Главные новости
Главная / Жамият / МИБнинг сал кам 100 ходимига хужум килинди. Инспекторни ким химоя килади?
<

МИБнинг сал кам 100 ходимига хужум килинди. Инспекторни ким химоя килади?

Мажбурий ижро бюроси ходимлари – ижрочилари ва инспектор- ларига фукаролар томонидан килинган тажовузларга оид маълумотни Узбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати эълон килди.

d51fc451-2093-4503-8766-a631f3b33e1c_cx0_cy28_cw0_w1023_r1_s-1

Мажбурий ижро бюросининг 2018 йилнинг 1 августигача хужумга учраган 96 ходимидан бири Андижон туман МИБ инспектори Бахром Хакимкуловдир.

МИБ ходимининг хавфсизлигига оид Озодлик саволларига Бош прокуратура хузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппарати Жамоатчилик билан алокалар ва ахборот булими мудири Фаррух Тошпулатов хамда Андижон туман МИБ бошлиги Бахтиёр Отажоновлар жавоб берди.

96 нинг бири

Андижон вилоят, Андижон туман МИБ ходими Бахром Хакимкулов 19 июлда пичоклангани тугрисида Озодлик 20 июлда хабар килган эди.

Бахром Хакимкулов куни кеча касалхонадан чиккани хакда Озодликка унинг рахбари, Андижон туман Мажбурий ижро бюроси бошлиги Бахтиёр Отажонов билдирди.

– Бахромжон касалхонадан чикди. Шу кунда уз уйида. Узини узи эвлаб колди. Хар куни эрталаб битта инспекторимиз кириб, холидан хабар олиб турибди,- деди Бахтиёр Отажонов.

Андижон туманидаги Бутакора кишлогида яшайдиган фукаро 19 июль куни уйига электр кувватидан тупланиб колган карзни ундиришга келган МИБ ходими Бахром Хакимкуловни пичоклаганликда гумонланиб хибсга олинган.

Андижон туман ички ишлар булими мулозими касддан баданга огир шикаст етказишда айбланаётган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши кузгатилгани тугрисида 20 июль куни Озодликка билдирган эди.

Бош прокуратура матбуот хизмати суратга олиб, куни кеча эълон килган видеосюжет шу вокеа атрофига курилган.

Мамлакат буйлаб МИБнинг 96 ходими – ижрочи ва инспекторлари истеъмолчилар хужумига учрагани шу сюжетда маълум килинди.

Бахтиёр Отажоновнинг айтишича, 19 июль куни Бахром Хакимкуловга килинган хужум унинг кул остидагиларга килинган ягона холатдир.

Андижон туман Мажбурий ижро бюроси бошлиги Бахтиёр ОтажоновОзодликнинг бир катор саволларига жавоб берди.

Бош прокуратура хузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппарати Жамоатчилик билан алокалар ва ахборот булими мудири Фаррух Тошпулатов 9 август куни Озодликка берган сухбатида уша 96 та тажовуз тахлилига тухталиб, жумладан бундай деди:

96 хужум тахлили

– 96 та холатнинг 30 дан зиёди бевосита жиноят иши кузгатиш билан боглик холатлардир. Яъни хокимият вакилига каршилик курсатиш холати буйича 34 та жиноят иши кузгатилган. Бундан ташкари 20 дан ортик маъмурий ишлар мавжуд. Колган ишлар хозирда урганиш боскичида. Биз, бунда, албатта, МИБ ходимининг харакатларини хам урганамиз ва бахо бериб утамиз, – деди Фаррух Тошпулатов.

МИБ расмий вакилининг айтишича, 96 та холат ичида улим билан якун топган инцидент йук. Шу уринда Фаррух Тошпулатов Кашкадарё вилоят, Яккабог туман Мажбурий ижро бюроси бошлиги Бахром Жураевнинг 2 август куни вафот этганини эслаб, “бу хакда узларингиз – Озодлик радиоси хабар берди,лекин бу холат унинг кул остидаги ходим билан боглик, истеъмолчи билан боглик булмаган холатдирки, бу вокеа 96 та холат орасида эмас”,- деди.

МИБ инспекторини ким ёки нима химоя килади?

Ахолидан коммунал хизматлар учун карз ундириш билан шугулланадиган МИБ инспекторларининг (МИБ ижрочилари хам борки, улар суд карорлари ижроси билан шугуллнанади) махсус химоя воситалари (масалан, резина тукмок каби) йук.

– Инспекторлар уз худудидаги агрессив истеъмолчиларни билади. Улар билан ишлаш учун, зарурат тугилганда, инспекторларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ички ишларнинг профилактика инспекторларини, махалла фаолларини жалб киламиз, – деди Фаррух Тошпулатов.

Умуман эса, МИБ расмий вакилига кура, МИБ ходимлари Жиноят кодексининг 219- моддаси (Хокимият вакилига ёки фукаровий бурчини бажараётган шахсга каршилик курсатиш) билан химоя килинади.

Бош прокуратура хузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппарати Жамоатчилик билан алокалар ва ахборот булими мудири Фаррух ТошпулатовОзодлик билан сухбатда маколада кутарилган мавзудан ташкаридаги саволларга хам жавоб берди.

Узбекистон Бош прокуртураси хузуридаги Мажбурий ижро бюроси 2017 йилнинг май ойида президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан тузилган эди.

Фармон билан энергия ресурслари учун туловларнинг уз вактида ва тулик ундирилишига, электр ва газ таксимлаш тармокларига ноконуний уланиш хамда талон-торож килиш холатларини аниклаш, бартараф этиш ва олдини олишга, шунингдек, суд хужжатларининг сузсиз ижросини таъминлашга Мажбурий ижро бюроси масъул этилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Geap_VsdEDHIpsA_T9qiIQGx6QemKION

ИИББ автомобиль ракамини парда билан тусган хайдовчини топди ва жаримага тортди

Facebook ижтимоий тармогидаги иккита гурухда бир вактнинг узида Nexia русумли автомобиль хакида хабар эълон килинди. …