Главная / Маданият / «Куз олдимда вафот этгандим». Актриса Хосият Хусанова мудхиш автохалокатга учраб, тирик колгани хакида гапириб берди (видео)

«Куз олдимда вафот этгандим». Актриса Хосият Хусанова мудхиш автохалокатга учраб, тирик колгани хакида гапириб берди (видео)

Таникли кино ва театр актрисаси, Узбекистонда хизмат курсатган артист Хосият Хусанова UzReport телеканалининг «Уйларим» курсатувига берган интервьюсида 13 йил аввал мудхиш автохалокатга учраб, омон колгани хакида сузлаб берди.

Фото: YouTube скриншот

«2008 йил айни гуллаб келаётган даврим, унвон олишга номзодим куйилаётган пайт эди. Май ойида уйимнинг олдида, Мевазорда автохалокатга учрадим. Ушанда жуда каттик авария булиб, узимнинг куз олдимда узим улдим. Damas автомашинаси Nexia‘га урилиб, ундан кочиб, дарахтзорга кириб кетдик ва катта чинор дарахтига айнан мен утирган жой тегганидан сунг Damas йигилиб колган. Мен уша пайтда йулидан тухтаб, бизга ёрдам берган хайдовчиларни халигача дуо киламан. Уларни курмаганман, танимайман, аммо овозини эшитганман.

…Уртада коронгилик, битта кадр йук. Шундан кейин менга кимнингдир жуда узокдан каттик инграётгани эшитилди. Коронгиликда уша инграётган одамга ёрдам беришга шошиляпман, уни кидиряпман, кидиряпман, аммо хаммаёк коронги булгани учун тополмаяпман. Кейин овоз менга секин-секин якинлашди. Охири овоз узимнинг овозим эканлигини билдим. Кузимни очсам, хайдовчилар менга караб югуриб келаётган экан. Нафас оламан десам, машинага кисилиб колган эканман. Нафас ололмасдан, уша ерда улиб колдим, ростдан улдим. Чунки одам бир, икки дакика нафас олмаса, улади-ку, тугрими?!

Кейинрок айтиб беришларича, уша пайт Damas’ни купчилик булиб синдириб, очишган. Куп эркакларинг кучи куч экан-да. Белимдан тепаси кисилиб колгани учун купчилик булиб мени машина ичидан тортиб олишган. Уларнинг ёрдами билан нафас ола бошлаганман. Сунгра мени кайсидир машинага солишиб, зудлик билан 16-горболница (Тошкент шахридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази – тахр.)га етказишган. У ердагилар санъаткорлигимни куриб, дархол ёрдам курсатишган», дейди актриса.

 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистон четдаги фукаролари учун чегараларни очиши керакми? – хукукшунослар уртасида мунозара

Россияда уз юристлик фаолиятини олиб бораётган Зарнигор Омониллаева бир неча кун аввал фейсбук ижтимоий тармогида …