9d2198d5bb80ea14dba58bc9680134e7Узбекистонда газ таъминоти тизимини ислох килиш давом этмокда, бунда ахолига газни узлуксиз етказиб беришга алохида эътибор каратилмокда. Шу билан бирга, мамлакатнинг айрим худудларида хали хам муайян объектив кийинчиликлар мавжуд булиб, уларни бартараф этиш билан давлат тузилмалари фаол шугулланмокда.

Марказлашган газ таъминоти булмаган туманларда ахолига суюлтирилган газ баллонларда етказиб берилмокда. Бунга давлат бюджетидан йирик маблаглар ажратилмокда. Бирок, давлатнинг барча саъй-харакатларига карамасдан, уз хамюртлари оркали пул топиш ва уларни хаётий зарур булган ёкилгисиз колдирадиган одамлар топилмокда.

Якинда шундай холатлардан бири Миллий хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари томонидан фош этилди.

Бир неча ой давомида Сирдарё вилоятининг Мирзаобод, Сардоба, Гулистон туманлари ахолиси суюлтирилган газ баллонларини етказиб беришда узилишларга дуч келишган. «Узтрансгаз» акциядорлик жамиятининг Сирдарё вилоят филиали уз вактида етказиб беришга масъул булган.

Ишнинг барча жихатларини аниклаш учун Миллий хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти буйича Бошкармаси ходимлари Бош прокуратура хузуридаги Департамент билан биргаликда тезкор тадбир утказишди.

«Узтрансгаз» АЖнинг Сирдарё вилоят филиали рахбари Бахтиёр Эшонкулов, «Мирзаобод» газ таксимловчи пунктининг етакчи мухандиси Элёр Каримов, ушбу пунктнинг заправкачиси Жахонгир Султонов, шунингдек, вилоят газ таъминоти корхонаси хайдовчиси Эркин Бутаев жиноий максад билан тил бириктириб, схема ташкил килишган. Унга кура, ахоли учун мулжалланган газ Самарканд вилоятидаги хусусий ёкилги куйиш шохобчаларига накд пулга сотилган», – дея хабар берди МХХ вакили.

Схеманинг тафсилотлари аникланди. Газ олиб юрувчи транспорт воситаси хайдовчиси Эркин Бутаев ёкилгини одатда Кашкадарё вилоятининг «Шуртаннефтгаз» корхонасидан олган, хамда у ердан кайтишда газни Самарканддаги шохобчаларга сотган.

«Хайдовчи олинган пулларни «Мирзаобод» газ таксимловчи пунктининг етакчи мухандиси Элёр Каримовга берган. У эса пулларни схеманинг барча иштирокчилари орасида таксимлаган корхона рахбари Бахтиёр Эшонкуловга топширган. Хар бир рейсдан хайдовчи 600 минг сум олган, Каримов ва Султонов эса узларининг уртасида булишишган – 1,5 миллиондан 3 миллион сумгача. Колганлари Эшонкуловда булган», – дея айтиб утди МХХ ходими.

Режага кура, угирликни яшириш учун ахолига тулик тулдирилмаган баллонларнинг факатгина бир кисми етказиб берилган.

МХХ ходимлари хайдовчи Эркин Бутаевни жиноят устида кулга олиш учун махсус амалиёт ташкил килишди. У бу сафар Самарканд вилоятидаги хусусий ёкилги куйиш шохобчаларига 20,2 тоннадан зиёд газни сотаётган булган. Кейинчалик унинг юк машинаси Сирдарё вилоятининг Околтин туманидаги «Сардоба» постида хужжатларни текшириш учун тухтатилди. Салонда 23,85 млн. сум ва 1 минг АКШ доллари топилди, улар газни сотишдан олинган. Ушбу маблаглар ашёвий далил сифатида олиб куйилди.

Дастлабки тергов жараёнида аникланишича, ушбу шахслар шу йилнинг май ойидан октябригача булган даврда Самарканд вилоятидаги хусусий газ куйиш шохобчаларига 265 тонна суюлтирилган газни ноконуний равишда сотиб юборишган, натижада давлатга 486 миллион сум микдорида зарар етказилган.

Ушбу холат буйича Департаментнинг худудий бошкармаси томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Узлаштириш ёки растрата йули билан талон-торож килиш) ва 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) буйича юкоридаги шахсларга нисбатан жиноий иш кузгатилди.