Главные новости
Главная / Жамият / МИБ мулкини мусодара килган 33 яшар фермер узини осиб улдирди
<

МИБ мулкини мусодара килган 33 яшар фермер узини осиб улдирди

Жиззах вилояти Дустлик тумани Навруз шахарчасида яшаган фермер 33 яшар Санжар Баратов 7 ноябрь куни уз омборхонасида осилган холда топилганидан сунг, бу вокеа юзасидан туман прокуратураси суриштирув олиб бормокда.

Озодлик сухбатлашган фермернинг отаси, 58 яшар Рабим Баратовга кура, угли банк кредитини ёполмагани учун МИБ ходимлари мол-мулкни мусодара килиш максадида уйга бостириб кирган ва уй эгаларига гайриинсоний муомала килган.

Кечкурун ишдан келган Санжар Баратов бу вокеаларни эшитганидан сунг, уз жонига касд килган.

Дустлик тумани МИБ бошлиги уринбосари Озодлик мухбирига фермер Баратовнинг мол-мулкини мусодара килиш жараëни конуний булганини иддао килди.

Жиззах вилоятининг Дустлик тумани Навруз шахарчасида(халк тилида 27-совхоз дейилади – тахририят) яшаган 33 яшар фермер Санжар Баратов 6 ноябрь куни кечкурун уйининг ёнидаги омборхонасида узини осиб улдирган.

Дустлик тумани ички ишлар булимининг узини таништирмаган мулозими 17 ноябрь куни Озодликка Санжар Баратовнинг жасади орадан бир кун утиб, 7 ноябрь куни топилганини билдирди.

“Олтинчида осган, 7 ноябрь куни топилаяпти. Уйдагилари бирор журасиникига кетган булса керак, деб уйлашган. Туман прокуратураси бу иш билан шугулланаяпти”, деди мулозим.

“МИБ ходимлари углимнинг онасини масхара килган”

Мархум фермернинг отаси 58 яшар Рабим Баратов, бу вокеадан олдин туман МИБ ходимлари угли узи билан бирга яшаб келган ховлига мол-мулкни мусодара килиш учун бостириб кирганини айтади:

– Уша куни уйда факат хотиним колган эди. Мен хам уйда йук эдим. Санжар углим далада булган. Келинимиз пахта тергани кетган. МИБ ходимлари бирданига бостириб кириб, уйдаги нарсаларни олиб кетамиз¸ деган. Санжарнинг онаси эса, “уйда эркак киши йук, менинг эса мазам йук, касалман, эркаклар келишсин, кейин гаплашасизлар” деса, улар дук-пуписа килишган. Бу хам етмагандай хотинимни “сени мазанг йукми, хозир скорий чакириб, сени реанимацияга ёткизиб куямиз”, деб, масхара килибди. Кейин узлари уйга бостириб кириб, битта гиламни олиб чикиб кетишган, дейди Рабим Баратов.

Отанинг айтишича, МИБ ходимлари фермернинг уйидаги бошка анжомлар ва тракторини хатлаб, кейинги сафар олиб кетишларини таъкидлаб кетишган:

– Билмадим. Кандай булди, узим хам гафлатда колдим. Бу уйни сотиб олганимизда эгаси уйнинг ёнидан кичкина бир дукон курдириб ишлатган экан. Биз уни ишлатмадик. У бу нарса сакланадиган омборхона килиб куйдик. Углим уша жойга кириб…, дейди Рабим Баратов.

“Уйдаги мулкда хамманинг хаки бор!”

Отанинг сузларига кура, углининг уз жонига касд килишига банк кредитини мажбуран ундиргани келган МИБ ходимлари тажовузи сабаб булган:

– Конуний олганда¸ канча карзи булса хам¸ уйдаги нарсага тармашмаслиги керак эди. Уйдаги нарсалар факат Санжарнинг бир узиники эмас, меники, хотинимники, колган болаларимники, невараларимники, хаммасиники. Агар конуний булса эди, банк шартнома буйича 14 ой кутиши керак эди, кейин факат конуний чора куриши керак эди. Мени кеча прокурор чакирибди, бормайман дедим. Ахир, бориб нима киламан? МИБ прокурорнинг кулидаку! Ушаларнинг буйруги билан килинаяптику хаммаси, дейди Рабим Баратов.

