Главные новости
Главная / Технологиялар / Libra нима? Facebook’нинг ракамли валютаси дунёдаги йирик ташкилотлардан бирига айланиши мумкин
<

Libra нима? Facebook’нинг ракамли валютаси дунёдаги йирик ташкилотлардан бирига айланиши мумкин

The Economist Facebook компанияси узининг ракамли валютасини чикариши ва дунёдаги йирик молиявий ташкилотлардан бирига айланиши мумкинлигини айтмокда.

Сунгги йилларда биткойнларнинг усиши ёки Facebook шахсий маълумотларнинг кайта ишланиши учун хужум килганини кузатганлар ижтимоий тармоклар гиганти шахсий ракамли валютасини чикараётганини куриб эхтимол хайрон булгандир. Бирок Libra ана шундай ракамли валюта. Facebook келаси йилнинг биринчи ярмида уз валютасини чикаради. Агар бари режадагидек кетса, Libra Messenger хамда WhatsApp фирмалари, шунингдек ракобатлашувчи иловаларда сотилади, сакланади, юборилади ва кабул килиб олинади. Смартфон тугмасининг босилиши юборувчи ва олувчи сайёранинг турли мамлакатларида булган такдирда хам пулни кулдан-кулга бир зумда утишга мажбур килади.

yllwub9euf_bbheevh5mi9izq0scql2m

Мохиятан, Libra мавжуд тулов тизимларини такроран кашф этиш ва биткойнларни яхшилашга булган интилишдир. Биткойнлар билан амалга ошириладиган транзакциялар дакикалар давомида амалга оширилиб, бир неча доллар турса, Libra эса бир неча сониялар давомида арзимас комиссионлар эвазига харакатланади. Биткойнларнинг нархи жуда узгарувчан булган бир пайтда Libra’нинг тебранишлари минимал булади. Чунки у валюталар саватига махкамланади. Биткойнлардан фойдаланган холда амалга ошириладиган транзакциялар 1000 кВт-соатдан купрок хисоблаш энергиясини талаб этса, Libra транзакциялари кредит карталари билан амалга ошириладиган транзакциялардан куп кувват сарфламайди.

Libra фойдаланувчилар реал пулга тангалар сотиб олганидагина яратилади. Бу оким валютани куллаб-кувватлайдиган захирани хосил килади. Фойдаланувчиларга валютани юбориш ва кабул килиш имконини берувчи “хамён”, дастурий хизматлар етказиб берувчилари миллий коидаларга амал килишлари керак булади.

Facebook’ка молиявий ишлар билан шугулланишга рухсат берилиши хакида кайгурадиганлар учун фирма Libra борасидаги карорлар кабул килиниши жараёнини децентрализация килади. Унинг институционал юраги – молиявий фирмалар ва нотижорат гурухлардан иборат ташкилотлар. Уларнинг асосий вазифаси – блокчейн, Libra тангаси кимга тегишли экани хакидаги маълумотлар базасини кузатишдан иборат. Валюта чикарилиши вактида ушбу ассоциацияда 100 та аъзо булиши, уларнинг хар бири блокчейнинг бир тугунини бошкариши тахмин килинмокда.

Валюта Facebook’нинг 2,4 млрд фойдаланувчиларига таклиф этилади, бирок самарали харакат учун Libra куплаб корхоналар томонидан кабул килиниши керак. Ассоциация одамлар валютадан фойдаланиш ва янги валютани ушлаб колиши учун “куллаб-кувватлаш дастурлари”, асосан субсидияларни амалга оширади. У хар бир аъзо томонидан туланадиган бадаллар эвазига молиялаштирилади. Facebook хамёнларнинг ягона етказиб берувчиси булмайди. Бирок ассоциация Facebook томонидан Libra туловларини амалга ошириш учун асос солинган Calibra шуъба корхонаси бошка фирмалар олдида адолатсиз афзалликка эга булмаслигини таъминлаши лозим. Facebook’нинг узи эса Хитойдаги икки интернет гиганти WeChat ва Alibaba каби бир неча молиявий хизматлар тупламини ишлаб чикса керак.

Куп нарса силлик кечмаслиги мумкин. Ишчи прототип хали синаб курилмаган. Facebook хакикатан хам назоратни рад этишни истаётганини исботлаши керак. Libra ва бошка криптолойихалар уртасидаги адолатли ракобат борасидаги хадиклар сакланиб колади. Хар кандай муваффакият муаммоларни келтириб чикариши мумкин. Агар хар бир гарб омонатчиси узининг жамгармалари ундан бир кисмини Libra’га утказганида унинг захира фонди 2 трлн доллардан ортик булар эди, бу эса Apple’нинг бозор капитализациясидан деярли икки марта куп деганидир. Агар Facebook фойдаланувчилари Libra’ни харидларни амалга ошириш ва пул утказмалари учун кабул килишса, у дунёдаги йирик молиявий ташкилотлардан бирига айланиши мумкин. Бу эса хукуматларнинг иктисодий суверенитети пасайишига олиб келади. Натижада хукуматлар Libra’ни блоклаш васвасасига тушиши мумкин. Libra’нинг молиявий тизимга таъсиридан хадиксираш керакми ёки ёки маъкуллашми? Бу аник эмас.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

01-26

1 декабрдан Интернет 10 марта тезлашади, деб ваъда берилди, лекин Facebook ва Youtube нега очилмаётганини хеч ким билмаяпти

«Узбектелеком» АК томонидан «Халкаро пакетли коммутация марказлари ва маълумотлар узатиш тармокларини кенгайтириш» лойихаси доирасида Халкаро …