Главные новости
Главная / Жахон / Лос Анжелес суди узбекистонлик кочкинга яна 20 йил камок жазоси тайинлади
<

Лос Анжелес суди узбекистонлик кочкинга яна 20 йил камок жазоси тайинлади

2016 йил январида АКШ махкамаси томонидан исломий террорчиларга молиявий ëрдам берганликда айбланиб¸ 25 йиллик камок жазосига хукм этилган узбекистонлик кочкин Фазлиддин Курбоновга 13 август куни яна кушимча 20 йиллик камок жазоси тайинланди.

a2de4d34-9188-4f78-a33e-29fc30f5369d_w1023_r1_s

Лос Анжелес суди Курбоновни Калифорниядаги камокхона нозирини улдиришга уринишда айбдор деб топди. Прокурорга кура¸ Курбонов Сан Бернардино камокхонаси курикчиси Кельвин Жонсонни улдириш максадида пичок тайëрлагани ва уни бугизлаганига икрор булган.

Курбонов хужуми окибатида огир жарохат олган нозир¸ АКШ матбуотига кура¸ тирик колган.

36 яшар Курбонов судда офицерни улдиришга уринганлик учун афсус килмаслиги ва хеч кимдан кечирим сурамаслигини таъкидлаган.

АКШ Адлия вазирлигининг билдиришича¸ жараëн давомида судланувчи Америкага нисбатан фавкулодда душманлик рухини намойиш килган.

2013 йили АКШнинг Айдахо штатининг Бойси шахрида камокка олинган Курбонов¸ “Узбекистон исломий харакати”га молиявий ëрдам берганликда айбланиб¸ 25 йиллик камок ва 250 минг долларлик жаримага хукм этилган эди.

Фазлиддин Курбонов ва унинг оиласи Узбекистонда диний таъкибга учрагани иддаоси билан АКШдан бошпана олган узбекистонлик кочкинлардир.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

f7bfQyknIvtl2VF4MhgVtaZ-kmVmHDFv

Берни Сандерс АКШ президенти сайловида иштирок этмайди

Вермонт штати сенатори, Демократлар партиясидан номзод Берни Сандерс АКШ президенти сайловида иштирок этмайдиган булди. Берни …