“Ходимларимиз конуний харакат килган”

Дустлик тумани Мажбурий ижро бюроси бошлигининг ижро буйича уринбосари Акмал Назаров Озодлик билан сухбатда уз ходимлари конундан ташкари харакат килмаганини иддао килди:

– Фермернинг банкдан олган кредитини кайтариш учун суднинг карори хам, ажрими хам бор. Хозир бу хужжатлар прокуратурада. Санжар Баратовнинг уйидан мулк утган йилдан колган ижро варакаси учун олиб чикилган. Ходимларимиз холислар иштирокида унинг уйига кирган, лекин масхара килиш ва бошка тахкирловчи холатлар булмаган. Уйда факат онаси булган, фермер хужалигининг рахбари булмаган. Хозир туман прокуратураси бизда хизмат текшируви утказаяпти, дейди Акмал Назаров.

МИБ бошлиги уринбосарининг айтишича, фермернинг банкдан утган йил хисобидан 57 миллион сум, бу йил хисобидан 83 миллион сум ёпилмаган кредити булган.

Фермер нега банкдан олган кредитини ёпа олмади?

Мархум фермер отаси Рабим Баратовнинг айтишича, бу йил пахтанинг куп хосилини кусак курти нобуд килганидан кейин, пахта яхши булмаган:

– Кишлок хужалиги бу огир масала, биз хам ишлаганмиз. Беш марта пахтани бузиб, беш марта эккан вактларимиз хам булган. Лекин уша вактлар план булмаса, вазият тушунилар эди. Утган йили углимнинг пахтасига ургимчаккана тушган эди. Бу йил эса кусак курти деган бало пайдо булди. У лаънатига карши ишлатмаган доримиз, химикатимиз колмади. Фойдаси булмади, барибир хосилни еб ташлади. Битта менинг углим эмас, аксарият фермерларнинг пахтасини кусак курти еб ташлади. Бу табиий офат, бу хаводан келиб тушаяпти. Бу йил хосил яхши булиб, биринчи теримдаёк планни бажараман¸ деб турган эди, углим. Хавас килиб турган эдик. Планлар 100 булади¸ деб турган эдик. Бирдан бу офат келдию, хаммасини барбод килди,дейди Рабим Баратов.

Озодлик фермер Санжар Рабимовнинг уз жонига касд килгани юзасидан суриштирув утказаëтган Дустлик тумани прокуратурасидан бу вокеага муносабат ола олмади. Туман прокуратурасининг Озодлик богланган расмийси бу хакда маълумот бера олмаслигини билдирди.

Бу йил Узбекистонда пахта хосили яхши булмагани учун баъзи фермерлар банкдан олган кредитини коплаш имкониятидан махрум булган.

Узбекистон Марказий банкининг жамоатчиликка гапириш ваколати йуклиги учун уз шахси сир колишини сураган ходимининг Озодликка айтишича, гарчи банкдан олинган кредитни ёпиш учун яна олти ой мухлат борлигига карамасдан, республика буйлаб барча банкларга фермерлардан кредитни муддатидан олдин ундириш хакида президент Шавкат Мирзиёевнинг узи селектор йигилишида топширик берган.

Озодлик Сурхондарё вилояти Жаркургон тумани Мажбурий ижро бюроси пахта териш кампанияси давом этаётган бир пайтда, банкдан кредит олган айрим фермерларнинг мол-мулкини хатлаш ва мусодара килишга киришгани хакида хабар берган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

agCkoYZuMMFytud3lRmV09wdqqZxhe_D

Узбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олинади

Узбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олиниши режалаштирилмокда. Шу муносабат билан 2020 йилда Самарканд, …