Главная / Жахон / Ливаннинг собик бош вазирига Байрутдаги портлаш иши буйича айблов билдирилди
<

Ливаннинг собик бош вазирига Байрутдаги портлаш иши буйича айблов билдирилди

Ливан прокуратураси 4 августда Байрутда юз берган портлашни тергов килиш давомида Ливаннинг собик бош вазири Хасан Диаб ва яна 3 нафар собик вазирга айбловлар билдирди.

Фото: Dalati Nohra/Handout via Reuters

Associated Press ахборот агентлигининг хабар беришича, Диабдан ташкари, Ливаннинг собик молия вазири Али Хасан Халилга, жамоат ишлари буйича вазирлар Гози Зайтар ва Юсеф Фенианосга нисбатан айбловлар илгари сурилган.

Собик амалдорлар куплаб курбонлар ва вайронгарликларга олиб келган локайдликда айбланмокдалар. Улар 14 декабрга сурокка чакиртирилганлар.

“Улар портда хавфли материаллар саклангани хакида бир нечта ёзма хисоботлар олишганига карамай, зарур чораларни куришмаган. Собик бош вазир ва собик вазирларга аммоний нитрат сакловчи угитларни портдан олиб чикишда хаялламаслик тавсия килинган, бирок улар томонидан хеч кандай чора курилмаган”, деб маълум килган тергов комиссиясидаги манба.

4 августда Байрут портида 1500 тонна тротил эквивалентига тенг кучли портлаш юз берган. Портлаш зарбаси окибатида шахар ичидаги ва унинг ташкарисидаги минглаб уйлар вайрон булган, 200 киши халок булган, 6,5 минг киши жарохат олган, 300 мингдан купрок киши бошпанасиз колган. Маълумотларга кура, портлашга портдаги омборлардан бирида бир неча йил давомида сакланиб келган 2,7 минг тоннадан купрок аммиак селитраси алангаланиши сабаб булган.

Портлаш иши буйича 25 киши, жумладан портнинг уша вактдаги директори Хасан Крайтам ва божхона хизмати бошлиги Бадри Дохир хибсга олинган. Терговга бошчилик килаётган судья Фади Савван фожиага олиб келган локайдлик учун собик амалдорлар ва куч тузилмалари рахбарларини жавобгарликка тортишини айтган.

Хасан Диаб Ливан бош вазири лавозимини 2020 йил 21 январдан 22 октябргача эгаллаган. Диаб Байрутдаги портлашдан кейин хукуматга карши бошланган оммавий норозиликлар ортида 10 августда уз хукумати истеъфога чикканини эълон килган ва президент Мишел Аун илтимосига кура янги хукумат шакллантирилгунгача уз мажбуриятларини бажаришни давом эттирган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jo_bayden

Жо Байден расман АКШ президентига айланди

Вашингтонда АКШнинг 46-президенти Жо Байден касамёд кабул килди. У билан бирга Камала Харрис мамлакат тарихидаги …