Главные новости
Главная / Маданият / Маданият ва адабиёт ривожига муносиб хисса кушган атокли шахсларнинг юбилейлари кенг нишонланади
<

Маданият ва адабиёт ривожига муносиб хисса кушган атокли шахсларнинг юбилейлари кенг нишонланади

Мамлакатда илм-фан, маданият ва адабиёт ривожига муносиб хисса кушган атокли шахсларнинг юбилейларини кенг нишонлаш режалаштирилмокда

Махмудхужа Бехбудий

Вазирлар Махкамасининг “Мамлакатимизда илм-фан, маданият ва адабиёт ривожига муносиб хисса кушган атокли шахсларнинг юбилейларини кенг нишонлаш тугрисида”ги хужжати лойихаси эълон килинди.

Маданият вазирлиги, Олий ва урта махсус таълим вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Театр арбоблари уюшмаси хамда кенг жамоатчиликнинг 2020 йил давомида маърифатпарвар аллома ва жамоат арбоби Махмудхужа Бехбудий таваллудининг 145 йиллиги, Узбекистон халк артистлари Олим Хужаев ва Сойиб Хужаев таваллудларининг 110 йиллиги, Узбекистон халк ёзувчилари Саид Ахмад, Аскад Мухтор хамда атокли олимлар Саъди Сирожиддинов ва Иброхим Хамробоевлар таваллудларининг 100 йиллиги, Узбекистон халк шоири Жуманиёз Жабборов таваллудининг 90 йиллиги, Узбекистон халк ёзувчиси Шукур Холмирзаев таваллудининг 80 йиллиги, Узбекистонда хизмат курсатган маданият ходими, шоир Шавкат Рахмон, Узбекистон халк ёзувчиси Эркин Аъзам хамда Узбекистон халк шоири Усмон Азим таваллудларининг 70 йиллигини мамлакат микёсида кенг нишонлаш тугрисидаги таклифи куллаб-кувватланиши мумкин.

Таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг юбилей тадбирларини ташкил этишга тайёргарлик куриш ва уни утказиш буйича ташкилий кумита хамда юбилей тадбирларни кенг нишонлаш буйича чора-тадбирлар режаси тасдикланади.

Ташкилий кумитага Таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг юбилейларини нишонлаш доирасида утказиладиган тадбирларни юксак савияда ташкил этиш, белгиланган чора-тадбирлар сифатли амалга оширилишини мувофиклаштириб бориш, юзага келадиган масалаларни уз вактида хал этиш вазифалари юклатилади.

Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Олий ва урта махсус таълим вазирлиги, “Узбеккино” Миллий агентлиги хамда Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимлиги хамда манфаатдор вазирлик ва идораларга Таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг юбилейларини нишонлаш билан боглик чора-тадбирлар доирасида:

маърифатпарвар аллома ва жамоат арбоби Махмудхужа Бехбудий, Узбекистон халк ёзувчилари Саид Ахмад, Аскад Мухторларнинг сайланма асарларини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг хаёти ва фаолияти хакида хужжатли фильмлар ва курсатувлар тайёрлаш ва намойиш этиш;

уларнинг адабий асарлари асосида спектакллар сахналаштириш, бадиий фильмлар яратиш;

мамлакатдаги таълим муассасалари, ижод мактабларида таникли адиб ва санъаткорлар, олимлар иштирокида мазкур таваллуд саналарига багишланган учрашувлар, китобхонлик кечалари ва илмий-амалий конференциялар ташкил этиш хамда утказиш;

таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг яшаган хонадонларга ёдгорлик лавхалари урнатиш, Тошкент шахридаги кучаларга уларнинг номларини бериш;

таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг илмий-ижодий фаолиятига багишланган кечалар ва давра сухбатларини юкори савияда ташкил килиш хамда утказиш чораларини куриш топширилади.

Самарканд вилояти хокимлиги Вазирлар Махкамаси хузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги Ёзувчилар уюшмаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда Самарканд шахрида Махмудхужа Бехбудий номидаги она тили ва адабиёт фанини чукурлаштириб укитишга хамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш буйича таклиф ишлаб чикади ва белгиланган тартибда Вазирлар Махкамасига киритади.

Самарканд вилояти хокимлиги, Сурхондарё вилояти хокимлиги, Тошкент шахар хокимлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Маданият вазирлиги, Бадиий академия ва Молия вазирлиги билан хамкорликда:

Самарканд шахрида улуг аллома ва жамоат арбоби Махмудхужа Бехбудий яшаган уй-музейини ташкил этиш;

Сурхондарё вилоятида Узбекистон халк ёзувчиси Шукур Холмирзаев номидаги она тили ва адабиёт фанини чукурлаштириб укитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш;

Тошкент шахрида Узбекистон Кахрамони, Узбекистон халк ёзувчиси Саид Ахмад яшаган уй-музейини ташкил этиш буйича таклиф ишлаб чикади ва белгиланган тартибда Вазирлар Махкамасига киритади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг юбилей тадбирларига багишлаб уларнинг сиймоси акс эттирилган махсус почта маркаларини чикариш чораларини куради.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lwH9HtBV7_JC-z9ZsaiJjMHJ-KozPKNu

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул хеч кимга буюрмайди!» — Президент чайковчиларни танкид килди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни махалла ва оила масалаларига багишланган видеоселектор йигилишининг …