Главные новости
Главная / Жахон / Лукашенко хокимиятни угилларига топшириши хакидаги миш-мишларни рад этди
<

Лукашенко хокимиятни угилларига топшириши хакидаги миш-мишларни рад этди

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатда хокимиятни уз фарзандларига, хусусан, тунгич угли Викторга топшириш ниятида эмаслигини маълум килди. Бу хакда «РБК» хабар берди.

Александр Лукашенко ва унинг угиллари

«Куп эшицангиз керак: хокимият транзити, Лукашенко хокимиятни хеч булмаганда тунгич углига топширади, у мамлакатда хукмронлик килади, деган гаплар юради. Менинг оиламда бу хеч качон мухокама килинмаган ва мухокама килиниши мумкин эмаслигини хам куп айтганман. Чунки мендан кейин бирорта фарзандим Беларусь президенти булмайди», — деди давлат рахбари Миллий олимпия кумитаси (МОК) йигилишида.

Шу пайтгача МОК биринчи вице-президенти сифатида ишлаган Виктор Лукашенко 26 февраль куни кумита президенти этиб сайланди. Углидан аввал, 1997 йил май ойидан бери Александр Лукашенко МОК президенти булиб келган.

Амалдаги президент Виктор энди давлат хизматчиси булмайди, деб ваъда берди. «Бугун у барча келгуси окибатлар билан бирга президентнинг Миллий хавфсизлик буйича ёрдамчиси лавозимидан озод килинади», — деди президент.

Виктордан ташкари, Беларусь президентининг яна иккита угли бор:  «Президент спорт клуби» давлат-жамоат бирлашмаси бошкаруви раиси —уртанча угли Дмитрий хамда вояга етмаган кенжа угли Николай.

Эслатиб утамиз, Беларусдаги президентлик сайловлари 2020 йил 9 август куни утказилган. МСК маълумотига кура, Лукашенко 80,1 фоиз овоз билан сайловларда голиб деб топилган. У мамлакатни 26 йилдан буён бошкариб келмокда. Сайлов куни Минск марказида харбий техника пайдо булган. Пойтахт Минскда президент сайловидан кейин норозилик намойиши бошланди. Шундан буён мамлакатда норозилик намойишлари ва намойишчиларни куллаб-кувватлаш учун чикишлар давом этмокда. Шу каби норозилик намойишларининг бирида Лукашенко уз кароргохига кулида автомат билан учиб келганди, уни тулик куролланган угли — Николай куриклаган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

xum7FkCr7xMJPPTLPVAw5MhLWLRSKk8v

«Биз билан уйнамасдилар, чунки кора танли эдик». АКШнинг янги вице-президенти – Камала Харрис ким?

Америкада 4 йиллик мураккаб давр якунланди. Трамп даврида мамлакат уруш ёкасига хам келиб колганди (Эрон …