратнинг ваколатли органи – молиявий тафтишчи ёки назорат-тафтиш комиссияси ташкил этади.

Хужжат 17.08.2019 йилдан кучга кирди.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …