Главные новости
Главная / Маданият / МАНТИКЛИ ЖАВОБ
<

МАНТИКЛИ ЖАВОБ

abdulatif-abdullaevМуборак Рамазон ойининг файзидан купчилик бахраманд булишга, баъзилар шу бахона турли зарарли иллатлар, жумладан, маст килувчи ичимликлар ичишдан тамоман воз кечишни ният килади. Таассуфки, хамма хам бу ишни уддалай олмайди. Бунга рукач сифатида нодонлик билан айтиладиган “асос”лардан бири: “Бу нарсанинг узи халол, кайфи харом. Ахир бу нарса халол махсулотлардан тайёрланади”, кабилидаги гаплардир. Ушбу сузларни узларига “калкон” килиб олувчиларга куйидаги муъжаз хикоят жавоб була олади.

Хикоят

Бир сархуш Илёс ибн Муовия хазратларининг олдига келиб:

— Эй Илёс, бир оз узум есам, менга бирор зарарли таъсири буладими? -деб сурабди.

— Йук.

— Узумдан сунг бир оз кулча ути есам – чи?

— Хеч кандай зарари йук, ейишинг мумкин!..

— Буларнинг устидан бир микдор сув хам ичсам, буладими?

— Албатта!

Сархуш бу жавоблардан хурсанд булди:

— Бу санаб утганларим бирлашса, мукаммал шароб булади. Уларни ошкозонимнинг ичида бирлаштириш харом булмайди-ю, ошкозонимга тушмасдан бирлаштириш нега харом булар экан?

Илёс ибн Муовия кулимсиради, ердан бир ховуч тупрок олиб сархушга савол берди:

— Сенга бу тупрокни отсам, бирор ерингга зарар етадими?

— Йук.

— Кетидан бир ховуч сув сепсам, жонинг огрийдими?

— Йук.

— Сени мана шу холда иссикда кутдирсам, изтироб чекасанми?

— Йук.

Илёс ибн Муовия давом этди:

— Тупрокни,сувни, иссикни бирлаштириб бошингга отсам… кандай буларкин?

Сархуш бу сузларни эшитгани захоти икки кули билан бошини ушлаб бакира бошлади:

— Вой бошим, вой бошим!

— Бошингга гишт отмаган булсам, нега бакирасан?

— Гишт отмадинг, лекин айтганларинг бошимга гиштдан – да огир зарба берди! — деди.

Хулоса эса хар кимнинг узига хаволадир.

Абдулатиф АБДУЛЛАЕВ

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Муносабат: Хукумат мамлакатда фавкулодда холат эълон килиши керак

Коронавирус пандемияси хавфи ортиб бориши билан катор давлатларда фавкулодда холат эълон килинди. Узбекистон хукумати махсус …