Главная / Маданият / МАККАИ МУКАРРАМА ОЛДИН ВА ХОЗИР

МАККАИ МУКАРРАМА ОЛДИН ВА ХОЗИР

makkaМусулмон борки, умрида бир марта булса хам мукаддас Каъбани тавоф этишни ният килади. Хар йили миллионлаб мусулмонлар дунёнинг турли чеккаларидан Маккаи мукарама зиёратига келади. Саудия Арабистони хукумати бу даргохга кадам ранжида этаётган хожиларни кунглини олиш ва уларнинг эмин-эркин ибодат килишлари учун кулай шароитлар яратиш максадида бир катор ишларни амалга оширяпти.

Хаж ва умра амалларини бажариш тартиби шариатимиз курсатганидек, хеч бир узгаришсиз. Маккаи мукаррама куриниши эса йиллар уткани сари узгармокда. Мутахассислар айтишича, Масжидул Харом тарихда беш мартадан ун икки мартагача кайта таъмирланган. Кенгайтирилишларга йил сайин хожилар сонининг ортиши эхтиёж тугдиряпти.

1925 йили кирол Абдулазиз ибн Абдуррахмон Масжидул Харом куринишини узгартиришни бошлади. 1953 йилда Арабистон яримороли буйича илк электр тармоги узатилди. Унда электр ёритгичлар ва шамол хайдаш воситалари пайдо булди. Кироллар Сауд IV, Файсал ва Холид даврларидаги курилишлар натижасида Масжидул Харом майдони бир юз туксон уч минг квадрат метрга кенгайди. Кирол Фахд ташаббуси билан Масжидул Харомга ут учириш, хавони музлатиш ва канализация тизимлари урнатилди. Ушанда майдон уч юз эллик минг квадрат метрдан иборат булиб, олти юз минг нафар одамни сигдира олар эди.

Бир неча асрлардан бери Каъбадан йигирма бир метр масофадаги жойдан Замзам булоги кайнаб чикади. Булокнинг чукурлиги уттиз метр. Исмоил (алайхиссалом)дан мерос булиб колган мукаддас ва шифобахш кудукдан хар бир зиёратчи ният килиб ичади ва унинг суви билан тахорат олади. 2003 йилга кадар бу амални бажаришлари учун хожиларга зинапоя оркали йул килиб куйилган эди. Кексаларнинг купи тушиб-чикишга кийналишар ва сирпаниб шикастланишар эди. Шу сабабли ертула ёпиб юборилди ва Масжидул Харомнинг ички ва ташки томонига гир айлана Замзам жумраклари урнатилди. Хозир Замзам хожилар мехмонхоналарига хам етказиб бериляпти.

2007 йилдан бошлаб кирол Абдуллох ибн Абдулазиз Оли Сауд лойихаси асосида масжид, унинг атрофи кенг куламда таъмирланди. Биринчи боскичда унинг сигими бир миллион олти юз минг нафарга етди. Каъбанинг атрофига кушимча каватлар курилиб, тавоф килиш доираси йигирмадан эллик метргача кенгайди. Бир соатда олдингидек эллик икки минг эмас, балки бир юз уттиз минг нафар зиёратчи тавоф киладиган булди.

Хозир Маккаи мукарраманинг Шомия, Жабал Хандом, Жабал Умар ва Хижра худудларидаги Масжидул Харом билан туташ эски иморатлар урнида янги, осмонупар мехмонхоналар, тураржойлар, савдо марказлари, шифохоналар, йуллар ва автоулов тухташ жойлари кад кутармокда. Айни пайтда Масжидул Харомнинг жануби-шаркидаги Жабал Умар худудида икки юз уттиз минг квадрат метр дунгликни текислашга киришилган. У жойда юз минг ахолига мулжалланган янги мавзе бунёд этилади. Иккинчи боскичда Масжидул Харомнинг ховлиси яна кенгайтирилиб, кушимча икки юз йигирма минг нафар намозхонга жой очилади.

Масжидул Харомнинг шимолидаги Шомия мавзесида минглаб турар-жой ва бошка бинолар бузиб ташланди. Бу эса хаж мавсумида транспорт воситалари окимини анча камайтиради. Учинчи боскич Масжидул Харом майдонининг уч юз минг квадрат метрга катталашиши ва кушимча беш юз минг нафар зиёратчи учун жой ажратиш имконини берди. Лойиха буйича Маккаи мукаррамани умумий таъмирлашга йигирма етти миллиард доллар ажратилган. Бунга шахарнинг халка йуллари, давлат ва жамоатчилик бинолари хамда йуловчилар учун куприклар куриш харажатлари хам киради.

Масжидул Харомнинг янги шимолий тарафига кирол Абдуллох номли янги дарвоза урнатилди. Шунингдек, унинг теппасига мавжуд туккизта минорага кушимча яна иккита туксон беш метрлик минора кад кутарди. Кайта куришнинг туртинчи боскичи якунига етганда Масжидул Харомда, ховлиларини хам хисобга олсак, бир вактнинг узида икки ярим миллион мусулмон ибодат кила олади.

Маккаи мукаррамадаги тирбандликни бартараф килиш максадида 2009 йили метро барпо килиш режалаштирилди. Мазкур лойихани амалга ошириш учун Хитойнинг “Чанчун” ширкати билан шартнома имзоланди. Бундан ташкари лойихага Германия, Франция ва Канаданинг “Сименс”, “Аткинс”, “Систра” ва “Брекнелл” каби ширкатлари хам жалб килинди. Асосан хожиларни ташишга мулжалланган ер усти метросини куриш учун олти миллиард етти юз минг Саудия риали ажратилди. 2010 йилда ун саккиз километр узунликдаги туккизта бекатли тармок ишга туширилди. 2012 йилда эса у яна олтита бекатга чузилди. Мино, Муздалифа, Арафот ва Жамарот водийларини боглаб турувчи поездлар бир соатда етмиш икки минг нафар хожини ташишга кодир. Бу экологияга салбий таъсир курсатувчи автобусларнинг кундалик эллик уч мингта катнови урнини босади. Ер сатхидан ун метр тепаликка урнатилган темир йулнинг хар бир тармоги алохида рангга буялган. Тезюрар поездлар соатига юз километр масофани босиб утади. Хозир Масжидул Харом Жидда халкаро аэропорти тармоги куриляпти.

Маккаи мукарраманинг энг хашаматли янги мажмуаси бу “Абражул Байт” мажмуасидир. Бу ердаги осмонупар иморатларни барпо килиш учун хукумат “Saudi Binladin Group” ширкатига ун икки миллиард доллар ажратди. Бино тепасида бир неча километрдан кузга ташланадиган Лондондаги “Биг Бен”дан хам катта соат бор.

Сунгги 20 йил мобайнида Маккаи мукаррамадаги эски уйларнинг туксон беш фоизи бузиб ташланди. Хозир Пайгамбаримиз Мухаммад (соллаллоху алайхи ва саллам) тугилган хонадонлари урнида кутубхона, Хадича (розияллоху анхо) уйлари урнида маиший хизмат мажмуаси курилди. Баъзи мутахассислар бундай тарихий жойларнинг бузилиши жахоннинг кадимий обидаларини яксон килиш билан баробар, деб хисоблашяпти.

Азизхон ХАКИМОВ тайёрлади.

Манба: Muslim.uz

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …