Главные новости
Главная / Сиёсат / МДХ давлатлари хукумат рахбарлари кенгаши мажлиси утказилди
<

МДХ давлатлари хукумат рахбарлари кенгаши мажлиси утказилди

6 ноябрь куни Узбекистон Республикаси раислигида Мустакил Давлатлар Хамдустлиги хукумат рахбарлари кенгашининг навбатдаги йигилиши булиб утди.

Видеоконференцалока шаклида ташкил этилган мажлисни Узбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов олиб борди.

Бош вазир матбуот хизмати хабар беришича, тадбирда Беларусь, Молдова, Озарбойжон, Тожикистон, Козогистон Республикаси бош вазирлари, Россия Федерацияси хукумати раиси, Арманистон Республикаси бош вазири уринбосари, Киргизистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи ва бош вазири, Туркманистон Вазирлар Махкамаси раисининг уринбосари, ташки ишлар вазири иштирок этди.

Мажлис катнашчилари асосий эътиборни МДХ доирасидаги иктисодий хамкорликнинг долзарб масалаларига, шунингдек, коронавирус инфекциясининг таркалишига карши самарали курашиш буйича биргаликдаги саъй-харакатларга каратдилар. Бунда Мустакил Давлатлар Хамдустлиги эркин савдо зонасининг тулик ишлаши мухимлиги таъкидланди.

Хамдустликка аъзо давлатлар халкларининг фаровонлиги ва турмуш сифатини ошириш учун яхши кушничилик, узаро хурмат ва манфаатларни хисобга олиш асосида хамкорликни йулга куйиш зарурлиги кайд этилди.

Хукумат рахбарлари Хамдустликдаги иктисодий хамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан узаро фикр алмашадилар, 2030 йилгача булган даврда МДХ иктисодий ривожланиш стратегиясининг биринчи боскичини (2021-2025 йилларда) амалга ошириш буйича Харакатлар режасини мухокама килдилар.

МДХ мамлакатлари савдо-иктисодий хамкорлигининг базавий тамойиллари ва асосий йуналишларини белгилаб берадиган ушбу хужжат Хамдустликка аъзо давлатларнинг иктисодиёти ракобатбардошлигини ошириш, юкори технологик транспорт тизимларини яратиш, агросаноат комплексини мустахкамлаш, иктисодиётни ракамлаштиришни ривожлантириш, илмий-техникавий ва фан-таълим салохиятини юксалтириш хамда молиявий ва ижтимоий-иктисодий сингари сохаларда хамкорликни тараккий эттиришга каратилган.

МДХ Хукумат рахбарлари кенгаши мажлиси якунлари буйича транспорт, энергетика, курилиш, таълим, маданият, туризм, жисмоний тарбия ва спорт сохаларини, шунингдек, ёшлар сиёсатини ривожлантиришга оид жами 23 хужжат имзоланди:

  • Атом энергиясидан тинч максадларда фойдаланиш, инновациялар, уруш катнашчилари – махаллий можаролар иштирокчилари ва уларнинг оилалари хаётини яхшилашга оид дастурлар;
  • минтакалараро ва трансчегаравий хамкорликни ривожлантириш хамда кишлок хужалиги мухандислиги сохасидаги хамкорликни ривожлантириш концепцияси;
  • транспорт хавфсизлиги ва МДХга аъзо давлатларнинг гуманитар сохадаги хамкорлигини таъминлаш буйича харакатлар режалари;
  • жамиятнинг ракамли ривожланиши ва радиоактив материалларни трансчегаравий ташиш сохасидаги узаро муносабатларни тартибга солувчи шартномалар шулар жумласидан.

МДХ Хукумат рахбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси 2021 йил 28 майда Беларусь раислигида Минск шахрида утказилиши режалаштирилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

MUuxlNESj99dvsLFZuuAnRcCFGboUiEW

Асаджон Ходжаев Kun.uz’ни газ-свет муаммосини ёзгани учун огохлантирди. Тахририят буни босим утказиш деб хисоблайди

Жойлардаги электр энергияси ва табиий газ билан боглик муаммолар хакида ижтимоий тармокларда таркалган кизикарли ва …