Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «ЛУКОЙЛ» Бухорода Кандим газни кайта ишлаш заводни тулик ишга туширди
<

«ЛУКОЙЛ» Бухорода Кандим газни кайта ишлаш заводни тулик ишга туширди

lukoilРоссиянинг «ЛУКОЙЛ» гурухи Кандим конида газни кайта ишлаш заводини куриш учун сарфланган харажатларнинг бир кисмини молиялаштириш учун 10 йил муддатга 660 миллион доллар микдорида кредит жалб килди. Бу хакда компания хабарида айтилади.

LUKOIL Overseas Uzbekistan Ltd карз олувчи булди. Кредит берувчилар – ING Bank, UniCredit Bank, Deutsche Bank банк гурухлари. Сугурта копламаси Korea Trade Insurance Corporation (K-Sure) томонидан амалга оширилади.

«Ушбу битим Узбекистон Республикаси, Корея Республикаси ва „ЛУКОЙЛ“ гурухи уртасидаги молиявий хамкорликнинг янги даражасини курсатади хамда минтакада инвестицион лойихаларнинг юкори даражадаги жозибадорлигини тасдиклайди», – дейилади хабарда.

Пайшанба куни «ЛУКОЙЛ» Кандим газни кайта ишлаш комплексини тулик ишга туширди, дея хабар беради «Интерфакс» мухбирлари маросимдан. Лойихага киритилган инвестициялар хажми 3,4 миллиард долларни ташкил этди. Жами инвестиция 5,2 миллиард долларга бахоланмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

«Ахолини хавфдан огохлантириш жуда осон ва у киммат эмас» – хорижлик эксперт «Сардоба» упирилиши хакида

Нидерландияда жойлашган DELTARES мустакил тадкикот маркази экспертлари «Сардоба» сув омборидаги техноген офат юзасидан бирламчи тахлилларини …