Главная / Сиёсат / Кува хокими уринбосари: Мени пора билан тузокка туширмокчи булишди

Кува хокими уринбосари: Мени пора билан тузокка туширмокчи булишди

Кува тумани хокими уринбосари Хабибулло Рустамов

Фаргона вилоят, Кува туман хокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал курилиш, коммуникациялар ва коммунал хужаликлари масалалари буйича уринбосари, 69 яшар Хабибулла Рустамовни пора билан ушлаш амалиёти муваффакиятсизлик билан тугади.

Озодлик норасмий манбадан олган бу хабарни хоким уринбосарининг узи тасдиклади ва вокеа тафсилотларини айтиб берди.

Хабибулло Рустамовни пора билан кулга тушириш операциясини утказган ходимлар билан богланишнинг иложи булмади.

Озодлик билан 15 октябрь кунги сухбатда Хабибулла Рустамов бундан 4 кун мукаддам юз берган вокеа тугрисида куйидагиларни айтиб берди:

– Утган пайшанба, 11 октябрь куни эрталаб соат 8 да кабинетимга икки киши кириб келди. Бош Прокуратура Департаментининг Фаргона вилоят бошкармаси, вилоят прокуратураси хамда вилоят ДХХ бошкармаси ходимлари экан. Хужжат курсатишди ва столим устидаги когозлар тагидан 1000 АКШ долларини олишди. Кейин улар махсус фонарик билан кулларимни текширишди. Кулимда хеч нарса куринмади. Ëнадигани ëнмади¸ – дейди сухбатдош.

Хабибулла Рустамовнинг айтиб беришича¸ бу жараëн пайтида ДХХ ходимлари узлари билан Фаргона шахридан олиб келган икки киши “гувох” вазифасини бажарган. Бир киши эса, жараëнни видеотасвирга олиб турган.

Сухбатдошга кура¸ ана шундан кейин уни Кува туман ДХХ булимига олиб бориб махсус ускунада кулларини текшириб кимëвий ишлов берилган пул изларини топа олишмаган:

– Куни буйи ушлаб утириб уйга куйиб юборишди. Кечгача икки оперативник “стол устидаги пулларни пора сифатида олгандим”, деб икрор булинг, деб ундади. Хеч нарса иш бермагандан кейин оператив ходимлар, “сиз пенсия ëшидан хам аллакачон утиб кетган одам экансиз. Сиз ишдан четлатилсангиз хеч нарса йукотмайсиз. Биз энди хизмат фаолиятимизни бошлаган ëш ходимлармиз. Бу тадбирни амалга оширолмай ковун туширсак карьерамиз бошланмасдан нихоясига етиши мукаррар”, деб ëлворишди. Мен эса пора олмадим¸ олмайман хам деб гапимда махкам турдим,- дейди сухбатдош.

Ана шундан кейин уйига куйиб юборилган хоким уринбосари Хабибулла Рустамов Фаргона вилоят хокими Шухрат Ганиевга “пора билан тузокка туширмокчи булишгани” хакида шикоят аризаси ëзиб топширди.

– Саккиз ой олдин Шухрат Ганиев мени ишга олувди ишонч билдириб. Чунки бутун умрим давомида бошкарув сохасида ишлаб тажриба орттирганман. Шу боис у киши номига ариза ëздим. Икккнчидан, Кува хокимига ишончим йук. “Пора бериш” тузогини туман хокимининг узи куйди, деб хам айтишди менга¸ дейди шу кунларда Кува туман хокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал курилиш, коммуникациялар ва коммунал хужаликлари масалалари буйича уринбосари сифатида ишини давом эттираëтган Хабибулла Рустамов.

Кува туман хокимлигида етакчи мутахассис лавозимида ишлаган мулозимнинг исми сир колиш шарти билан Озодликка айтишича¸ хоким муовини 8 ойлик фаолияти давомида туманда конунга зид тарзда курилган иморатларни бузиб узига душман орттирган:

– Хабибулла ака бу масалада принципиал турди. Конунга зид тарзда рухсатсиз курилган 170 ноконуний курилмаларни снос килди. Самозахват килиб ерларни босиб олган икки бой отадан ерларни давлат хисобига кайтариб олди. Уртага туман хокими тушсаям, Хабибулла ака каттик турдию аммо узига душман орттирди.

Етакчи мутахассисга кура¸ 15 октябрь куни Кува хокими Халимжон Умаров уз уринбосари Хабибулла Рустамовни чакириб “ишдан уз аризасига кура бушашни” сураган.

Хабибулла Рустамовнинг узи Озодлик билан сухбатда “ариза ëзмаганлигини” айтди:

– Нега ëзишим керак? Айбим борми мени? Ëки бир нарсани еб куйибманми? Мен эмас, менга тузок курганлар ариза ëзсин. Адолат карор топсин!

Хабибулла Рустамов ва хавфсизлигини уйлаб исми айтилмаслигини сураган етакчи мутахассиснинг иддаолари юзасидан изох олиш учун Озодлик Кува туман хокими Халимжон Умаров билан богланишга уринди, лекин боглана олмади.

Кейинги икки ой ичида республиканинг унлаб туманларида “пора билан ушланган мулозимлар” тугрисидаги хабарлар расмий матбуотда бот-бот чикиб турибди.

Утган хафтада Кумкургон туман хокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал курилиш, коммуникациялар ва коммунал хужалик масалалари буйича уринбосари 5000 АКШ долларини пора тарикасида олган вактида ашёвий далил билан ушланган эди.

Бундан олдин Хива шахар хокимининг уринбосари 2 минг долларни пора тарикасида олаётган вактда ашёвий далиллар билан кулга олингани хакида расмий матбуот хабар берган эди.

Сунгги саккиз ой мобайнида Тошкент ва Навоий вилоятлари хамда Урганч¸ Чуст¸ Бойсун туманлари хокимларининг Саноатни ривожлантириш, капитал курилиш, коммуникациялар ва коммунал хужаликлари масалалари буйича уринбосарлари 200 АКШ долларидан тортиб 5000 долларгача булган микдорда пора олганликда айбланиб, хибсга олингани хакда махаллий матбуот хабар таркатган эди.

Яна маълумот

VkJrM3E1SSWRTvMBydDG4D9SFsS5zO5W

«Худудингда кимдир вафот этса, тобутини кутар, шунда хурмат килишади» – Алматов ички ишлар органи ходимларининг урни хакида гапирди

Kun.uz сизни кизиктирган мавзуларда сухбатлар уюштиришда давом этади. Бу галги сухбатдошимиз Узбекистоннинг энг таникли инсонларидан …